Tavba.uz
5.18K subscribers
12.9K photos
4.58K videos
3 files
13K links
"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали

Мурожаат учун 📞
@TavbaUzMurojaatBot
Download Telegram
#ҲИКМАТ
Кундалик ризқ кўп, қайғураверма, шу билан бирга мол орттираман, деб ўзингни кўп қийнайверма. Чунки ҳар ким ўз насибасидан ортиқ битта ҳам дон ея олмайди.
Абу Али ибн Сино

Бизга обуна бўлинг
        
@tavbauz
#ҲИКМАТ

Аллоҳнинг имтиҳони бизни билиш учун эмас, бизни ўзимизга билдириш учундир.

Тоҳир Мавлавий

Бизга обуна бўлинг
@tavbauz
#ҲИКМАТ

Ақлли инсон яхшиликни ёмонликдан ажрата оладиган одам эмас. Ҳақиқий ақл соҳиби иккита ёмон ишдан қайси бирининг зарари кўпроқ эканини билган одамдир.
Ҳазрати Умар (р.а)

Яқинларингизга
ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz
#ҲИКМАТ
♻️Аллоҳнинг тақсимига рози бўлинг! Худди ҳамма нарсаси бор киши каби бўлинг! Аллоҳнинг сиз учун ёзиб қўйгани сиз хоҳлаган нарсалардан яхшироқ, латифроқдир.

“Ховатир роқия журнали”

Қадрдонларга улашинг👇
https://t.iss.one/tavbauz
#ҲИКМАТ

Боболарининг диндорлиги туфайли нажот топишдан умид қилганлар, отасини егани билан қорни тўйишини кутган кимса кабилардир.

Имом Ғаззолий

Бизга обуна бўлинг
@tavbauz
#Ҳикмат

Кардиолог шифокорлар (юрак табиблари) тўсатдан юз берадиган юрак хуружининг олдини олиш учун кам еб, кам ичиш кераклигини айтишади. Аммо улар мевалар, кўкатлар, турли дон-дунлар, оз миқдорда туз ва ширинлик истеъмол қилиб туришни тавсия қилишади, чунки бу нарсалар кўплаб касалликларнинг олдини олади.

Шифокорларнинг асримизда кўп учраётган касалликларга чалинмаслик учун тавсия қиладиган олтин маслаҳатларидан бири
– еб-ичишда исроф қилмаслик, яъни ҳаддан ташқари тўйиб емасликдир.

Субҳаналлоҳ, Роббимиз Ўзининг муборак каломида ушбу олтин қоидани ҳам айтиб, марҳамат қилган экан: «Еб-ичинглар, аммо исроф қилманглар, чунки У Зот исроф қилувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 31-оят).

@tavbauz
​​#ҲИКМАТ
Ҳаё ва андиша дунёда тартиб сақлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳаё йўқолса, ҳеч кимда виждон ҳам қолмайди. У ҳолда дунёда тартиб бузилади. Кишилар бир-бирига бефарқ қарайдиган бўладилар.

Ҳусайн Воиз Кошифий

Яқинларингизга ҳам улашинг.
@tavbauz 🌎 www.tavba.uz
#Ҳикмат

“Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал Аллоҳнинг ризолигини ўйла. Акс ҳолда қилган ишларингнинг ҳаммаси беҳуда кетади.
Аҳмоқ киши
ҳикмат лаззатини билмайди, бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмаганидек”.

©️ Маҳмуд Замахшарий.

👉
@tavbauz
#ҳикмат

Сулаймон Доронийдан: «Нима учун оқил инсонлар ўзларига ёмонлик қилган одамни койишмайди?» деб сўрашди. У зот: «Чунки улар Аллоҳ уларни гуноҳлари сабаб балога гирифтор қилаётганини билишади!» деб жавоб бердилар.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳикмат

Яхшилик қилишга шошил, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирдан-бир нарса қилган яхшилигингдир.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy