Tavba.uz
4.95K subscribers
12.7K photos
4.55K videos
3 files
12.9K links
"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали

Мурожаат учун 📞
@TavbaUzMurojaatBot
Download Telegram
#Хушхабар

🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлдилар

▫️Шавкат Мирзиёев:
📝 “Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.

Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади" - деди учрашувда.

📎Манба


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

#Муфтий #Халқаро_мусулмон_уламолар_кенгаши
#Хушхабар
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН УЛАМОЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР

2023 йил 22 июнь юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳаётида қувончли ва тарихий кун бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси сифатида қабул қилинганлари эълон қилинди.

🔸Бу фарахбахш воқеа диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро эътирофи бўлиб, юртимиз уламоларининг динимиз ривожига қўшаётган ҳиссаларига берилган юксак баҳодир.

🔹Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси, профессор доктор Алий Муҳйиддин Қорадоғий томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасига йўлланган хатда, жумладан, шундай дейилади:

📝 Халқаро мусулмон уламолар кенгаши Сизга ўзининг юксак эҳтиромини ифода этиб, доимий соғлик-саломатлик ва муваффақият тилайди. Сизга ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига самимий саломларим ва юксак эҳтиромимни йўллайман...

🟢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо этиб қабул қилинганини мамнуният билан маълум қиламан.

🕌 Биз ишонамизки, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Халқаро мусулмон уламолар кенгаши сафига қўшилишлари бутун дунёда Ислом ва мусулмонлар хизматидаги муштарак саъй-ҳаракатларимизни янада ривожлантиради...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани "Пахтакор" жоме масжидининг янгидан қурилган биносини жорий йилнинг 27 июль кунида фойдаланишга топширилади. Очилиш маросимида Тошкент шаҳри Хўжа Алламбардор жоме масжиди имом-хатиби устоз Рахимберди домла Раҳмонов иштирок этади.


Шу муносабат билан эртага бомдод намозидан кейин бўладиган гўзал суҳбат, ҳамда ёзиладиган эҳсон дастурхонига сиз азизларни ҳам таклиф этамиз.
Манзилимиз:
Сайхунобод тумани "Бахмалсой" МФЙ

Бизга обуна бўлинг
👉
@tavbau
#Хушхабар

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани "Пахтакор" жоме масжидининг янгидан қурилган биносини фойдаланишга топширилди.

Бизга обуна бўлинг
👉@tavbauz
#Хушхабар

Сирдарё вилоятида масжидлар сони 78 тага етди
.

Сирдарё вилояти Ховос туманида  "Нажмиддин Кубро" жоме масжиди мўмин мусулмонларга фойдаланишга топширилди.
Очилиш тадбирида Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Уламолар кенгаши аъзоси Шайх Абдулазиз Мансур  ҳамда Сирдарё вилоят бош имом-хатиби Устоз Ҳабибуллоҳ Зокиров қатнашдилар.

🌙 Масжиднинг ички хонақоҳ қисми 300 одамни сиғдира олади. Ташқи тарафидан 2 та 15 метрли минора безаб турибди. Таҳоратхона ва масжиднинг ички қисмлари ҳам гўзал дид билан безатилган.


Tavba.uz | Sirdaryomuslim.uz | Facebook
#Хушхабар

Авазхон Худойқулов
"Бахт" жоме масжиди имом-ноиби.

бошчилигидаги 1-гуруҳ Умра зиёратчилари Мадинаи Мунавварадаги Уҳуд шаҳидларини, Қиблатайн масжиди, Қубо масжиди ва Мадинадаги хурмозор боғларни зиёрат қилишди.
Юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.

Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
#Хушхабар

Айни дамда  Сирдарёлик 6- ва 7- гуруҳ зиёратчиларимиз Тошкент аэропортидан Умра сафарига жўнаб кетишди.

🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Бизга обуна бўлинг
👉
@tavbauz👈
🕌 #ХУШХАБАР: СИРДАРЁДА БИР МИНГ ЎРИНЛИ "АКБАРАЛИ ОТА" ЖОМЕ МАСЖИДИ ОЧИЛДИ

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан дин йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли янги масжидлар қурилмоқда.

🕌 Хусусан, жорий йил 6 декабр куни, Пешин намози вақтида бўлиб ўтган «Акбарали ота» жоме масжидининг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ Зокиров ва бошқа расмийлар қатнашди.

🌙 Масжид ичи жуда кенг бўлиб, минг одамни сиғдира олади. Ташқи тарафидан 1 та 37 метрли минора безаб турибди. Таҳоратхона ва масжиднинг ички қисмлари ҳам гўзал дид билан безатилган..

Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб нашр этилди.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🔸Ушбу китобда “Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Қон чиқиши сабабли таҳоратнинг синиши”, “Фотиҳадан кейинги “омин”ни жаҳрий айтишнинг ҳукми”, “Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш”, “Намоздан кейин тиловат қилиш”, “Эркак ва аёлларнинг намоздаги фарқлари”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” каби фиқҳий масалалар билан бирга “Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини тушуниш”, “Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат экани”, “Васила қилиш”, “Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш”, “Авлиёларнинг каромати” каби долзарб ақидавий масалалар батафсил ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Мурожаат учун:

☎️ +998917806633
📨 Фатво маркази
@fts_2711
📍 Манзилимиз

🔗 manba: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Раббоний нидолар" номли китоби нашрдан чиқди!

#Янгилик #Хушхабар

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube