Тайинлов, истеъфо ва жазолар
19.4K subscribers
544 photos
1.32K links
Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.

Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O

Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot

Реклама шартлари: https://t.iss.one/tayinlovdareklama/2
Download Telegram
#жазо

Сергели тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Ташпулатов Шодиёр Суннатович лавозимидан озод этилди.

Сабаби:

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 2025 йил 16 январдаги ҳукми билан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми, 28-211-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга давлат тасарруфидаги органларда ишлаш ҳуқуқидан, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

#Тошкент #Сергели

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сайлиев Руфат Жумавоевичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаби:

ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган.

#Тошкентвилояти #Чирчиқ

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Бўстон тумани ҳокимининг Давлатобод МФЙ бўйича ёрдамчиси Мадаминов Шермуҳаммад Алимжоновичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, кўплаб камчиликлар ва масъулиятсизликка йўл қўйган.

#Андижон #Бўстон #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Ангрен шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Анарбаев Салим Махмудовичга ўртача ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган;
берилган топшириқлар ижросини таъминламаган.

#Тошкентвилояти #Ангрен

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Шаҳрихон тумани ҳокимининг Юзлар МФЙ бўйича ёрдамчиси Н.Низомовга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

Президент халқ қабулхонасига қилинган мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқишда хато ва камчиликларга йўл қўйган.

#Андижон #Шаҳрихон #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Саматов Шухрат Рустамовичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларини ташкил этишда сускаштликка йўл қўйган.

#Тошкентвилояти #Бўстонлиқ #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Яшнобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ризаев Озодбек Баҳромжон ўғлига ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаби:

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2025 йил 28 январдаги 01-Б-15-сонли баёнида келтириб ўтилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмай, ўз ҳолига ташлаб қўйган.

#Тошкент #Яшнобод

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо олиб ташланиши

Чуст тумани ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Тухтасинов Ибратали Тулкиналиевичга қўлланилган ҳайфсан жазоси муддатидан олдин олиб ташланди.

Сабаби айтилмаган.

#Наманган #Чуст #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Чиноз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Султанов Зафар Махаматкуловичга ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаблари:

берилган вазифларни лозим даражада бажармаган;
2024 йил 23-сентябрдаги ПҚ-330-сонли қарорнинг 4-банди талабларига риоя қилмаган.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама
#жазо

Бойсун тумани ҳокимлигининг қуйидаги ходимларига ҳайфсан жазоси қўлланилди:

ижро интизоми бўйича бош мутахассис Сатторов Хумой Набиевич;
оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича етакчи мутахассис Абдуллоева Хуршида Йўлдошевна.

Сабаблари:

вазифасига совуққонлик билан қараб, ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўйган;
Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтаётган стажировкада масъулиятсизлик билан иштирок этган;
Маҳаллалар уюшмасининг 2024 йил 26 декабрдаги хати ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган.

#Сурхондарё #Бойсун #ҳайфсан

Телеграм | Instagram | Facebook | Харажатлар | Боғланиш | Реклама