SOLIQ YANGILIKLARI
10.7K subscribers
696 photos
87 videos
274 files
2.91K links
SOLIQ YANGILIKLARI - Солиқ ва иқтисодиётдаги муҳим молиявий механизмлар бўйича таҳлилий материаллар!

Ҳамкор каналлар
@ACCOUNTING_LEADERS & @TAXUZB

Тижорий ҳамкорлик учун: @adstg
Download Telegram
❗️Банклар ҳам ҚҚСга ўтади. Автосаноат ҳам

Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан, банклар ва автомобиль ишлаб чиқарувчилар ҳам қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлашга ўтади, деб хабар берди Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.

📌 2019 йил бошида General Motors Uzbekistan, SamAuto ва JV MAN Auto-Uzbekistan компаниялари учун барча солиқ имтиёзлари бекор қилинган фақат, ҚҚС тўламаслик сақлаб қолинганди. Тижорат банклари кредитлаш операциялар бўйича ҚҚСдан озод қилинганлар.

Лизинг ташкилотлари ҚҚСни ҳисобдан чиқара олмайдилар, чунки банкларнинг баъзи хизматлари ва автосаноат бу солиқдан озод этилган. Автомобилни лизингга беришда ҚҚС тўланади.

Солиқ кодексининг янги таҳририда биз ушбу имтиёзларни бекор қилиш бўйича таклифларни киритамиз”,- деди Мубин Мирзаев. Шунда лизинг амалиётлари анча енгиллашади.

Солиқ кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилиши 1 сентябргача давом этиши кутилмоқда.

#ққс #имтиёз
#ҚҚС_имтиёз

2020 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС бўйича қўйидаги янги имтиёзлар киритилмоқда:
ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган
шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар

@Tax_uzb
#ҚҚС_имтиёз

2020 йил 1 апрелдан ҚҚС бўйича қўйидаги товарларга (хизматларга) имтиёзлар бекор қилинади:

а) босма маҳсулотлари

б) ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш, шу жумладан аэронавигация хизмати, туристик хизматлар, грант ҳисобидан олинган ҳизматлар, давлат тилини ва давлат тилида иш юритишни ўргатиш хизматлари, давлат мулкини ижара беришдан хизматлар, оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотларини етказиш бўйича хизматлар, қатъий миқдорда белгиланган тариф бўйича молиявий хизматлар.

@Tax_uzb - Солиқ ва иқисодиётдаги муҳим молиявий механизмлар бўйича таҳлилий материаллар.
#ҚҚС #НДС

ПРЕСС-РЕЛИЗ: ҚҚС тўловчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида

⚡️⚡️ Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

‼️ Ушбу Низом солиқ тўловчиларни солиқ органларида ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган тизимида қўшимча қиймат солиғи тўловчилари сифатида мажбурий ёки ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтказишни назарда тутади.

Батафсил

➡️ https://t.iss.one/tax_uzb
___________________________________

ПРЕСС-РЕЛИЗ: О регистрационном учете плательщиков НДС

⚡️⚡️ Постановлением Государственного налогового комитета утверждено Положение о специальном регистрационном учете в качестве плательщиков налога на добавленную стоимость в налоговых органах.

‼️Оно предусматривает обязательную или добровольную регистрацию налогоплательщиков налога на добавленную стоимость в единой автоматизированной системе регистрации налогоплательщиков в налоговых органах.

Подробно

➡️ https://t.iss.one/tax_uzb
#ҚҚС

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

🔄 2020 йил 30 майда ҚҚС ҳисоботини инвентаризация қилишда Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС ҳисоботининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушумини молиявий ҳисобот соф тушум кўрсаткичлари билан таққослади.

📁Унда 93 888 ҚҚС тўловчиларининг молиявий ҳисоботи кўриб чиқилди ва 2019 йил ва 2020 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича 18% маълумотларда тафовут мавжудлиги аниқланди. Хусусан, соф тушум кўрсаткичлари 11%да минг бараварга, 7%да эса миллион бараварга ошган (ўлчов бирлиги минг сўм бўлганда ҳисоботларда маълумотлар бирлик (сўм)да ифодаланган).

↪️ Солиқ хизмати органлари ушбу солиқ тўловчиларга бу камчиликларни тузатишга имкон беради.

☑️ Солиқ хизмати органлари келгусида бундай тафовутларни бартараф этиш учун молиявий ҳисоботлар кўрсаткичларининг ўлчов бирлигини мингдан бир (сўм) ҳисобга ўтказадилар.☝️II чорак учун молиявий ҳисоботларни тўлдиришда ушбу фактни ҳисобга олишингизни сўраймиз.

❗️Ҳисоботлар ва уларнинг параметрлари инвентаризацияси давом этмоқда.

ДСҚ Матбуот хизмати.
#ҚҚС #ЭҲФ

⚡️ Тузатилган ЭХФни расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди

📝 Тузатилган ЭҲФ тоифаси хатолар мавжуд бўлган илгари расмийлаштирилган ЭҲФни 🚫бекор қилиш ва унинг ўрнига тузатилган ҳисобварақ-фактурани 🌀расмийлаштириш имконини беради.

👉 Бунинг учун «тузатувчи» тоифасини танланг, тузатмоқчи бўлган рақам ва сана, хато тўлдирилган ЭҲФнинг 24 элементдан иборат ID -рақамини киритинг.

👩🏻‍💻👨🏻‍💻Янги яратилган ЭҲФ икки томонлама тасдиқлангандан кейин, эски ЭҲФнинг ҳолати ўзгаради ва янги ЭҲФ ҚҚС ҳисоботининг реестрида акс эттирилади.

ДСҚ матбуот хизмати.

➡️ https://t.iss.one/tax_uzb
.
#ҚҚС #НДС
#солиқчи_кўмакчи

✍️Эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари 2020 йил 1 апрелга қадар божхона тўловлари бўйича қўлланилган мақсадли имтиёз натижасида юзага келган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммасини ҳисобга олади.

🖇Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан қўшма хати имзоланди.
___________________________

✍️ Участники свободных экономических зон вправе до 1 апреля 2020 года принимать к зачету суммы налога на добавленную стоимость в виде средств, высвободившихся и направленных на установленные законодательством цели в связи с представлением налоговых льгот при импорте товаров.

🖇 По этому поводу подписано совместное письмо Государственного налогового комитета Республики Узбекистан и Министерства финансов Республики Узбекистан

Пресс-служба ГНК.

➡️ https://t.iss.one/tax_uzb
#ЭҲФ #ҚҚС

Солиқ тўловчилар диққатига❗️

🔎 2021 йилнинг январь-март ойларида тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар автоматик тарзда таҳлил қилинганда айрим солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС бўйича бюджетга умуман тўлов амалга оширилмаган ва солиқ қарзи мавжуд бўлган ҳолда ўз контрагентларига йирик миқдорда электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.

♻️ Солиқ тўловчиларга ўз фаолиятида лозим даражада эҳтиёткор бўлишлари учун қулайлик яратиш ва уларнинг контрагентлари тўғрисида қўшимча маълумот бериш мақсадида 14 988 та корхона товар ва хизматлар сотиб олганлиги натижасида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини қайта кўриб чиқишлари ва зарур ҳолларда тузатиш киритиш бўйича қайта аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этишлари юзасидан шахсий кабинети орқали хабарнома юборилди.

📧 Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан ҳар бир солиқ тўловчига уларнинг контрагентлари билан амалга оширилган операциялари бўйича тўлиқ маълумот тайёрланди ва солиқ тўловчиларга етказилди.

➡️ https://t.iss.one/tax_uzb
#ҚҚС #НДС

Давлат мулкини сотишда ҚҚС

Солиқ суммаси «шартнома бўйича нарх * 15% формула»си асосида ҳисобланади.
Масалан: аукционда сотувчи томонидан 500 млн. сўм нарх белгиланди.
ҚҚС суммаси 75 млн. сўм бўлади (500 млн. сўм х 15%).
Харидор сотувчига 500 млн. сўм, бюджетга – 75 млн. сўм ўтказиб беради.
Давлат мулки харидори ҚҚС ҳисоботи тақдим этилган ва солиқ тўлангандан сўнг ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкин.
_________
НДС при реализации госимущества

Сумма налога определяется по формуле:
стоимость по договору *15%
Например:
цена, установленная продавцом на аукционе равна 500 млн. сумов.
Сумма НДС будет равна 75 млн. сумов (500 млн.сум х 15 %).
Покупатель перечисляет продавцу 500 млн. сумов, а в бюджет – 75 млн. сумов.
Покупатель государственного имущества может отнести к зачету НДС только после уплаты налога и представления налоговой отчетности.
#ҚҚС #ЭҲФ

📢 ҚҚС тўловчилари учун солиқ ҳисоботларида имтиёзларни шакллантириш ва уни ЭҲФ тизимида автомат танлаш тест режимида

⚙️ ҚҚС ҳисоботларини автоматлаштириш ишлари амалга оширилмоқда ва ушбу имкониятлардан солиқ тўловчилар тест режимида фойдаланиб кўришлари ҳамда қўшимча таклифларини билдиришлари мумкин.

Бунинг учун 2021 йил 1 майдан бошлаб, электрон ҳисобварақ – фактуралар дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
👉 ЭҲФ расмийлаштириш жараёнида ҚҚС сиз” ва “0 ставка” танланганда, ҚҚС бўйича имтиёзлар киритилиши;
👉 бир томонлама янги ЭҲФ турлари, яъни
- хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида);
- хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида);
- бозор нархидан паст нархда реализация;
- божхона нархидан паст нархда реализация турлари жорий қилиниб, хўжалик юритувчи субъектларнинг бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқда.

👉 Батафсил танишинг

https://t.iss.one/tax_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС #ЭҲФ

📹 ЭҲФ расмийлаштириш жараёнида ҚҚС сиз” ва “0 ставка” танланганда, ҚҚС бўйича имтиёзлар киритилиши
__________________________________________
#НДС #ЭСФ

📹 Льготы по НДС при выставлении ЭСФ формируются выбором "Без НДС" и "0 ставка"


➡️ https://t.iss.one/tax_uzb
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи

Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи шаклига ўзгартириш киритилган эди. (АВ- рўйхат рақами 3221-2, 6.05.2021й.)

Бу давлат солиқ хизмати органларини юқори технологияли хизмат кўрсатувчи ташкилотга трансформация қилиш ислоҳотлари доирасида амалга оширилган навбатдаги қадам бўлди.

Жумладан:
🔸 ҚҚС ҳисоб-китобидан 0301 ва 0302-сатрлар (алоҳида бўлинма учун);
🔸 1-иловадан 01023-сатр («Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари учун солиқ солинадиган сумма);
🔸 3-иловадан 0121 ва 0122-сатрлар (ҳисобга олинган суммага киритиладиган тузатишга ёйилма) чиқариб ташланди.

Ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, уларнинг сақлаш ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилишидан келиб чиқиб, ҚҚС ҳисоботининг 4,5 ва 6-иловаларидаги жадваллар бир илова билан тасдиқланди.

«Солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда ҳамда ўтган календарь йилда импорт қилинган товарларни олиб кириш чоғида тўлов кечиктирилганлиги сабаб тўланмаган сумманинг ҳисобот даврида божхона органига тўланган қисмини ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш» реестри қўшимча киритилди.

❗️Аввалроқ, ҚҚС ҳисобот шаклларини тўлдиришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларни олдини олиш мақсадида солиқ ҳисоботларини аксарият сатрлари автоматлаштирилган ва узвий боғлиқ сатрларга мантиқий кузатиш ўрнатилган эди.

♻️Киритилган ўзгаришлар билан мутахассислар томонидан тайёрланган махсус қўлланма орқали батафсил танишишингиз мумкин.

https://soliq.uz/press-services/news/show/qoshilgan-qiymat-soligi-hisobotini-toldirish-boyicha-uslubiy-qollanma

➡️ https://t.iss.one/tax_uzb
#ҚҚС

Менинг ҳолатимни текшириш: ҚҚС қарздорлиги бартараф этилмаса…

Солиқ тўловчи ёки улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган таъсисчилари (иштирокчилари) ташкил этган бошқа юридик шахслар томонидан икки ойдан ортиқ вақт давомида ҚҚС тўланмаслиги солиқ хавфининг юқори даражаси сифатида баҳоланади.

Бунда:
“Менинг ҳолатимни текшириш” ойнасида “Солиқ тўловчининг солиқ қарзи мавжуд бўлганлиги, шунингдек, улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган таъсисчилари (иштирокчилари) – юридик шахсларнинг солиқ қарзи мавжудлиги” мезонида қизил белгипайдо бўлади.

❗️Бу 2021- йил 22-декабрдан солиқ тўловчининг ҚҚС гувоҳномасини вақтинча тўхтатилишига ёки ҚҚС тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтиш учун тақдим этилган аризасининг рад этилишига сабаб бўлади (VM-595-son. 22.09.2021).

📌Ҳозирда “Менинг ҳолатимни текшириш” ойнасида 24 730 та ҚҚС тўловчиси ушбу мезон бўйича солиқ хавфи юқори бўлган солиқ тўловчи сифатида таснифланган.

Қандай бартараф этилади

Солиқ тўловчи ёки унинг таъсисчилари ташкил этган бошқа юридик шахслар томонидан ҚҚС қарздорлиги буджетга тўланганда ушбу мезон бўйича солиқ хавфи бартараф этилган ҳисобланади ва "Менинг ҳолатимни текшириш" ойнасида яшил белги пайдо бўлади.
#ҚҚС

🔴Ишчилари сони 4 кишидан кам бўлган хўжалик субектлари ҚҚС тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтказиладими?

📝Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-сентябрдаги 595-сон қарори билан ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби тасдиқланди.

✔️Унга кўра, солиқ тўловчиларни ҚҚС тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаси солиқ органи томонидан 7 иш кунида кўриб чиқилади.

📊Аризани қабул қилиш ёки рад этишда уларнинг солиқ хавфи даражаси инобатга олинади.

🟡Ходимлари ёки ёлланма ишчилари сони 4 кишидан кам бўлган тадбиркорлик субектлари солиқ хавфининг ўрта даражасига эга солиқ тўловчилар гуруҳига киритилади.

📎Ушбу гуруҳдаги солиқ тўловчилар кейинги келадиган ўн икки ой ичида солиқ назоратининг текширув тадбирларини ўтказиш шарти билан ҚҚС тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтказилади.

🔎Шундан сўнг уларда солиқ назорати тадбирлари, яъни кўздан кечириш, сўров, камерал ва сайёр солиқ текширувлари, ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонига мувофиқлигини назорат қилиш амалга оширилади.

🖥Бугунги кунда “Менинг ҳолатимни текшириш” ойнасида ходимлари ёки ёлланма ишчилари сони 4 кишидан кам бўлган 56,9 мингта корхона солиқ хавфи ўрта даражада бўлган солиқ тўловчи сифатида таснифланган.

Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур корхоналарнинг аксариятида бажарилган иш ҳажми солиқ ҳисоботларида кўрсатилган ишчилар сонига мос келмаслиги маълум бўлмоқда.

📌Мазкур ҳолатни ижобий томонга ўзгартириш учун, ҳақиқатда ишлаётган ишчилар солиқ ҳисоботларида тўлиқ кўрсатилиши лозим.
#ҚҚС

👉 Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини тўлдириш бўйича қўлланма

https://t.iss.one/tax_uzb