Umid (UzHits.Net)
Botir Zokirov
#қалбкуйи
Ботир Зокиров
«Умид»
Кеча боғда ой шуъласи
Тушмас эди юзларимга,
Барг аро боққан юлдуз бугун
Қўнар изларимга.
Нега дил орзиқади десам, мана
Куз келибди яна.
Ҳамон шу куз тонгларин,
Висол онларин эсларман, нигор.
Ҳамон дилда умид бор,
Кўришармиз, балки яна куз куни.
🎧Оқшомни ажойиб тарона оғушида ўтказинг. Хайрли тун!
Telegram|facebook

#тарих
Оҳангарон водийсидаги қўрғонлар
🟡Чап соҳил қўрғонлари.
❇️Юқори оқимда йўл юриш қийин бўлганлиги учун у анча пастдан – Нишбошсой этагидаги Чулдуқ ота зиёратгоҳидан бошланган. Бу ерда қадимги (Кўҳисим) Қўрғонтепа қальаси бўлган. Бу ерда маьданчилик маркази ҳам бор эди. Ғарбга томон Гўшсой бўйида Гўшқўрғон (аслида Қўқон хонининг кўшки бўлган), қуйироқда Дўсқўрғон, Машат ота, Ғойиб ота зиёратгоҳларидан ўтилгач, Жалойирқўрғонга келинган.
❇️Бу ердан Кандирсойга, катта карвон йўлига чиқиш мумкин эди. Кандирсойда Оқота, Мусофир Отадан ўтиб, Қўшработда дам олингач, Кандир довонидан Қўқонга борилган. Жалойир қўрғонидан Овжазсой этаги орқали ёз пайтлари Жонибек қўрғонига бориш мумкин бўлган.
❇️Дарё бўйлаб ғарбга юрилса, Теловнинг Қўрғонтепасига, ундан Қоратут ота зиёрат қилингач, дарё соҳили бўйлаб Болғали қўрғонига келинган. Бу ерда мадраса, темирчилик устахоналари, бозор бўлган (ҳозирги Қизилой қишлоғида). Болғалидан Илоқ пойтахти Тункат (Обиз қишлоғи), сўнгра Қуюн қальаси, Парпи ота зиёратгоҳидан Қайсар қўрғони ва карвонсаройига келинган. Ундан чап томонда Қорамозор қишлоғига, тўғрига юрилса, Қорқиясойдан ўтгач, Қирққиз зиёратгоҳидан қуйироқда Кўлотага, Коризга келинган.
❇️Бу ердан шимолда Култепадан ўтиб, Бобоғози Турки Тўғон зиёратгоҳидан Керовчига ёки Бискат (Пискент) даги Қальан Болога келинган. У ердан ҳозирги Туябўғиз орқали ҳозирги Тўйтепа(Нукат)га борилган. Кориздан йўл Қорқўйли ота, Ачамайли қўрғони, у ердаги Ғубур ота зиёратгоҳи, Жағалбайли, Оқбалиқдаги Қўчқор ота зиёратгоҳи, Мойтепа орқали Равотга келинган.
❇️Емишқозидан ғарбга Ғойиб ота, Жартепа орқали Илоқ дарёсининг сув айирғичи Киндиктепанинг юқори томонидан кечувдан ўтиб, Қизилқияда тўхталган. Кечувни Қорақўйлининг қирқ жанговар лашкари назорат қилиб турган. Йўл иккига айрилган.
❇️Жанубга юрган карвон, 18 чақирим юргач, Сомсирак(Бўка)даги Сулдузтепа истехкомига келган. Бу ердан бир пайтлар Илоқ пойтахти бўлган Қанха узоқ эмас. Карвон Сомсирак-Кўкорол орқали Илоқнинг жанубидаги дарвоза ўрнатилган Қолгансирга етиб борилади. Дарвозани Қорақўйлининг 40 жанговар лашкари қўриқлаган.
❇️Бу ердан Бекободга йўл бўлган. Қанғхадан Шоҳруҳияга йўл узоқ эмас. Йўлда Оққўрғондаги Камарган ота, Шомир Қори авлиё зиёратгоҳлари мавжуд бўлган.

(2-қисм)
Telegram|facebookThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#номоддий_мерос
“Қарабтеп” ёки халқ тилида “Ланка” деб аталувчи ўйин фолклор рақс кўринишида
Telegram|facebook
“Қарабтеп” ёки халқ тилида “Ланка” деб аталувчи ўйин фолклор рақс кўринишида
Telegram|facebook
#Фаолият
"Боғизиён ота"да иш қизғин
🕌Тошкент вилояти Маданий мерос Бошқармаси мавжуд барча тарихий дурдоналар ҳисобланган маданий мерос оъектларига ҳамиша эътибор қаратиб келган.
📌Пскент туманидаги “Боғизиён ота” зиёратгоҳидаги биноларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Зиёратчилар учун қулайлик ва шароит яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🌱Жараёнда зиёратгоҳ ва унинг атрофи ёввойи ўтлар, чиқиндилардан тозаланмоқда. Шунингдек, аҳоли ва сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ўриндиқлар қўйилмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатлар бошқа зиёратгоҳларда ҳам амалга оширилмоқда.

#экспонат
Сопол сув қувурлари ҳақида биласизми?
⚱️Илгари сув қувурлари бўлмаган деб ким айтди? Ақлан етук бўлган ота-боболаримиз бунинг ҳам йўлини топишган. Улар лойни пишитиб, сопол қувурлар ясашган.
🏛Олмалиқ шаҳридаги Ўлкашунослик музейида X-XI асрга тегишли сополдан ясалган сув қувурлари сақланади. Тункентдан топилган бу экспонат 1993 йил 28 май ойида музейга олиб келинган.

Men sevaman (UzHits.Net)
Xayrullo Lutfullayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг
Биз ҳамма нарсани эртага суришга одатланганмиз. Аслида БУГУН бахтли бўлишимиз керак...
Telegram/facebook

#фаолият
📌 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари, Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси ҳамда бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари "Парпи ота" зиёратгоҳида бўлишди.
✅ Жараёнда зиёратгоҳни ободонлаштиришда қўшган ҳиссаси учун вилоят Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Мансур Исроилов ва зиёратгоҳ бошқарувчиси Гулчеҳра Арслоновага Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Тelegram/facebook