Тарих чорраҳасида
196 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик #дин_такомиллашуви

‼️ЧЕРКОВ ЎЗ ЎРНИНИ МАСЖИДГА БЎШАТИБ БЕРДИ!..

Чикагодаги катта черков Имом Бухорий ислом марказига айлантирилди.

Уни ўзбекистонликлар 700 минг долларга сотиб олган (Бу пулга тахминан 10 та Tahoe автомобилини сотиб олиш мумкин).🤔

👉Бинода масжид, кутубхона, ўқув хоналари, меҳмонхона, спорт зали, катта ошхона ва бошқа яна кўплаб қулайликлар ўрин олади.

Telegram|facebook
#бу_қизиқ
#дунё_қонунчилигидан

Англияда жонига қасд қилишга уринганларни энг даҳшатли жазо кутади. 🔥

Энг қизиғи ўлишни истаган инсон ҳам ўз мақсадига етади. Уни ўлимга маҳкум этишади. 😅
Бу қонун 1845 йилдан амалда.


Telegram|facebook
#қай_бири_тўғри

🔴 "Толибон" Афғонистонда мусиқани тақиқламоқда. Буни маданият вазири лавозимига даъво қилаётган, асли маданиятсизликка намуна бўладиган ҳаракат вакили айтиб ўтган.

“Исломда мусиқа тақиқланган...", - деди у интервьюсида.

‼️МУСИҚА ТИНГЛАШ МУМКИН ЭМАСМИ?

Мусиқани табиат пайдо қилган.
Қушларнинг сайраши, денгиз, дарё, шаршара овози, шамолнинг ташвишли увиллаши, дарахт баргларининг бир-бирига урилиб, қарсак чалиши, тонг шовқини шу каби ҳодисалар билан борлиқ жим туролмайди.

Мусиқа тарихини Форобий инсон нутқининг шаклланиш жараёни ва ҳиссиётлари б-н бевосита боғлиқ ҳолда, Ибн Халдун эса — ижтимоий тизимларнинг шаклланиш қонуниятларига асосланган холда тушунтиришган.

Мусиқа имкониятлари:
👉юнон олимлари — Пифагор, Платон, Аристотель
👉Шарқ мутафаккирлари — Форобий, Ибн Сино, Жомий, Навоий, Бобур, Кавкабий,
👉тасаввуф арбоблари — Имом Ғазолий, Калободий Бухорий
ва бошқалар томонидан юқори баҳоланган, шарҳланган, илмий тадқиқ қилинган.

🔺Мусиқани танлашни билиш керак холос!

Telegram|facebook
#савол #буни_билишингиз_керак

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

МУСИҚА ЭШИТИШ КЕРАКМИ?🤔

"Толибон" Афғонистонда мусиқани тақиқлади. Уларга кўра, мусулмонлар мусиқа тинглаши мумкин эмас. 🤨

‼️ТАСАВВУФ ОЛИМЛАРИ БУ ҲАҚДА НИМА ДЕЙДИ?
#Ҳикмат

"Қалб кўзи уйғоқ киши унча-мунчага қоқилмайди."

"Ибратлар шодаси" рисоласидан

Telegram|Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм
#Ўткан_кунлар

Бундан 1 аср илгари Қодирий ҳаёли мана шу йўлларга Отабекни олиб келган. Ҳа, сиз юрган йўлда, балки қадамингиз турган жойда Отабек юрт дардида, ёр ишқида ўй суриб ўтгандир...

🔻Биз тақдим қилаётган лавҳада Отабекнинг хатоси тасвирланган. У асли отасини кўзига тик қарамайдиган даражада тарбияли, аммо одамларни қийнаш, давр зўрликлари уни отасига овоз кўтаришга ундайди👇
👇👇

Шу фильмдаги энг тасирли сўзларни сизга улашдик🔥

– Мен жаллод фарзанди эканлигимни билмай юрган эканман?

– Ножўя гапларни ихтиёр қиляпсан, ўғлим?

– Бу билан халқ бошига қанча мусибат солдингиз...

– Нега ҳар бир нарсага етган ақлинг, шунга келганда оқсайдур?
Нега ёнган юрагимга сен ҳам яна заҳар сочасан? 💔💔💔


Telegram|facebook
ЖАННАТМОНАНД ВАТАНДИР - БУ

🔹"Тошкент" телеканалининг "Тошкентнома" кўрсатуви орқали вилоятимизнинг тарихий обидалари, асрлар оша салобат тўкиб турган иншоотлари, муқаддас қадамжолари, қадимий масжид ва мадрасалари ҳақида атрофлича ҳикоя қилинади. Маданий меросимизнинг дурдоналари тўғрисида сўз юритилади.

⚡️ Уларнинг тарихи, қурилиш жараёнлари, шу билан бир қаторда ўлка ҳаётида тутган ўрни ҳақида маълумотлар берилади. Шунингдек, Истиқлол даврида қад ростлаган замонавий бунёдкорликнинг намуналари сифатида барпо этилган иншоотлар билан телетомошабинлар яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар.

🔰Кўрсатувнинг навбатдаги сонида хушҳаво, мафтункор Бўстонлиқ туманининг пурвиқор тоғлари, сўлим табиати, зилол-шаффоф сувлари намойиш этилади.

Мазкур кўрсатув "Тошкент" телеканали орқали 29 август куни соат 17:20 да эфирга узатилади.

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос #ҳикмат

🌿 Ташвишингиз, инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг...

Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади...

Ташвишингиз, қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин...

Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди!.
.

✍️ Шайх Шаъровий

Telegram|facebook
#антиқа_урф_одатлар
#Буюк_Британия

🔴ОМАД КЕЛТИРУВЧИ ШИРИНЛИК

Буюк Британияда турмуш қурган эр-хотин тўй тортининг юқори қисмини музлатиб, уни бир йилдан сўнг, тўйининг биринчи йиллигида ейиши одатий ҳолдир.

Бундай қилиш эр-хотинга омад келтиради, деб ишонишади. Анъанавий тўй тортига шоҳона муз солиб, пиширилади.

👉 Бизнинг вилоятимизда эса, тўй тортининг 2 қаватини куёвнинг дўстлари олиб кетишади. Улар тўй тугагандан кейин тонг отгунча куёвжўра хонадонида базм қилишади. 🥳 Тортнинг энг юқори қавати келинни олдига олиб кирилади. Яна баъзи жойларда тўй тугаши билан келинни янги уйга олиб келган буви ва момоларини меҳмон қилиб кутишади. Шунақа, қизиқ одатларимиз борда! 🤓

Telegram|facebook
#шахслар_ва_тақдирлар

🔴АМАЛДА РАҲБАР БЎЛОЛМАГАН УСМОН ЮСУПОВ

👉Коммунистик партия, советлар ишига, социализм ва коммунизм ғояларига астойдил ишонган ва мана шу ишониб сидқидилдан хизмат қилган кишилари томонидан алданган, охир унутилган шахс.

👉Украина, Белоруссия, РСФСРдан Ўзбекистонга эвакуация қилиниб кўчирилиб келтирилган 1 миллион киши, 200 мингдан зиёд болалар у туфайли очлик ўлимидан сақлаб қолинган.

👉 1937–1938 йиллардаги қатағонда Усмон Юсуповнинг ҳам айби йўқ деб бўлмайди. У «Учлик»нинг аъзоси эди.

‼️‼️‼️БАТАФСИЛ: ссилкани босинг!

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_фильм
#масхарабоз

Осмон қўлимдамас, қўлим осмонда...

Шу фильмдаги энг яхши жумла
.
Баъзи дардлар бўладики, кулиб енгмай имконинг йўқ. Яхшиям табассум яратилган экан, керак пайтда сени уялтирмайди...😊


Telegram|facebook
#Фаолият

‼️ВАКЦИНА – КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВОСИТА!

Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун. Чунки, саломатликни , соғлом бўлишни ҳеч қандай неъматни эвазига топиб бўлмайди.🧐

“Шодмалик ота” зиёратгоҳида Тошкент вилояти Маданий мерос Бошқармаси мутахассислари ва зиёратгоҳ ишчи – ходимлари COVID-19 инфекциясига қарши эмланди.💉

Вакцинация жараёнлари юртимиз узра давом этар экан, ҳар бир инсон ўз саломатлигига бефарқ бўлмаслиги лозим.❗️

➡️ТЎЛИҚ ЎҚИШ

Telegram|facebook
#ноёб_манбалар

«Тарихи жадидайи Тошканд» – Муҳаммад Солиҳхўжа ёзган йирик тарихий асар (2040 саҳифа, 1863–90 йиллар). Мазкур асар ҳозирга қадар маълум бўлган махсус Тошкент тарихига бағишланган ягона тарихий ёзма манбадир.

«Тарихи жадидайи Тошканд» асарининг учта нусхаси маълум бўлиб, учала нусха ҳам Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланади. Улардан биринчиси муаллиф қўли билан кўчирилган 7791-рақамли нусхадир.

Асарнинг номи «Тарихи жадидайи Тошканд» деб аталиши мазкур нусханинг бир неча жойида таъкидланади. Яна бир жойда эса «Таворихи мунтахаб» деб номлангани айтилган. Бошқа бир жойда эса «Тарихи вилояти Тошканд» деб тилга олинади. Гарчи мазмунан учинчи ном асарга тўғрироқ келса-да, «Тарихи жадидайи Тошканд» номини муаллиф кўп тилга олади. Кейинчалик бу илмий адабиётларда асарнинг шу ном билан машҳур бўлишига олиб келди.

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#иқтибос
#ҳикмат

Инсонларнинг энг ақли ноқиси ўзидан пастларга зулм қиладиганидир.
Кечиришга энг лойиқ одам жазолашга қудрати етган, лекин жазоламаган одамдир.

📖"Унванул байан"

Telegram|facebook
#тарих
#зиёратгоҳ

“Кафтингни ерга бос, шунда мўъжизани кўрасан”...

🏞Қадамчи бува номи билан юритиладиган мазкур зиёратгоҳ Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Бурчимулло қишлоғида жойлашган. Маҳаллий аҳолининг айтган ривоятларига кўра қачонлардир у ерга Идрис алайҳиссалом пойи қадами тегиб, унинг келиши сабабидан зиёратгоҳ неча минг йиллар ўтса ҳамки, ўз қадр-қимматини йўқотмаган.

🖐Идрис пайғамбар шундай сўлим масканни кўриб ҳайратга чўмади-ю, бу ерда нима сабабдан сув йўқлиги ҳақида Оллоҳга мурожаат қилиб дуо қилади. Шунда Оллоҳ Таоло Идрис пайғамбарга “Кафтингни ерга бос, шунда мўъжизани кўрасан”, деб амр этади. Ва ерга урилган панжанинг ҳар бири ўрнидан зилол сув сизиб чиқади.

💧Панжалари ўрнидан бешта булоқ пайдо бўлган деган ривоят бор. Ушбу бешта булоқлардан чиқадиган сув ҳозирда ҳам бор бўлиб, зиёратчилар ундан истеъмол қилишади. Яна зиёратгоҳ ҳовлисидаги улкан дарахт ҳам киши диққатини ўзига жалб этади. Пайғамбар ҳассаси ўрнида эса чинор дарахти ўсиб чиққан ва мазкур дарахт ўзининг азимлиги ва қадимийлиги билан инсон диққат-эътиборини ўзига жалб этади.

🌳Яна ушбу зиёратгоҳ билан боғлиқ қизиқ маълумот. Юртимизнинг деярли ҳамма масканларида жазирама ёз кунлари ҳукмронлик қилаётган бир вақтда “Қадамчи бува” маскани соя – салқинлиги билан инсонга ҳузур-ҳаловат бахш этади. У ерга борган инсон табиатнинг мўъжизакорлиги олдида ожиз эканлигини ҳис этади.

👏Қишлоқ аҳолиси ҳам ниҳоятда самимий. Биринчи маротаба мулоқотда бўлсангиз-да, улар сизни неча йиллик қадрдон дўсти каби қарши олиб, ҳайратингизга сабабчи бўлади.

🖌Таърифласак қалам ожизлик қиладиган, сўз бойлигимиз етмайдиган, ҳар бир манзилу макони алоҳида достонларга тенг бўлган жаннатмонанд Ўзбекистондир – бу! Шу азиз юртимизнинг ҳар бир гўшасини обод этиш барчамизнинг зиммамиздаги фарзандлик бурчимиз эканлигини асло унутмаслигимиз лозим!

🎞Фотолафҳа

Telegram|facebook
#маликалар_тарихидан

Ким маликага айланишини тушида кўрганди?🧐

Aёл - борлиқ кўзгусидир. Унинг гўзаллиги оламни чароғон этади, қалбларни эритади ва муҳаббатга тўлдиради.🥰

Малоҳатли маликалардан бўлган Нуржаҳон бегим Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган Бобурий шаҳзодалардан учинчиси — Жаҳонгиршоҳ (Салим) нинг иккинчи хотинидир.

Тарихий маълумотларга кўра, Нуржаҳон бегимнинг ҳақиқий исми Меҳринисо бўлиб, асли келиб чиқиши Эрондан эди. Унинг ота-онаси йўқчилик оқибатида ўз ватанидан Ҳиндистонга кўчиб келиб, подшоҳ саройида хизматга киради.

➡️ТЎЛИҚ ЎҚИШ

Telegram|facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУСТАҚИЛЛИК_МУБОРАК

👏👏1991 йил 31август Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон қилинган кун.

☺️Этларни титратиб юборувчи онлар муҳрланган бу видеога ҳам мана 30 йил бўлибди. Аммо уни ҳар кўрганимизда негадир ҳамон ўшандай ҳаяжон босаверади...

Telegram|facebook