Тарих чорраҳасида
192 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#тарихга_назар

Вилоятимизда қандай тепаликлар бор?

🪔Тошкент вилояти тепалари – тарихимизинг ҳали чуқур ўрганилмаган саҳифасидир. Бугунги ёш тарихчилар авлоди бу мавзуда изчил тадқиқотлар олиб бориши, узоқ ва яқин тарихимизни бор бўй-басти билан ҳикоя қилиб бериши зарур. Зотан, бу тепаларда тарихимизнинг куртаклари ётибди.

⁉️Тошкент вилояти тарихи ҳақида нималарни биламиз? Қанча қўрғонлар, кентлар, тепалар бор? Афсуски, бугунги ёшлар – биз ўз тарихимизни унчалик билмаймиз. Нега қўрғон, нега фалончи тепа, нега фалончи кент? Бунинг маъноси нима?

БАТАФСИЛ ЎҚИШ🔽
#янгилик

⚡️⚡️Бокуда Қўчқор Норқобил асари асосида спектакль саҳналаштирилди

📯Таниқли ўзбек адиби ва драматурги Қўчқор Норқобилнинг «Беш бева ва бир бошлиқ» комедияси Жафар Жабборли номидаги Озарбайжон давлат драма театрида саҳналаштирилди. Асар премьераси 5-10 май кунлари Бокуда бўлиб ўтади.

📜Ушбу мусиқали комедия бевосита Озарбайжон Миллий Мажлиси маданият масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази ҳамкорлигидаги лойиҳа асосида саҳнага чиқмоқда.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

🎥🎥Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида фильм суратга олинди

🤝Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида "Парининг совғаси" номли фильми суратга олинди. Бу ҳақида Кинематография агентлиги хабар бермоқда. Ушбу фильм Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов режиссёрлигида тасвирга олинди.

🔖Фильм Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва "ВЕГА" (Россия) кинокомпаниясининг қўшма лойиҳаси ҳисобланади. “Парининг совғаси” 6 ёшдан ошган болалар учун мўлжалланган бўлиб, эртак жанрида суратга олинган.

❗️Маълумот ўрнида, Фарҳод Маҳмудов Тошкентда туғилган ва мактабни битиргандан сўнг Москвага кетган ва “Бригада”, “Бечора Настя”, “Маргоша”, “Ошхона” ва бошқалар сериаллардаги роллари билан танилган.

🔸Актёрларнинг 90 фоизи ўзбеклар бўлиб, фильм Хивада суратга олинган.

@tarix_chorrahasida
Tutash taqdirlar (Sountrack) [muzzonas.ru]
Shuhrat Daryo
🎧Шуҳрат Дарё "Туташ тақдирлар"

🌊Тақдир. Ҳар юрган йўлингни белгиловчи ва сенга ибрат бўлгувси сабоқлар бергувчи хакамдир у. Ундан на воз кеча оласан, на қочиб қутула оласан.

@tarix_chorrahasida
"Ипак ва зираворлар фестивали" хорижликлар нигоҳида

🔘Австралиянинг "Lonely Planet"
нашри Ўзбекистонни май ойида саёҳат учун энг мақбул ва арзийдиган давлатлар рўйхатига қўшди.

📌Хабарларга кўра, 26-28-майда Бухорода бўлиб ўтадиган "Ипак ва зираворлар фестивали" хорижликларда катта қизиқиш уйғотган, Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг маданий юраги дея эътироф этган ҳолда, ушбу фестиваль доирасида ажойиб об-ҳаводан баҳраманд бўлиб, мамлакатдаги мозаик мақбаралар, масжид ва мадрасалар билан яқиндан танишиш имкони берилиши айтилмоқда.

⚡️Бу фестивалнинг яна бир ўзига хос жиҳатларидан бири тадбир давомида меҳмонлар маҳаллий гиламдўзлар, ёғоч ўймакорлиги усталари, созандалар ва рассомлар ижодидан яқиндан танишишлари мумкин. Рўйхатдан, шунингдек, Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари ҳам ўрин олган.

@tarix_chorrahasida
#эътироф

Ангрен шаҳар тарихи музейи директори Муқаддамхон Бегмурадова "Ўрта Осиё тарихи ва археологияси" илмий конференциясида ўзининг "Бронза билакузук топилмаси" номли илмий мақоласи билан иштирок этди.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_ҳавоси

Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

🍀Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

⚡️⚡️"Тошкент" Республика Фонд Биржаси ташкил топган кун

🖇"Тошкент" Республика Фонд Биржаси-қимматли қоғозлар савдосини амалга оширадиган биржа. 1994 йил 8-апрелда ташкил этилган.

🔖Мустақиллик йилларида бутунлай қайта реконструксия қилинган Колизей (кейинчалик консерт зали) биносида жойлашган. Унинг фаолияти республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва хусусиятлаштирилган давлат корхоналари негизида ОAЖ ларини ташкил қилиш сиёсати билан узвий боғлиқ.

📌Ўзбекистон иқтисодиётида пул тушумлари қайта тақсимланишининг янги тизими ҳисобланади. Биржанинг барча вилоятларда филиаллари ва 74 та брокерлик идораси бор.

🔎Биржа қимматли қоғозларининг мўътадил муомаласи учун зарур шарт-шароитларини таъминлаш, қимматли қоғозлар котировкасини белгилаш, қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш ва биржа вазифаларини бажаради. Биржада қимматли қоғозлар савдоси миллий валюта савдоси майдончасида ва 1999 йилдан эркин муомаладаги валюта савдо майдончасида олиб борилади.

🖇Биржада қимматли қоғозлар савдоси ҳажми 115,2млрд. сўмни ташкил қилди. Биржа 1995 йилда “Евросиё” фонд биржалари федерасияси (ФЕAС)га аъзо бўлди, 1999 йилдан Истанбул фонд биржасига, 2001 йилдан МДҲ биржалари ассотсатсиясига аъзо, Франкфурт фонд биржаси билан хамкорлик ахборот алмашиш ҳақида битимлар имзоланган.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

⁉️Хитой матбуоти «Бойсун баҳори» фестивали ҳақида нима дейди?

🔖«Хитой» ахборот-таҳлилий журнали саҳифасида жорий йил 7-8 май кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтадиган «Бойсун баҳори» фестивалига бағишланган мақола эълон қилинди.

БАТАФСИЛ🔼


@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️⚡️Усмонийлар империяси илк пойтахтининг туркий дунёдаги ўрни

2012 йилдан бошлаб ҳар йили Халқаро туркий маданий ташкилоти – ТУРКСОЙ томонидан аъзо давлатларнинг машҳур ва тарихий шаҳарларидан бири “Туркий дунё маданияти пойтахти” деб эълон қилинади.

БАТАФСИЛ🔽


@tarix_chorrahasida
⚡️⚡️⚡️⚡️

Ангрен шаҳар тарихи музейи Табиат бўлими яна бир янги экспонат билан бойиди. Музейга шаҳарнинг "Боғисурҳ" маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси томонидан бўри тулуми топширилди.

@tarix_chorrahasida
Бугун 9 апрель — Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.

Буюк давлат арбоби, ўрта асрлар ислоҳотчиси, саркарда, адолат учун толмас курашчи, бобокалонимиз Амир Темур даврида илм-фан, маданият ва таълим мислсиз даражада юксалган.

«Куч – адолатдадир» шиори соҳибқирон давлати ҳудудида ахлоқий ва маънавий мезонга айланган. Улкан ва бепоён мамлакатнинг пойтахти рутбасини олган Самарқанд курраи заминда энг гўзал шаҳар сифатида чирой очган. Ўрта Шарқ ва Марказий Осиёнинг энг яхши меъморлари тўпланган ушбу кентда жаҳон меъморчилигида янги йўналиш – шарқона услуб пайдо бўлган.

Амир Темур, шунингдек, мамлакатда маънавиятнинг қўллаб-қувватланиши, юксалиши ва ўтмиш даврларнинг олий анъаналари тикланиши учун шарт-шароит яратган. Темурийлар сулоласи вакилларининг маънавият ва маданиятга алоҳида эътибори туфайли ХIV-ХVI асрларда юксак илмий ва ижодий ютуқларга эришилган.

@tarix_chorrahasida
#эҳтиром

⚡️⚡️Соҳибқирон шахси ва давлатчилик анъаналарининг тарихий аҳамияти

📌Нурафшон шаҳридаги "Ёшлар маркази"да соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан шаҳар ҳокимлиги, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Тошкент вилоят бўлими ҳамкорлигида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

🔖Унда Амир Темур шахсининг дунё тарихида тутган ўрни, саркарданинг ҳаётига бағишлаб ёзилган асарларнинг мазмун-моҳияти, темурийлар даврида илм-фан ва маданият ривожи каби мавзуларда маърузалар тингланди.

📍Қизғин баҳс ва мунозаралар бой бўлган конференция давомида ёшларнинг улуғ саркарданинг ҳарбий маҳорати, “Темур тузуклари” асарига оид саволлари юзасидан маълумотлар берилди.

@tarix_chorrahasida
#янгилик

⁉️Маданий мерос объектлари ёки экологияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларга пул мукофоти бериладими?

📘Жорий йил 7 апрелда “Давлат экологик назорати ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

⭕️Қарорга кўра, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 бараварига тенг (270 минг сўм) миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.


@tarix_chorrahasida
#ичкитуризм

Айни вақтда Бўка туманида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ва бир гуруҳ фаол ёшлар Самарқанд шаҳрида бўлиб туришибди.

Бўкалик ёшлар Амир Темур таваллудининг 686 йиллигини кўҳна Самарқанд шаҳрида нишонлашмоқда.

@tarix_chorrahasida
#Паркент

Миллий халқ ўйинлари: Самсаракнинг яшил қирлари бўйлаб мингга яқин ишқибозлар жам бўлди

➡️
Батафсил

@tarix_chorrahasida