Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
204 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#Экспонат

🔵🟣"Қизлар қуш билан" номли экспонат

🔸ХХ аср бошларига мансуб бўлган ушбу буюм чиннидан ясалган. Бўйи 35 см бўлиб, Германиянинг Мейсон фабрикасида ишлаб чиқарилган.

🔺🔺🔺Ҳозирда ушбу маиший буюм Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланмоқда.



@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🟣ҚАДИМГИ АЁЛЛАР ТАҚИНЧОҚЛАРИ

🔸 Ушбу майда доначалар нима экан, деб ўйлаётгандирсиз? Бу аёллар тақинчоғи экан.

🏛Суратдаги ва айни дамда Олмалиқ шаҳар ўлкашунослик музейида сақланаётган ушбу экспонат кумушдан ясалган.

🔘Қадимийлигига келсак, уни Vl- Vlll асрда яшаган киндиктепаликлар ишлатишган. Демак, аёллар ўша даврда ҳам ўзларига зеб беришни билишган экан-да!😊

@tarix_chorrahasida
#ЭКСПОНАТ

⁉️⁉️Х-ХII асрларда қандай қозонлар ишлатилган?

🖇Бир қарашда ҳозирги қозонларга ўхшамайдиган ушбу бежирим идиш Х-ХII асрларда ҳақиқатдан ҳам қозон вазифасини бажарган.

🔵Сополдан ишланган, қизғиш рангли, оловга чидамли бўлган бу қозон таркибида лой, қум, гипс ва кварс ҳам бор. Унинг иккита  тутқучи бўлиб, у тутқичдан бу тутқичгача илонсимон  нақш билан безатилган.

🔖Ҳозирги кунда ушбу экспонат Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланмоқда.


@tarix_chorrahasida