Tavba.uz
5.04K subscribers
12.5K photos
4.49K videos
3 files
12.7K links
"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали

Мурожаат учун 📞
@TavbaUzMurojaatBot
Download Telegram
ҲУФТОННИ 01:30 ДА ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтон намозини кеч соат 01:30 да ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтон намозининг вақти шом намозининг вақти тугуганидан бошлаб тонг отгуничадир. Хуфтон намозини кечанинг аввалги учдан бир қисмида ўқиш мустаҳаб, кечанинг ярми бўлгунича ўқиш мубоҳ, кечанинг ярмидан кейин узрсиз кечиктириб ўқиш макруҳдир. Сиз имкон қадар кечанинг ярмигача ўқишга ҳаракат қилинг. Зарурат бўлиб қолган ҳолатларда бомдод намозининг вақти киргунига қадар ўқиб олиш мумкин. Аммо буни одат қилиб олмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДДА САВДО ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Айрим масжидлар ҳовлисида мушки анбар, атирлар, диний китоблар сотилади. Масжидлар ичида савдо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада уламоларимизнинг жавоблари турлича бўлган. Баъзи уламолар эътикофда бўлмаган кишининг масжидда савдо қилиши мутлақо макруҳ деганлар. Баъзилари, ўша савдо-сотиқ масжидда жойни банд қилса, макруҳ, жой банд қилмаса макруҳ эмас, деганлар (“Раддул муҳтор”).

Масжид деганда – масжиднинг ичи ва айвони тушунилади. Масжиднинг ҳовлиси эса баъзи масалаларда масжиддан ҳисобланса, бошқа масалаларда масжиддан ҳисобланмайди.

Макруҳлик ва хилофдан қутилиш учун савдо сотиқни масжиднинг дарвозасидан ташқарида қилиш афзалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АСР НАМОЗИНИ ҚАЙТА ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар одам бирор жойга учишидан олдин аср намозини ўқиган бўлса ва борган жойида яна аср вақти бўлиб қолса намозни қайта ўқийдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир намоз бир марта ўқилади. Иккинчи марта ўқиса, иккинчиси нафл бўлади. Аср намозини ўқиган киши, иккинчи марта аср намозини ўқиши мумкин эмас. Чунки, асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАНЛАР НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Домла оёғим синиб ётибман, намозни ўтириб ўқияпман. Қиблага орқамни қилиб ўқияпман. Қиблага караб ўтирсам оёғимни қиблага узатган бўляпман. Тўғри йўл кўрсатинг, илтимос. Жовоб учун катта раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қиблага юзланиб намоз ўқиш намознинг шартларидан биридир. Яъни, ушбу шарт бажарилмаса, намоз дуруст бўлмайди. Қиблага узрсиз оёқ узатиш макруҳ бўлади. Лекин оёғини бука олмайдиганлар ёки ётган ҳолида намоз ўқишга мажбур бўлганлар оёғини қиблага узатиб намоз ўқишлари макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
РУКУДАГИ ТАСБЕҲНИ САЖДАДА АЙТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда пешонани ерга қўйганида (саждада) "Субҳаана роббиял азийм" деб қўйса, 2 марта айтганида 3 чинчисида эсига келса, нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса, зарари йўқ. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" дейиш суннатдир. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Агар саволдаги ҳолатга кўра учинчи тасбеҳда эсига тушиб қолса, учинчисида "Субҳана роббиял аъла"ни айтиб қўяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
ДОҒЛАР БЎЙИЧА КОСМЕТОЛОГГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Устозлар юздаги доғлар бўйича косметологга борса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юздаги табиий доғларни, табиий дори дармонлар, суртиладиган малҳамлар билан кетказиш жоиз. Лекин табиий ҳолатдаги доғлар, модомики одамга айб бўлмаса, жарроҳлик амалиёти билан кетказилмайди. Бу жоиз бўлмайдиган иш, хилқатни ўзгартиришдир.
Касаллик ёки айб саналадиган доғларни эса, маълум шаръий шартлар асосида, косметик жарроҳлик билан даволаш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
ҒУСЛДА ОҒИЗ ВА БУРУННИ ЧАЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оғиз ва бурунни чаймасдан чўмилган одамнинг ғусли дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, дуруст бўлмайди. Чунки оғиз ва бурунни чайиш ғуслнинг фарзларидандир. Усиз ғусл мукаммал бўлмайди. Бир киши ғусл қилсаю, оғиз бурнини чайиши эсидан чиққан бўлса, дарров оғиз бурнини чайиб олиши лозим бўлади. Ғуслни қайтадан қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
БОЛАНИНГ ОДОБЛИ БЎЛИШИ ҚАЙСИДУР КУНГА БОҒЛИҚМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жума ва чоршанба куни бола бўлса, катта бўлганда ота-онани ҳурмат қилмайди, яхши бола чиқмайди деган гапларни эшитдим. Бу қанчалик тўғри? Ҳозир фарзандга ҳаракат қиляпмизу лекин қўрқяпман, қайсидир кунда бўлса бола одобли, ота-онани ҳурмат қиладиган бўларкан?! Илтимос маслаҳат беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Боланинг қандай улғайиши унга бериладиган таълим-тарбияга боғлиқ. Туғилган ёки бўлган кунига боғлиқ эмас. Динимизда маълум кун ёки маълум нарсалардан шумланиш қораланади. Сиз болангизга тарбияни кўпроқ амалда қилиб кўрсатиш орқали беринг. Мана шу таъсирлироқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
ТАҲОРАТДА БУРУНГА СУВ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат қилганда бурунни қоқса қонаб кетяпти, қоқмасдан сув тортиб ювиб қўйса бўладими? Ёки бурунни даволатгунча қазо қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурунни чайиш таҳорат суннатларидан, буни бажариш учун қўлга сув олиб, уни қоқиб ташланади. Агар бурунни қоқиш уни қонаб кетишига сабаб бўлаётган бўлса, сув олиш билан кифояланилади. Бордию бурунга сув олишнинг ўзиям бурунни қонашига сабаб бўлаётган бўлса, бурун тузалгунича ушбу суннатни бажармасдан таҳорат қилиб туриш ҳам мумкин. Аммо намозни асло тўхтатиб турилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
КИЙИМГА НАЖОСАТ ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Товуқ боқаман. Намоз ўқиб бўлганимдан сўнг бошқа намоз вақти келгунча товуққа қараб келаман. Кийимимга товуқ нажосати тегса таҳоратим бузиладими ёки кийимимни алмаштириб ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийимга бирор нажосат тегиши билан таҳорат синмайди. Сизнинг ҳолатингизда кийимингизни алмаштириб, намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
ТЕЛЕФОНДА ЭШИТИЛГАН АЗОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Телефондан эшитилган Азон билан намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Телефондаги Азон намоз ўқишга кифоя қилмайди. Чунки уламолар телефондаги Азон, Қуръони карим қироатини акс садо дейишган ва бу Азон ва қироатларга ҳақиқий Азон ва қироатнинг ҳукми берилмайди дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
ЭЛЕКТРОН КИТОБИДАН ФОЙДАЛАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир дастурчи интернетда электрон китоб сотади. Бу китобдан сотиб олган инсон логин парол орқали онлайн фойдаланилади. Ман сотиб олган кишининг (сотиб олган одамни розилиги билан) логин пароли орқали шу электрон китобдан фойдалансам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа розилиги билан фойдалана олади чунки у китоб уни мулки. Кимга ҳоҳласа бериш ҳуқиқи бор, лекин у китобни нусхалаштирмайди, тижорат мақсадида фойдаланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
МАЙЙИТНИ ЮВИШДА НЕЧА КИШИ ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маййитни ювишда неча киши иштирок этиши керак? Уч ёки беш киши бўлиши керак, тоқ бўлиши шарт, жуфт бўлмаслиги керак, бир киши бирон сурани ўқиб туриши керак дейишмоқда, бу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маййитни ювишда муайян адад белгиланмаган. Шунингдек, маййит ювилаётганда бирор сура ўқиб туриш ҳам шариъатга зиддир. Маййитни ювишда ўзига хос шаръий кўрсатмалар бор. Асосий эътиборни шуларга қаратиш лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
БУНДАЙ ИСМЛАРНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзан Арслонбой, Бўривой, Қўчқорвой ... деган исмларни эшитаман. Бундай исмларни қўйиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ота-онанинг фарзанди олдидаги мажбуриятларидан бири унга чиройли исм қўйишдир. Агар бу мажбуриятни суиистеъмол қилишса фарзандининг ҳаққига хиёнат қилган бўладилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
ЖАМОАТНИНГ НАМОЗИ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Имом Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса орқадаги жамоатнинг намози бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қасддан шундай ўқимаса, намоз бузилмайди. Аммо имом бўладиган киши эътиборли бўлиши, ҳарфларни ўз махражидан чиқариб ўқишга жидду жаҳд қилиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Сахарлик вақтидан сўнг, муаззин азон айтади. Бомдод намозини дарҳол ўқиса бўладими ёки озроқ вақт ўтиши керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Аслида, азонни намознинг вақти кирганда айтилса, дарҳол намоз ўқиса бўлади. Лекин, бомдод намозини тонг бироз ёришгач ўқиш мустаҳабдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
ЭСНАШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни яқинда бошладим. Намоз ўқиётган вақтимда ва саловотлар айтаётганимда эснашни бошлайман. Бу эснаш намозга путур етказмайдими? Ёки эснаган вақтда намоз ўқимай туриш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имкон қадар эснашни қайтаришга урининг. Аммо намоз эснаш сабабли мутлақо бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
ҚАЛИН ПУЛИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хоразм вилоятида тўйдан олдин қиз томонга қалин пули берилади. Ҳозирда у 10 миллион миқдорида. Шу маҳр ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сиз айтган Хоразм ҳудудида урф-одат бўйича қалин пули маҳрдан фарқ қилса, унда қалин пули маҳрни ўрнини босмайди. Агар маҳр пулини урф-одат бўйича “қалин пули” деб номлаш одат бўлган бўлса яъни маҳрнинг номи “қалин пули”га айланиб кетган бўлса ва у келиннинг ўзига берилса унда маҳр деб ҳисобласа бўлади. Бизнинг билишимизча Хоразмда қалин ва маҳр тушунчалари бошқа-бошқа тушунчалардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
ТИРНОҚНИ ЖУМА КУНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тирноқни фақат жума куни олиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тирноқни ҳафтанинг барча кунларида олиш мумкин. Айнан жума куни олиш борасида бирорта саҳиҳ ҳадис бизга маълум эмас. Лекин саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу одатда ҳар жума куни тирноқларини олиб, мўйловларини қисқартирганларини Имом Байҳақий ривоят қилганлар. Шунинг учун айрим фуқаҳоларимиз жума куни жума намози учун покланиб чиқиш мақсадида тирноқ олса яхши, дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Усталар учун иш жойи топиб бериш ва шунинг учун бир марталик ҳақ олиш жоиз. Бу ҳолатда усталар тўғридан тўғри иш берувчи билан битим тузадилар. Лекин усталарга бир марта иш топиб бериб, ҳар ойлигидан маълум фоиз ҳақ олиб туриш ҳалол эмас. Чунки бу ҳеч қандай хизмат қилмасдан ҳақ олиш бўлади.
Агар бир киши буюртмачидан маълум бир ишни аниқ бир нарх баробарига қабул қилиб олса ва шу ишни қилишга уста ёлласа, бу иккита алоҳида битим ҳисобланади. Масалан, 100 га қабул қилиб олган ишини усталарга 80 га қилдирса, 20 фойдаси унга ҳалол. Усталарни пулини у тўлайди, унга буюртмачи тўлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Яқинларингизга ҳам улашинг
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook