Тайинлов, истеъфо ва жазолар
21.3K subscribers
555 photos
1 video
2.09K links
Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.

Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O

Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot

Реклама шартлари: https://t.iss.one/tayinlovdareklama/2
Download Telegram
#жазо

Зафаробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Санакулов Шавкат Тошпулатовичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-133-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 205-сонли қарорлари ижросини ташкил этишда масъулиятсизликка йўл қўйган.

#Жиззах #Зафаробод #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Мингбулоқ тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, комунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Худайбердиев Шахобиддин Солижоновичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-133-сон, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 205-сон қарорлари билан белгиланган вазифаларни лозим даражада бажармаган;
2025 йил 10 май куни ҳолатига аҳоли хонадонларида 180 кВт 38,2 фоиз ҳамда ижтимоий соҳа ва давлат идораларида 93,1 кВт 13,5 фоизга бажарилиб, режага нисбатан 497,2 кВт ёки 19,4 фоиз қуёш панеллари ўрнатилиб, режа вилоят кўрсаткичидан паст фоизга бажарилган;
зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган.

#Наманган #Мингбулоқ #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимининг Султонравот МФЙ бўйича ёрдамчиси Сулаймонов Фарход Махкамовичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:


2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарорда кўрсатиб ўтилган бандларини бажармасдан, хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашган;
иш фаолиятида сусткаштликларга йўл қўйган;
бу билан туман кўрсаткичларини орқага тортган;
қарор талаблари бузилишига йўл қўйган.

#Тошкентвилояти #ЮқориЧирчиқ #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Олтинкўл тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ҳайфсан жазоси қўлланилди:

Узун кўча МФЙ бўйича Жалилов Лочинбек Орифжонивич;
Қорақалпоқ МФЙ бўйича Алижонов Шохижахон Хайрулло ўғли;
Сарой-1 МФЙ бўйича Мамадалиев Достонбек Абдусамат ўғли.

Сабаби:

хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган.

#Андижон #Олтинкўл #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Музработ тумани ҳокимининг Юртим жамоли МФЙ бўйича ёрдамчиси Абдурахманов Элдор Холбоевичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарор талабларида келтирилган топшириқларни ўз вақтида сифатли таъминламаган;
лавозим вазифаларини етарли даражада бажармаган.

#Сурхондарё #Музработ #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари — ҳоким матбуот котиби Хатамов Олимжон Абдумиталиевичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган;
хизмат вазифаларига лоқайдлик билан ёндашган;
берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган.

#Фарғона #Бағдод #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо олиб ташланиши

Қибрай тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникация, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Абдуллаев Ўткиржон Собиджон ўғлига нисбатан қўлланилган 2025 йил 10 апрелдаги ва 7 майдаги интизомий жазолар (иккала ҳужжат ҳам яшириб қўйилган) олиб ташланди.

Сабаби:

рағбатлантириш учун.

#Тошкентвилояти #Қибрай #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ҳайфсан жазоси қўлланилди:

Алпомиш МФЙ бўйича А.Ш.Алиев;
Алишеробод МФЙ бўйича Ф.Ш.Саломов.

Сабаби айтилмаган.

#Тошкент #МирзоУлуғбек #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг қуйидаги ёрдамчилари жазоланди:

Турон МФЙ бўйича Одинаев Комилхужа Тураевич;
Ҳайдар Мақсудов МФЙ бўйича Инаков Айбек Таировичга ҳайфсан;

Шодлик МФЙ бўйича Отажонов Ғиёсжон Алишерович;
Бахт МФЙ бўйича Ташев Фарход Дилшодовичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима.

Сабаблари:

маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган бўлишига қарамасдан, 2025 йилнинг 1-чораги давомида ўзига бириктирилган вазифалар бўйича маълумотларни EDO.IJRO.UZ платформасига юкламаган;
маҳалланинг “Йўл харитаси”да ўз йўналиши бўйича белгиланган вазифалар юзасидан йиғма жилдларини юритмасдан келган.

#Тошкентвилояти #Чирчиқ #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун
#жазо

Оҳангарон тумани ҳокими Мадиримов Данияр Маматсалиевичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарор талаблари ижросининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назоратга олмаган;
ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган.

#Тошкентвилояти #Оҳангарон #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун