Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Айни яшаётган пайтингни имкон деб бил ва у билан машғул бўл. Ўтмиш учун қайғурма, келажакдан хавотирланма...

Биз учун бугун бор, яна қуёшли тонг ва тоза ҳаводан нафас олиш неъмати бор ва яна ҳаётимизнинг янги оппоқ саҳифаси, уни яхши амаллар билан тўлдирайлик.

Кечаги кун билан яшаш — энг оғир руҳий касаллик. Агар бу "хасталик"ни енголмасак, асло янги келажак қуролмаймиз.

Шундай экан, бугунимиз гўзал хотима топсин, бугун улгурайлик, бугун эришайлик, бугун уддасидан чиқайлик ва бугун бахтга эришайлик...

@tarix_chorrahasida
Замонавий инфратузилма — янгича ёндашув

Вилоятимиз инсоният илмий-маданий тамаддунига ҳисса қўшган Ўзбекистоннинг йирик маданий минтақаларидан бири. Қадимдан у Чоч давлати сифатида дунёга маълуму машҳур бўлган, илм-фан ва маданият, давлатчилик ривожланган.

Вилоятдаги айрим қоятош суратлар Марказий Осиёдаги петроглифлар орасида сюжети ва композицияси жиҳатидан бетакрор ҳисобланади. Хўжакент, Қорақиясой, Бошқизилсой, Чотқол, Оҳангарон ва бошқа жойлардан топилган петроголифлар ўзига хослиги билан тадқиқотчилардан ташқари ташриф буюрувчиларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Тошкент вилояти ҳудудида 828 та моддий маданий мерос объекти бўлиб, шундан 588 таси археология, 7 таси архитектура, 74 таси монументал ёдгорлик, 159 таси диққатга сазовор жойлардир. Шунингдек, 223 таси маҳаллий ва 605 таси республика аҳамиятидаги объект сирасига киради.

Айтиш жоизки, 2016 — 2021 йиллар давомида 18 та маданий мерос объектида таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилди. Ушбу мақсадлар учун жами 18 миллиард 582 миллион сўм маблағ ажратилди.

Юқори Чирчиқ туманидаги “Ийк ота” зиёратгоҳи яқин вақтларгача жуда хароб ҳолатда эди. Зиёратгоҳ 2020 йилда туман ҳокимлиги ташаббуси билан тўлиқ таъмирланиб, обод масканга айлантирилди. Жумладан, мажмуада намозхона, кутубхона қурилди, зиёратчилар учун барча шароитлар яратилди.

Мақбара ўтмиш ва бугунги кун бунёдкорлигини ўзида уйғунлаштиргани билан эътиборни тортади. Ҳовлилар кенг ва шинам. Намозхонаси эса ёруғ ва чароғон. Бир сўз билан айтганда, ушбу маскан зиёратга келувчилар ва хорижий меҳмонлар учун замонавий сайёҳлик масканига айланган.

Президентимизнинг 2021 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизнинг барча ҳудудида бўлгани каби Тошкент вилоятидаги тарихий обидаларнинг янада обод бўлиши ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этди.

Таъкидлаш жоизки, 2021 йилда Оққўрғон туманида жойлашган “Шомирқори авлиё” зиёратгоҳи, Бекобод туманидаги “Бузрук бува” мақбараси ва “Темиртаки ота” мажмуасида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилди. Мақбаралар ва айвонлар барпо этилди. Зиёратгоҳлар ҳудуди ободонлаштирилди.

Бўстонлиқ туманидаги “Шайх Умар Вали Боғистоний” ва Паркент туманидаги “Заркент ота” зиёратгоҳларида айни пайтда таъмирлаш ва тиклаш ишлари, мақбаралар қурилиши давом этмоқда.

Шу билан бирга, 20 та моддий-маданий мерос объектига олиб борувчи йўл кўрсаткич белгилари ва 1 та электрон ҳисобга оладиган турникет, “Шоабдумалик ота”, “Зангиота” зиёратгоҳларида WI-FI нуқталари ҳамда 20 дан ортиқ объектда муҳофаза белгилари ўрнатилди.

Шунингдек, 200 та моддиймаданий мерос объектини қайта тарихий маданий экспертизадан ўтказиш, рақамлаштирилган паспорти ва каталогини ишлаб чиқиш, уларнинг 200 тасининг қўриқланадиган теграларини белгилаш ва рақамлаштириш ишлари бажарилди.

Вилоятда нафақат мавжуд тарихий обидаларни тиклаш ва таъмирлаш ишларига, балки янги археологик ёдгорликларни излаб топишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Ўтган йили олиб борилган тадқиқотлар, изланишлар натижасида Паркент туманида “Патир тепа” ҳамда Оҳангарон туманида “Маржонтепа” маданий мерос объектлари аниқланди.
#экспонат

🖇Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида миллий либоснинг ўзига хос ёрқин кўринишлари, ранглари мавжуд бўлиб, бир-биридан фарқли ўлароқ, бетакрорлиги билан ажралиб туради. Уларнинг келиб чиқиши ҳудуд тарихи, миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиши ва ҳаттоки, меъморчилик билан ҳам боғлиқ бўлади.

📁Паранжи - (арабча фаранжи) кенг кўйлак, мусулмон аёллари ёпинчиғи бўлиб, чачвон билан бирга ансанбл ҳосил қилган. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, паранжи дастлаб Мисрда пайдо бўлиб, кейинчалик бошқа Шарқ мамлакатларига тарқалган.

📌Вақт ўтиши билан паранжи кундалик кийимдан маросим кийимига айланади. XX аср бошларигача бўлган даврда куёв келинни гўшангага паранжида олиб кирган. Даврлар ўтиши билан паранжи миллий қадрият сифатида фақат музейларимизда сақланиб қолди.

Суратда: Ангрен шаҳар тарихи музейидаги паранжи.

@tarix_chorrahasida
2022 йил 27 апрель, чоршанба

👉 Байрамлар:

- 🇷🇺Россия парламентаризми куни
- 🇷🇺Саха Республикаси куни (Якутия)
- 🐄Халқаро ветеринария куни
- 🇳🇱Голландияда Қирол куни
- 🇷🇺Россия гвардиясининг муҳим давлат объектлари ва махсус юкларини ҳимоя қилиш учун тузилмалар ва ҳарбий қисмлар куни
- 🇷🇺Россияда смена ишчилари куни (смена ишчилари куни)
- 🇸🇮Словенияда босқинга қаршилик куни
- 🇫🇮Финляндияда миллий фахрийлар куни

👉 Тарихда бугун (хроника):

- 1908 йил фигурали учиш - спорт биринчи марта Олимпия ўйинлари дастурига еиритилган.
- 1908 йил Лондонда (Буюк Британия) ИВ ёзги Олимпия ўйинлари очилди.
- 1961 йил Серра-Леоне Буюк Британиядан мустақилликка эришди.
- 1961 йил Совет Тинчлик Фонди ташкил этилди.
- 1965 йил тагликлар туғилган куни - Памперс тагликлари АҚШда патентланган.
- 1975 йил Формула-1 пойгасига илк бор аёлларни олишди.
- 1978 йил Афғонистонда давлат тўнтарилиши бошланди.
- 1986 йил Чернобил аварияси оқибатида Припят шаҳри аҳолиси эвакуация қилинди. 3 соат давомида шаҳардан 40 минг одам олиб чиқилди.

👉 Шу куни туғилганлар:

- 1759 йил Мери Годвин инглиз ёзувчиси, файласуф.
- 1791 йил Самуэл Морсе Америкалик рассом ва ихтирочи.
- 1912 йил Нора Гал совет таржимони ва адабиётшуноси.
- 1920 йил Гидо Кантелли италиялик дирижёр.
- 1967 йил Александр Лазарев кичик Совет ва Россия кино ва театр актёри, Россия халқ артисти.

@tarix_chorrahasida
Музейлар тарихдан сўзлайди

Музейлар — тарихдан гувоҳлик берувчи, аждодларимизнинг маънавий меросини намоён этувчи маскан. Улар ёшларнинг билим ва дунёқарашини бойитиб, қалбида Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини кўчайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, музейлар муайян ҳудуд тарихи бўйича одамларда яхлит тасаввур уйғотади.

Шу нуқтаи назардан Тошкент вилоятида жойлашган бундай масканларни замон талаблари асосида таъмирлаш ва фаолиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятда Олмалиқ шаҳар ўлкашунослик музейи, Чирчиқ шаҳар тарихи музейи, Оққўрғон тумани тарих-ўлкашунослик музей-мемориали, Ангрен шаҳар тарихи музейи, Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов мемориал уй-музейи фаолият юритади. Улардаги жами экспонатлар сони 85156 дона бўлиб, экспозицияга қўйилганлари 1743 донани ташкил этади. Музейларни замон талабларига мослаштириш, шу орқали ташриф буюрувчилар сонини ошириш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2018-2019 йиллар давомида 1 миллиард 200 миллион сўмлик давлат бюджети маблағи ҳисобидан Чирчиқ шаҳар тарихи музейи мукаммал таъмирланди.

Ҳозирги кунда Оққўрғон тумани тарих-ўлкашунослик музей-мемориалида реконструкция ишлари давом этмоқда. Тошкент тумани тарихи музейи янгидан ташкил этилиб, унинг биноси тўлиқ таъмирланди.

Ангрен шаҳар тарихи музейи учун 2021 — 2023 йиллар давомида 9 миллиард 270 миллион сўмлик инвестиция дастури доирасида янги бино қурилиши белгиланган. Усмон Юсупов мемориал уй-музейида ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши, бунинг учун давлат бюджетидан 800 миллион сўмлик маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.

@tarix_chorrahasida
Кўп асрлик тарихга эга, ўзининг қадимийлиги, сир-синоатга бойлиги билан барчани ҳайратга солиб келаётган "Булоқ" зиёратгоҳи бугун баҳор чоғида ўзгача кўриниш кашф этган.

Ушбу қадимий зиёратгоҳ Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Қорахитой" МФЙда жойлашган. Шу ерда истиқомат қилувчи инсонларнинг айтишича бу ердаги булоқлар кўп касалликларга, дардларга даво бўлиб, узоқ ерлардан келиб булоқни зиёрат қилиб кетувчилар ҳам жуда кўп экан.

@tarix_chorrahasida
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

- Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Усманов Бобур Масудович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Unutmoq osonmas bizlarni
Oxunjon Madaliev
Охунжон Мадалиев,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
"Унутмоқ осонмас бизларни..."

@tarix_chorrahasida
#хайрлитонг

"Қўлимдан ҳеч нарса келмайди" - дема! Ҳовучларингда қанча дуолар яширин...

Жалолиддин Румий


@tarix_chorrahasida