Tavba.uz
4.99K subscribers
12.6K photos
4.53K videos
3 files
12.9K links
"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали

Мурожаат учун 📞
@TavbaUzMurojaatBot
Download Telegram
#Ҳикматли_сўзлар

Агар инсонлар сиз билан дунё зийнатлари учун мусобақа қилсалар, уларни тарк этинг!
Агар инсонлар сиз билан Охират неъматлари учун мусобақа қилсалар, улардан ўзиб кетинг!
Чунки, Аллоҳ таоло дунё зийнатларини яхши кўрганига ҳам, ёмон кўрганига ҳам беради.
Аммо Охират неъматларини фақат яхши кўрганига беради.


Яқинларингизга ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz
#Ҳикматли_сўзлар

Ўзинг билан шаҳватларинг ўртасига темир девор қурмас экансан, ибодатдан ҳаловат топа олмайсан.

Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ


Яқинларингизга ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz
#Ҳикматли_сўзлар

Кўчада юрганда машиналар орасидаги масофани сақлаганингдек одамлар билан бўладиган муносабатларда ҳам масофани сақла. Бу сени ҳалокатли тўқнашувлардан сақланишинг учун керакдир.
Доктор Мустафо Маҳмуд


Яқинларингизга ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz
​​#Ҳикматли_сўзлар

Ўсимликларда ақл йўқ. Агар уларни тешиги бор сандиққа солиб қўйсанг, улар нурга эргашиб ўша тешикдан ўсиб чиқади. Биз ақлга эга бўла туриб, нега нурга (илм-маърифатга) эргашмаймиз?!
Нажиб Маҳфуз


Яқинларингизга ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz
​​#Ҳикматли_сўзлар

Абдуллоҳ ибн Муборак айтдилар: “Бир олим киши ҳикматларни жамлаб, шундан қирқ мингини
танлаб олган экан. Сўнгра яна танлаб тўрт мингини танлаб олган экан. Яна танлай танлай
қирқ ҳикматни қолдирибди ва яна ниҳоят қуйидаги тўрт ҳикматни танлаб олган экан:
1. Ҳар қандай ҳолатда ҳам аёл кишига ишониб қолмаслик;
2. Ҳар қандай вақтда молга алданиб қолмаслик;
3. Меъдангизга тоқати етмайдиган нарса юкламаслик;
4. Фойда бермайдиган илмни жамламаслик”.


`"Мунаббиҳот" китобидан тайёрланди

Яқинларингизга ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz
​​#Ҳикматли_сўзлар

Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз.
2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш.
3. Садақа беришга одатланиш.
4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.


Яқинларингизга ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz
​​#Ҳикматли_сўзлар

Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво.
2. Вафодорлик.
3. Саховат.
4. Мурувват
.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz
#Ҳикматли_сўзлар

Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам.
2. Хафалик.
3. Очлик.
4. Бедорлик
.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz
#Ҳикматли_сўзлар

Гуноҳни такрор қилган бўлсанг ҳам тавба қилишдан асло малолланма!
Ҳар гал кийиминг кир бўлса, ювмасмидинг?!
Худди шунингдек, ҳар сафар гуноҳ қилганингда, Роббингга истиғфор айт, Ундан мағфират сўра!


Яқинларингизга ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz
#Ҳикматли_сўзлар

“Оқилнинг тили қалбининг ортида. Гапирмоқчи бўлса, қалбига мурожаат қилади. Агар фойдаси бўлса, гапиради. Зарари бўлса, гапиришдан тийилади. Жоҳилнинг қалби эса тилининг ортида бўлиб, хаёлига нима келса, ўйлаб ўтирмай гапираверади”.
👇👇👇
Дўстларга ҳам улашинг!

https://t.iss.one/joinchat/RnA1LjYwRIHQkfW3
#Ҳикматли_сўзлар

♦️Тобеъинлардан бири бетоб бўлиб қолди. Онаси у кишини кўргани келган эди, бетоб ётган одам кийимларини кийиб, ҳеч нарса бўлмагандек ҳушёр тортиб қолди, аммо онаси чиқиб кетганидан кейин эса ҳушидан кетиб йиқилди. У кишига
♦️«Онангизнинг ёнларида ҳеч нарса бўлмаган эди. Энди нима бўлди?» дейишди. У киши: ♦️«Фарзандларнинг оҳ-воҳ тортиши оналар қалбига озор беради», деб жавоб берди.
Дўстларга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RnA1LjYwRIHQkfW3
#Ҳикматли_сўзлар

♦️Эркак эркакларнинг ёмонлигини билгани учун хотинини рашк қилади. Хотин аёлларнинг макр-ҳийлаcини билгани учун эрини рашк қилади.
Дўстларга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RnA1LjYwRIHQkfW3
#Ҳикматли_сўзлар

Самимий дўстинг маломат қилмасидан аввал,
нафратини ичига яшириб юрган душманинг мазаммат
қилмасидан аввал хунук феълларинг, ёмон сўзларинг учун ўзингни ўзинг маломат қил.
«Унвонул баён» китобидан

Дўстларга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RnA1LjYwRIHQkfW3
#Ҳикматли_сўзлар

♦️Ҳақиқий дуо, гуноҳларни тарк қилмоқдир.
Ҳар ким гуноҳларни тарк қилса, тилга келтирмаса ҳам, унинг истакларини Аллоҳ таоло унга эҳсон қилади.

♦️Ҳазрат Суфёни Саврий
Аллоҳга тақво қилиш ризқни жалб этганидек, тақвони тарк этиш камбағалликни чақиради. Гуноҳни тарк этишдек бирор иш Аллоҳнинг ризқини чорлай олмайди.

(Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ)

Дўстларга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RnA1LjYwRIHQkfW3
#Ҳикматли_сўзлар

♦️Ота-онага яхшилик қилиш бир қисса бўлиб, у ҳикояни сен ёзасан, фарзандларинг уни сенга айтиб юришади.

Дўстларга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RnA1LjYwRIHQkfW3
#Ҳикматли_сўзлар

♦️Барча йўлларда тезликни маълум миқдорда чекловчи белгилар бор. Фақат биргина йўлда тезликда чеклов йўқ, У Аллоҳга ва Жаннатга олиб борувчи йўл.
❁✿❁
♦️Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг.
(Оли Имрон сураси 133-оят)
Дўстларга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RnA1LjYwRIHQkfW3
#Ҳикматли_сўзлар

♦️Эй Нафсим!
Сени сен қиладиган менман, мени мен қиладиган ҳам сенсан.
Йўлга кир (Ҳаққа) бирга борайлик, ёки йўлимдан қоч мен ёлғиз ўзим борай.

♦️ Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
Дўстларга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RnA1LjYwRIHQkfW3
#Ҳикматли_сўзлар

♦️Ортидан дўзах келадиган лаззатда яхшилик йўқдир!

Дўстларга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RnA1LjYwRIHQkfW3
#Ҳикматли_сўзлар

Самимий дўстинг маломат қилмасидан аввал,
нафратини ичига яшириб юрган душманинг мазаммат
қилмасидан аввал хунук феълларинг, ёмон сўзларинг учун ўзингни ўзинг маломат қил.
«Унвонул баён» китобидан

Дўстларга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/RnA1LjYwRIHQkfW3
#Ҳикматли_сўзлар

“Оқилнинг тили қалбининг ортида. Гапирмоқчи бўлса, қалбига мурожаат қилади. Агар фойдаси бўлса, гапиради. Зарари бўлса, гапиришдан тийилади. Жоҳилнинг қалби эса тилининг ортида бўлиб, хаёлига нима келса, ўйлаб ўтирмай гапираверади”.

👇👇👇
Яқинларингизга ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz