Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
204 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#янгилик

Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилидаги энг эски қўлёзма аниқланди.

📌Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоси Бадриддин Мақсудовнинг айтишича, китоб Амир Темур ҳақида ёзилган ва шу пайтга қадар етиб келган туркий қўлёзмаларнинг ҳозирча энг қадимийси бўлиши мумкин.

🔘Китобнинг хотимасида қўлёзма ҳижрий 1027 йил ражаб ойида битилгани қайд этилган. Бу милодий 1618 йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келади.

@tarix_chorrahasida
#янгилик

🏛Ўзбекистон замонавий санъат музейининг фонди яна бир ажойиб асарга эга бўлди.

🔸Руҳсор замонавий санъат музейи рассоми Озод Негматов "Миллий меросга менинг ҳиссам" акцияси доирасида ўзининг "Бозор" туркумига кирувчи "2-композиция" асарини музейга ҳадя қилди.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

🌊Орол денгизи ҳақида суратга олинган "Шўрхок" қисқаметражли фильмининг премераси бўлиб ўтди.

🔸Фильм Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан суратга олинган. Фильмни "Youtube"да тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида рус ва инглиз тилларида аудиогид иловаси ишга туширилди.

📼Ушбу аудио қўлланма Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги буюртмасига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Тошкент шаҳри, шунингдек, Хива, Бухоро ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш имконини беради.

Эндиликда музейга ташриф буюрган ҳар қандай меҳмон музей бўйлаб қизиқарли экскурсияни бепул тинглаш имкониятига эга.


@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

⚡️Жорий йилнинг ноябрь ойида Европа ва Ўзбекистон учун аҳамиятга молик маданий тадбир бўлиб ўтади – Луврда юртимиз ҳудудидан топилган ва қайта тикланган қадимий ашёлар кўргазмаси очилади.

🔸Бу Ўзбекистоннинг маданий мероси ва бой тарихини дунёга намойиш этиш учун ажойиб имкониятдир.

📍Ўзбекистонлик ва франциялик олимлар уч йил давомида ҳамкорликда ишлаш жараёнида 70 та тарихий экспонатни қайта тиклашга муваффақ бўлишди.

🔖Самарқандда топилган қадимий панно, Катта Лангар Қуръони саҳифалари, “Гулчамбар таққан” Будда ҳайкали ва юртимизнинг бошқа хазиналари шулар жумласидан.

🔹Машаққатли меҳнат ва амалга оширилган ишлар учун реставраторлар жамоаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига миннатдорчилик билдираман. Биз маданий меросимизни сақлаб қолиш орқали инсоният тарихини босқичма-босқич тиклаб борамиз.

@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️⚡️Янгийўл шаҳридаги “Қовунчи тепа” теварагида  “туризм маҳалласи” барпо этилади

Куни кеча эса Туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажанов Янгийўл шаҳрида туризм йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ҳолатини, мавжуд муаммоларни ўрганишди.

🔖Тегишли масъуллар билан биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар, ҳунармандлар фаолияти, мавжуд масала ва муаммолар жойида таҳлил қилинди ва аниқ таклифлар тайёрланди.

📍Ўрганиш давомида Янгийўл шаҳридаги "Каракулдук" канали бўйи ва "Қовунчи тепа" маданияти асоси бўлган, маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган тепаликлар ён-атрофини ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, мазкур ҳудудда "Туризм маҳалласи" барпо этиш бўйича келгуси ишлар белгилаб олинди.



@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️⚡️Ўзбекистоннинг энг ноёб экспонатлари энди Лувр музейи экспозициясида

"Францияга бир йилда 60 млн, Луврнинг ўзига 10 млн дан кўпроқ сайёҳ ташриф буюради. Кўргазма орқали Ўзбекистонга, унинг маданияти ва тарихига нисбатан қизиқиш ортишига ишонамиз. Бу туризмни ривожлантиришда катта реклама вазифасини ўтайди",дейди Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваров.

📍24 ноябрдан 2023 йил 6 мартгача ташкил этиладиган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазмада мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид энг сара топилмалар, жами 320 дан ортиқ нодир экспонатлар намойиш этилади. Қадимги Варахша, Афросиёб деворий суратлари, VIII-X асрга оид «Катта Лангар Қуръони» каби ноёб осори атиқалар шулар жумласидан.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

📯Абдулла Қодирий мемориал музейида "Озарбайжон маданият кунлари" муносабати билан тадбир ташкил этилди.

🔖Тадбирда Озарбайжон Республикаси депутати, сиёсий фанлар доктори, профессор Ганира Пашаева, халқаро Антик дунё илмий академияси аъзоси, профессор Бобохон Муҳаммад Шариф, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва Абдулла Қодирий ижод мактаби ўқувчилари қатнашдилар.

📍Тадбир сўнгида Ганира Пашаева томонидан Абдулла Қодирий музейи учун совға тақдим этилди ҳамда ёш ижодкорлар муаллифлик китоблари билан тақдирландилар.



@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️⚡️Ноёб тарихий буюмлар чегарада тўхтатиб қолинди

Юртимизда ясалган ноёб тарихий буюмлар чегара божхона постида тўхтатиб қолинди.

📌ХХ асрнинг I ярмида хивалик усталар томонидан ишланган мис қумғон ҳамда ХХ асрнинг I ярмида Европа давлатларида ишлаб чиқарилган 2 дона чойнак юртимиздан олиб чиқиб кетилишининг олди олинган.


@tarix_chorrahasida