Tarovat.uz
328 subscribers
17.6K photos
3.04K videos
163 files
13.2K links
Qashqadaryo viloyati "Yurt tarovati" gazetasi rasmiy saytining telegram kanali

Muammoli vaziyatlar sizni qiynayaptimi?! Biz siz bilan birgamiz, o'rganamiz, yechimini topishga ko'maklashamiz!

Tel: 91 472 16 20
Download Telegram
Об-ҳаво,26-07-25
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади. 
Одатда одамлар бахт ва азоб ташқаридан келади деб ўйлашади. Бу нотўғри! Бахт ва азоб сиз қандай фикрлашингизга боғлиқ.

✍🏻 Лама Сопа Ринпоче
​​Тақдирми, ё тантиқликнинг тўловими бу?
(воқеий ҳикоя)

Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат , обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона -қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.

-Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай?-ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
-Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!..Унинг чакаги ўчай демасди.
Бахтиёр индамади.
Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича..Бир пайт қараса , эри кийиниб, қўлига ишга борадиган  портфелини кўтариб олибди.
-Уй -сиз ва қизимга.Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди...Кетди...

Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,»-деб ўйлай бошлади у.

Катталар аралашди. Уларни ҳеч ким яраштира олмади.
-Эринг  уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди. Республика миқёсидаги катта лавозимни айтди аммаси.
Дилдорнинг кўзидан дувиллаб ёш оқарди. Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди, аслида. Унга доим беғубор нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди.

Турмуш қурган одам тушган оиласидаги барчани яхши кўриб қолишга мажбур эканлигини жуда кеч тушунган эди, холос...

Феруза Салходжаева

​​
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qarshida gala konsert davom etadi

Ertaga, 27-iyul kuni soat 19:00 da Qarshi shahridagi "Nasaf" markaziy stadionida katta gala konsert bo‘lib o‘tadi. Dastur mehmonlari Mahmud Nomozov, Oybek va Nigora, Dilshod Mirzamurodov.

📌 Konsertga kirish bepul!

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
1👏1
Об-ҳаво,27-07-25
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади,  ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  
✅️#Рост_ҳикматлар

Ёмғирлар оралаб ўтади умрим,
Ҳар томчи – бир умр, ўзи бир дунё.
Ёмғирлар оралаб кузатаман жим:
Ювиниб боради аста кир дунё.

✍️ Абдулла Шер
👍1
#kun_hikmati

⚡️⚡️⚡️"Agar sizga maqsadga erishish mumkin emasdek tuyulsa, maqsadni o‘zgartirmang - o‘z rejangizni o‘zgartiring."

Konfutsiy
👍1🔥1
29 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743519

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
👍1
Абдулла Орипов

***

Ўзимни мозийнинг бағрига урдим,
Ва шу он шукрона айтиб қайтдим мен,
Кимдир кўрмай кетган бахтни мен кўрдим,
Кимдир айтмай кетган сўзни айтдим мен.

Мени кутаётир ажиб келажак,
У менинг иқболим, менинг бахтимдир.
Мен кўрмаган бахтни кимдир кўражак,
Мен айтмаган сўзни айтажак кимдир.

1967

@abdullaorifjodi
🔥2
Вилоят ҳокими Нишон туманида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигидаги раҳбарлар Нишон туманида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий йўналишларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Илк манзил “Jannat Garden” МЧЖга ажратилган 24 гектар ер майдони бўлди. Мазкур ҳудудда замонавий услубда 35 минг дона бодом кўчати экилган бўлиб, бу лойиҳа боғдорчиликни ривожлантириш ҳамда аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Вилоят ҳокими лойиҳа ташаббусини юқори баҳолаб, бу каби ёндашувларнинг бошқа ҳудудлар учун ҳам намунали экани таъкидланди.

Кейинги манзил сифатида “Нишон кўзгуси” фермер хўжалигида полиз маҳсулотлари етиштириш жараёнлари ўрганилди. Мавжуд агротехник имкониятлар таҳлил қилиниб, ушбу йўналишни такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари туманнинг марказий қисмида бунёд этилаётган 10 та 5 қаватли, жами 320 хонадондан иборат кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди. У ердаги ички таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ўрганилиб, мутасаддиларга сифат ва муддатга қатъий риоя этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Ташриф давомида “Nishon Textile” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси қурилиш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди. Лойиҳа якунига етгач, 200 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади. Ушбу ташаббус туман саноат салоҳиятини ошириш ва бандлик масаласини ҳал этишда муҳим қадам сифатида эътироф этилди.

Шу билан бирга, вилоят ҳокими Хитойнинг “JINGU LIXUA” компанияси томонидан 2176 гектар майдонда ташкил этилган ғўза майдонларида бўлиб, агротехник ишлар ҳолатини ўрганди. Соҳа бўйича мавжуд имкониятлар таҳлил қилиниб, самарадорликни оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Ташриф якунида Нишон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Унда вилоят ташкилотлари раҳбарларига туман инфратузилмасини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда ҳудуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Нишон туманидаги текстиль корхонаси қурилиш жараёнлари билан танишди