Тайинлов, истеъфо ва жазолар
19.5K subscribers
544 photos
1.35K links
Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.

Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O

Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot

Реклама шартлари: https://t.iss.one/tayinlovdareklama/2
Download Telegram
#жазо

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сайлиев Руфат Жумавоевичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаби:

ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган.

#Тошкентвилояти #Чирчиқ

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Бўстон тумани ҳокимининг Давлатобод МФЙ бўйича ёрдамчиси Мадаминов Шермуҳаммад Алимжоновичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, кўплаб камчиликлар ва масъулиятсизликка йўл қўйган.

#Андижон #Бўстон #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Ангрен шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Анарбаев Салим Махмудовичга ўртача ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган;
берилган топшириқлар ижросини таъминламаган.

#Тошкентвилояти #Ангрен

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Шаҳрихон тумани ҳокимининг Юзлар МФЙ бўйича ёрдамчиси Н.Низомовга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

Президент халқ қабулхонасига қилинган мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқишда хато ва камчиликларга йўл қўйган.

#Андижон #Шаҳрихон #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Саматов Шухрат Рустамовичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларини ташкил этишда сускаштликка йўл қўйган.

#Тошкентвилояти #Бўстонлиқ #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Яшнобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ризаев Озодбек Баҳромжон ўғлига ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаби:

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2025 йил 28 январдаги 01-Б-15-сонли баёнида келтириб ўтилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмай, ўз ҳолига ташлаб қўйган.

#Тошкент #Яшнобод

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо олиб ташланиши

Чуст тумани ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Тухтасинов Ибратали Тулкиналиевичга қўлланилган ҳайфсан жазоси муддатидан олдин олиб ташланди.

Сабаби айтилмаган.

#Наманган #Чуст #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Чиноз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Султанов Зафар Махаматкуловичга ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаблари:

берилган вазифларни лозим даражада бажармаган;
2024 йил 23-сентябрдаги ПҚ-330-сонли қарорнинг 4-банди талабларига риоя қилмаган.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Бойсун тумани ҳокимлигининг қуйидаги ходимларига ҳайфсан жазоси қўлланилди:

ижро интизоми бўйича бош мутахассис Сатторов Хумой Набиевич;
оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича етакчи мутахассис Абдуллоева Хуршида Йўлдошевна.

Сабаблари:

вазифасига совуққонлик билан қараб, ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўйган;
Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтаётган стажировкада масъулиятсизлик билан иштирок этган;
Маҳаллалар уюшмасининг 2024 йил 26 декабрдаги хати ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган.

#Сурхондарё #Бойсун #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Чиноз тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима қўлланилди:

Яхши ният МФЙ бўйича Абдурахмонов Хусан Фарход ўғли;
Усмон Носир МФЙ бўйича Акрамов Мирзамахмуд Халдарбаевич;
Т.Юлдуз МФЙ бўйича Бойматов Акбаржон Одинабоевич;
Сарбозор МФЙ бўйича Вохобов Одилжон Комилжон ўғли;
Ҳумо МФЙ бўйича Мамуров Иномжон Раджабоевич;
Эшонобод МФЙ бўйича Коджахмедов Баходир Мухамеджанович;
Дўстлик МФЙ бўйича Мухторов Жавлон Дилмурод ўғли;
Аҳиллик МФЙ бўйича Салматов Баҳодир Одил ўғли;
Самарқанд МФЙ бўйича Собиров Мухриддин Зухретдин ўғли;
Самарқанд МФЙ бўйича Шамсутдинов Жахонгир Сирожиддин ўғли;

Сабаблари:

хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган;
2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли қарорнинг 4-банди талабларига риоя қилмаган.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Ғаллаорол тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси Сантиев Шахзод Шуҳрат ўғлига ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўйган.

#Жиззах #Ғаллаорол #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Нурота тумани қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Ахмадқулов Жамолиддин Жумақуловичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

ПҚ-330-сонли қарор ижросини таъминламасдан, меҳнат интизомини қасддан бузган.

#Навоий #Нурота #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Муборак тумани ҳокимининг Бўстон МФЙ бўйича ёрдамчиси Махаматов Жаҳонгирга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

маҳаллада кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалларни камбағалликдан чиқариш дастури, маҳалла драйвер лойиҳаларини амалга оширишда масъулиятсизлик, ўзибўларчилик ва сусткашликка йўл қўйган;
ижро интизоми талаблари ва ички меҳнат қоидаларига риоя этмаган.

Ҳужжат яшириб қўйилган.

#Қашқадарё #Муборак #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Шароф Рашидов тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котиби Саламов Абдурасул Ахмадовичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

туман ҳокимлигига murojaat.gov.uz орқали келиб тушган айрим мурожаатларни ўз вақтида ижрога йўналтирмаган;
Edo.ijro.uz тизими орқали келган ҳужжатларни ўз вақтида ижро муддати юзасидан раҳбариятга маълумот бериб, ижрога йўналтиришга жиддий аҳамият қаратмаган.

#Жиззах #ШарофРашидов #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Шароф Рашидов тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчилари жазоланди:

Тоқчилиқ МФЙ бўйича О.Ярбеков;
Туёқли МФЙ бўйича Б.Яхияев;
Қаҳрамон МФЙ бўйича С.Бегимқулов;
Нурафшон МФЙ бўйича Х.Темуров;
Куёвбоши МФЙ бўйича Ш.Исломовга ҳайфсан;

Шариллоқ МФЙ бўйича Ғ.Абдураҳимов;
Зиёкор МФЙ бўйича С.Юсупов;
Эски тошкентлик МФЙ бўйича У.Шомиров;
Ёйилма МФЙ бўйича А.Саттаров;
Янгидиёр МФЙ бўйича А.Элмуродовга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима.

Сабаби:

ПФ-143 ва ПҚ-330-сонли қарорлар ижросини таъминлашга жиддий эътибор бермасдан, ўз вақтида ишларни ташкиллаштирмаган.

#Жиззах #ШарофРашидов #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама