Тайинлов, истеъфо ва жазолар
19.5K subscribers
547 photos
1.35K links
Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.

Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O

Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot

Реклама шартлари: https://t.iss.one/tayinlovdareklama/2
Download Telegram
#жазо

Ангрен шаҳар ҳокимининг Кимёгар МФЙ бўйича ёрдамчиси А.Саимовга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаблари:

ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш бўйича аниқ манзилли чораларни амалга ошириш вазифалари белгиланган бўлса-да, вазифалар ижросини таъминлашда ҳамда маҳалладаги ишсиз аҳолини касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашишда сускаштликка йўл қўйган;
ички меҳнат тартиб-қоидаларини бузган.

#Тошкентвилояти #Ангрен

Инсайд хабарлар учун алоқа боти: @tayinlov_bot

Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Ангрен шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Анарбаевга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

функционал вазифаларини лозим даражада бажармаган;
мурожаатлар ҳақидаги қонун талабларини бузган.

#Тошкентвилояти #Ангрен #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун алоқа боти: @tayinlov_bot

Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Ангрен шаҳар ҳокимининг қуйидаги ёрдамчилари жазоланди:

Навбаҳор МФЙ (А.Абдурахмонов);
Истиқлол МФЙ (А.Кувандиков);
Дорилфунун МФЙ (С.Мирзамедов);
Кўктерак МФЙ (С.Псурманов);
Ғафур Ғулом МФЙ (Ш.Базаров);
Майдон МФЙ (И.Хайитқулова);
Гулбоғ МФЙ (С.Эркабаев);
Қорабоғ МФЙ (О.Кулбоев)га ҳайфсан жазоси;

Янги ҳаёт МФЙ (З.Менглиев);
Янги Гўшсой МФЙ (Ф.Якубов);
Гулзор МФЙ (И.Мирзаев);
Чинниобод МФЙ (Т.Худойқулов)га ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима.

Сабаблари:

қарорларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ва маҳалладаги ишсиз аҳолини касбга йўналтириш, бандлигини таъминлашга кўмаклашишда сусткашликка йўл қўйган.

#Тошкентвилояти #Ангрен #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун алоқа боти: @tayinlov_bot

Каналга қўшилиш: @tayinlov
#истеъфо

Ангрен шаҳар ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Юсупов Алижон Тоғаевич лавозимидан озод этилди.

#Тошкентвилояти #Ангрен

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Ангрен шаҳар ҳокимлигининг қуйидаги ходимлари интизомий жазоланди:

1

ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Яшинжон Наралиев;
иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи в.в.б. Жасур Юлдашев;
ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Салим Анарбаев огоҳлантирилди.

Сабаблари:

хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашиб, ҳоким фармойишлари ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган;
ижро интизомини сусайтириб юборган;
“Янги 2024 йил байрами” тадбирларини ташкил этишда сусткашликка йўл қўйган;
байрам тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни етарли даражада назоратга олмаган;
ижро интизомини сусайтириб юборган.

2

ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экалогия ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари в.в.б. Акбархон Камолхонов;
ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Мурод Абдураимовга ҳайфсан жазоси берилди.

Сабаблари:

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида назарда тутилган қурилиш объектларида олиб борилаётган ишларни сифатли ва муддатларда якунига етказилишини етарлича назорат қилмаган;
ҳоким ҳузурида ўтказилган йиғилиш баённомаларида белгиланган кечиктириб бўлмайдиган топшириқларни ўз вақтида бажармаган;
ижро интизомини сусайтириб юборган.

#Тошкентвилояти #Ангрен #ҳайфсан #огоҳлантириш

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Ангрен шаҳар ҳокимининг Гулзор МФЙ бўйича ёрдамчиси Мирзаев Исраил Шахабиддиновичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

хизмат вазифасига совуққонлик билан қараб, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйган;
шаҳар ҳокими томонидан ўтказилган қабулларда иш билан таъминлаш масаласида келиб тушган аҳоли мурожаатларига лоқайдлик билан қараган.

#Тошкентвилояти #Ангрен #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#жазо

Ангрен шаҳар ҳокимлиги бош ҳисобчиси Т.Эшбаев ва шаҳар ҳокимлиги 1-тоифали ҳисобчиси Г.Умаровага ўртача ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаблари:

ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда совуққонликка йўл қўйган;
бюджет интизомини бузишда ифодаланган хатти-ҳаракатлар содир этган;
шаҳар ҳокимининг фармойиши ижросини таъминлашда хатоликларга йўл қўйган.

#Тошкентвилояти #Ангрен

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov