Тайинлов, истеъфо ва жазолар
19.5K subscribers
545 photos
1 video
1.39K links
Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.

Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O

Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot

Реклама шартлари: https://t.iss.one/tayinlovdareklama/2
Download Telegram
#жазо

Ўзбекистон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ахмедов Муслимжон Мўминжон ўғлига “ҳайфсан” интизомий жазоси тайинланди.

Сабаби:

вилоятда жорий йилнинг 6 ойлик якунлари бўйича ёшлар етакчиларини КРI рейтинг баҳолаш тизими бўйича туман кўрсаткичлари белгиланган вилоят кўрсаткичидан 90.4 % (фоиз)га паст натижага бажарган.

#Фарғона #Ўзбекистон #ҳайфсан

Каналга қўшилиш: https://t.iss.one/tayinlov
#жазо

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги бош мутахассиси Ф.Пахриддиновга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Сабаблари:

ijro.gov.uz тизимида амалга оширилиши ва ижросини таъминлаш борасидаги камчиликларга йўл қўйилган;
туман ҳокими ўринбосари қабулида мурожаат этган фуқароларга ўз вақтида жавоб хати юборишда кечиккан ва камчиликларга йўл қўйган.

#Фарғона #Ўзбекистон #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун алоқа боти: @tayinlov_bot

Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Ўзбекистон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Жўраев Камолиддин Одилжон ўғлига ўртача ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизи миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Сабаблари:

муқаддам унга нисбатан туман ҳокимининг 29.03.2022 йилдаги 58-11-161-Ф/22-сонли фармойиши билан интизомий жазо тайинланганидан хулоса чиқармаган;
 такроран иш фаолиятида камчиликларга йўл қўйган;
вилоят ҳокимининг ишчи гуруҳи томонидан ғўза парваришида етарли агротехник ишларни тўлиқ ҳамда сифатли ҳал этиш чораларини кўрмаган;
лавозим мажбуриятларига совуққонлик билан ёндашган;
иш фаолиятини тўғри йўлга қўймаган;
иш фаолиятида бир қатор камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмаган.

#Фарғона #Ўзбекистон

Инсайд хабарлар учун алоқа боти: @tayinlov_bot

Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Ўзбекистон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Алижонов Хайрулложон Усмоналиевичга “ҳайфсан” интизомий жазоси тайинланди.

Сабаби:

президент қарори ижросини таъминлашда совуққонлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган.

#Фарғона #Ўзбекистон #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун алоқа боти: @tayinlov_bot

Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Қуйидаги ҳокимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилди:

Фарғона шаҳар ҳокими В.Назаров;
Қувасой шаҳар ҳокими З.Тўрақулов;
Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов;
Данғара тумани ҳокими Ш.Тожиҳакимов;
Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов;
Риштон тумани ҳокими Б.Холиқов;
Сўх тумани ҳокими С.Сайидмусаев;
Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев;
Фарғона тумани ҳокими Х.Иномов;
Ўзбекистон тумани ҳокими Ш.Юлдашев.

Сабаби:

вилоятнинг январ-феврал ойлари учун қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспортга чиқариш кўрсаткичлари бажарилишида сусткашликка йўл қўйган.

#Фарғона #Қувасой #Қўқон #Данғара #Ёзёвон #Риштон #Сўх #Тошлоқ #Ўзбекистон

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#рағбат

Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг қуйидаги ходимлари 1 ойлик иш ҳақи миқдорида рағбатлантирилди:

ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Исмоилов Шерзод Расулович;
ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Отақулов Бахтиёр Адхамжонович;
ташкилий-кадрлар гуруҳи етакчи мутахассиси Баходиров Улуғбек Ахроржон ўғли;
ҳоким ўринбосари котиби Фаттахонов Равшанхон Яхёхон ўғли.

Сабаби:

Сулаймон МФЙда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида олиб борилаётган ишларда ўзининг фаоллиги ва берилган топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишида жонбозлик кўрсатган.

#Фарғона #Ўзбекистон

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Ўзбекистон тумани ҳокимининг Боғи Эрам МФЙ бўйича ёрдамчиси А.Обиджоновга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

хизмат вазифасини лозим даражада бажармай, ижро интизомига риоя қилмаган.

#Фарғона #Ўзбекистон #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#рағбат

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (матбуот котиби) Жабборов Дилшоджон Валиевич 2 ойлик иш ҳақи миқдорида рағбатлантирилди.

Сабаблари:

2024 йил якунлари бўйича жамоатчилик билан алоқаларни самарали йўлга қўйган;
берилган топшириқларни ўз муддатида ва сифатли амалга оширишда шахсий намуна кўрсатган;
очиқлик сиёсатини таъминлашдаги фаол иштирок этган.

#Фарғона #Ўзбекистон

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама