Тайинлов, истеъфо ва жазолар
19.4K subscribers
544 photos
1.31K links
Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.

Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O

Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot

Реклама шартлари: https://t.iss.one/tayinlovdareklama/2
Download Telegram
#жазо

Қизилтепа тумани ҳокими Файзиев Улуғбек Ганиевичга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Сабаблари:

мурожаатларни кўриб чиқишда қонунчиликда белгиланган муддатларга амал қилмаган;
шахсий ва сайёр қабулларни самарали ташкил этмаган;
таҳлил ва назорат ишларига эътибор қаратмаган;
ижро ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ишларини сусайтириб юборган;
ишда хато ва камчиликларга йўл қўйган.

#Навоий #Қизилтепа #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун алоқа боти: @tayinlov_bot

Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Рашидова Зухра Явкочевнага ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

топшириқлар ижросини таъминлашда ижро интизомини бузган;
хизмат фаолиятини ташкил этишда тизимли камчиликларга йўл қўйган;
оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда камчиликка йўл қўйган;
аёллар ўртасида жиноятчилик ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ошган;
зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан, меҳнат интизомини бузган.

#Навоий #Қизилтепа #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун алоқа боти: @tayinlov_bot

Каналга қўшилиш: @tayinlov
#тайинлов

Бозоров Фарҳод Мустафоевич Қизилтепа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

#Навоий #Қизилтепа

Инсайд хабарлар учун алоқа боти: @tayinlov_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
Тайинлов, истеъфо ва жазолар
#жазо Кармана тумани ҳокими Умаров Фахритдин Саматовичга ҳайфсан жазоси қўлланилди. Сабаблари: иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда хато ва камчиликларга йўл қўйган; меҳнат ва ижро интизомини бузган; қиш мавсумини беталафот…
#жазо

Қуйидаги ҳокимлар жазоланди:

1. Қизилтепа тумани ҳокими в.в.б. Н.Ҳайитовга ҳайфсан жазоси.

Сабаби:

вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 14 августда ўтказилган аппарат йиғилиши баёни ижросини таъминламаган ва ижро интизомини сусайтириб юборган.

2. Ғозғон шаҳар ҳокими А.Базаров ва Хатирчи тумани ҳокими в.в.б. И.Муҳаммадиевга ҳайфсан жазоси;
3. Кармана тумани ҳокими Ф.Умаровга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима.

Сабаблари:

президент қарор ва фармойишлари ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган;
ишларни тўғри ташкил этмаган;
мурожаатлар билан ишлашда хато-камчиликларга йўл қўйган;
ўзига юклатилган вазифаларга совуққонлик билан қараган.

#Навоий #Қизилтепа #Ғозғон #Хатирчи #Кармана #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун алоқа боти: @tayinlov_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot
Каналга қўшилиш: @tayinlov