SOLIQ YANGILIKLARI
10.1K subscribers
716 photos
89 videos
280 files
2.95K links
SOLIQ YANGILIKLARI - Солиқ ва иқтисодиётдаги муҳим молиявий механизмлар бўйича таҳлилий материаллар!

Ҳамкор каналлар
@ACCOUNTING_LEADERS & @TAXUZB

Тижорий ҳамкорлик учун: @adstg
Download Telegram
Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома берилганлиги тўғрисида Марказий банк хабарномаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси 2020 йил 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳрида рақамли банк “ANOR BANK” акциядорлик жамиятини ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади. Ушбу давр мобайнида муассис томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун тегишли ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши ва банк устав капитали шакллантирилиши лозим.

#лицензия

Марказий банк Матбуот хизмати