Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
200 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
⚪️🟡Қизиқарли_тарих

❇️Тарихий шахслар бугунги кунда яшаганида тахминан шундай кўринишда бўлишарди. Дизайнер Бекка Саладин портретлари.

🔹Нефертити - қадимги Миср фиръавни Эхнатоннинг хотини,

🔹Елизавета I - Англия ва Ирландия қироличаси,

🔹Кир II - қадимги Форс шоҳи,

🔹Мария Антуанетта - Франция қироличаси,

🔹Аристотель,

🔹Елизавета Батори - "Қонли графиня",

🔹Фиръавн Эхнатон,

🔹 Хуррам Султон (Роксалана) - Усмонийлар султони Сулаймоннинг рафиқаси.

@tarix_chorrahasida
#ноёб_манбалар

👉Китоб номи: Тошкентда совет ҳокимиятининг ғалабаси

✍️Муаллиф: Ахунова М.
🗃Нашр: Тошкент, 1957 й.

Рисолада Туркистон ўлкасида 1917 йил содир бўлган воқеалар, жумладан ўлкада большевиклар ҳокимиятининг ғалабаси, ўлка маркази Тошкентнинг эгалланиши бўйича маълумотлар келтирилади.


@tarix_chorrahasida
Зангиота зиёратгоҳи Туркиянинг ТRТ телеканали нигоҳида

⚡️
Шундай табаррук манзиллар бўладики, уларнинг ҳайрат ва ҳаяжони, мўъжизакор оҳанрабоси бир диёр ва бир миллатга тегишли бўлмайди. Бундай чегара ва сарҳад билмас ҳайратомуз ҳиссиётлар умуминсоний мақомга йўғрилгандир.

🕌Вилоятимиздаги қадимий ва обод қадамжолардан бири Зангиота зиёратгоҳи ана шундай мунаввар манзиллардан. Мазкур эзгулик маскани акс этган қуйидаги лавҳа турк телеижодкорлари нигоҳи билан тайёрлангани эътиборни тортади.

© Тошкент вилояти ҳокимлиги.

🎥https://youtu.be/dlWBwBOiZsg

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саёҳат

⚪️🔴 ҚАБРИСТОНДАГИ ЗИЁРАТГОҲ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

🔻🔺Пискентга кираверишда Бобо Ғозий Турк Тўғон зиёратгоҳи бўлиб, маҳаллий аҳоли уни Бўғзиён ота деб номлаб олган. Пайғамбар хизматида бўлган саҳобалардан бири номи билан боғлиқ. Бу ердаги қабристон тупроғини қизғиш туси бор, айтишларича, Бобо Ғозийнинг душманлари билан олишувида тўкилган қон уни шу рангга солган.

Кираверишда каттагина мақбара ва ичкарида зиёратчилар учун жой қилинган. Бу ерга кўплар қурбонлик қилиб, "қозон ёқиш" учун ҳам келишади. Қабристондан бир неча чақирим узоқликдаги катта тепаликда саҳоба учун рамзий қабр қилинган. Унга чиқиш учун 126 зинани босиб ўтишингиз керак...


Анрендан зиёратга келган Қўйсиной бувини учратдик, унинг отаси фарзандлари ўтгандан сўнг, бу боламизни қўйиб кетсин, дея шундай исм беришган экан. Етимликда, ким нон берса ўшани хизматини қилиб ўсганман, оёғим оғригани учун яқинларимни зиёрат қилишга келдим, дейди улар...


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мумтоз

Гулбаҳор Эрқулова,
Ўзбегим

Ассалом улуғ халқ, ўзбегим
Дили пок, қутлуғ халқ, ўзбегим
Ассалом ҳур тақдир, истиқлол
Иқболим, шарафим, ўзбегим

Тонг билан янграйди мадҳиям,
Порлайди юксакда қуёшим.
Йўл кўркам, эл кўркам, дил кўркам,
Карвонинг бошлайвер юртбошим.



@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢🔵#ҳикмат #иқтибос

Ҳар торлик ортида кенглик, ғамлар ортида шодлик бор.
Йиқилмоқ, бажармоқдир. Сочилмоқ эса тўпланмоқдир.
Ғам-ташвишларнинг калити, Сабрдир...
🌱

✍️Жалолиддин Румий

@tarix_chorrahasida
#Паркент

‼️“ТОШ” ВА “ЛОЙ” МАНЗИЛИДАГИ ТЕПАЛИК

❇️Бугунги кунда Паркент туманида Ўзбекистон Республикасидаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган 69 та объект мавжуд. Ҳозирда уларнинг айримларини фақатгина номи сақланиб қолинган холос. Мазкур Маданий мерос объектларининг кўпи асосан тепаликлардан иборат. Ана шулардан бири бу “Санганак тепа” тепалигидир.

➡️БАТАФСИЛ

@tarix_chorrahasida
#экспонат

📌 ҚАДИМГИ ГИЛАМЛАР НИМАДА ТЎҚИЛГАН🧐

Бу кўриб турганингиз гилам тўқиш асбоблари ва ип йигирувчи урчуқ бўлиб, XIX-XX асрлардан қолган. Ўша даврнинг мустаҳкам ва гўзал гиламлари ҳунармандлар қўлида яратилган. Ип ва рангли ип тайёрлаш ҳам осон бўлмаган. Бугун вилоятимизнинг чекка ҳудудларида мана шу ҳунар билан шуғулланаётганлар бор. Аммо бу асбоб аллақачон замонавий техникага ўрнини бўшатиб бўлган.


@tarix_chorrahasida
#номоддий_мерос #маданият

🔺🔺🔺Қиз базми қандай ўтказилади?

Мазкур маросимнинг ўтказилиши аслида ихтиёрийдир. Бу маросим никоҳ тўйидан аввал келиннинг уйида ўтказилади.

Қиз базмига келиннинг дугоналари, қариндошлар, қўшнилар таклиф қилинади (кейинги пайтларда санъаткорлар иштирокида кичик базм сифатида ўтказилиши урф бўлган). Қиз базмига куёв ва унинг дўстлари, янгалари оз вақтга ташриф буюришади. Етти кўрпача маросими шу қиз базмида ҳам бўлиб ўтади.

Бу маросимнинг ўтказилиши натижасида ота-онага бўлган ҳурмат, иззат каби маънавий қадриятлар ёшлар онгига янада сингдирилади.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_филъм
#тангалик_болалар

🔺🔺🔺"ДОСТОН-У ДЕБ ЧАҚИРМАНГ, ЎРТОҚЛАРИМ УСТИМДАН КУЛИШЯПТИ..." 😂😂😂

Буви ва набирани суҳбатини кўринг, болакайни: "Нима, мен сизга ёш боламанми!?"- дейишию, болаларча фикрлари ўша даврни соғинмасликка қўймайди, у содда одамларни сиз ҳам соғингандирсиз😊
Видеони кўринг👆👆👆

–Унда мени ким кўмади?
–Нима, кўмади, ахир сиз тириксизку?
–Шартим кетиб, партим қолди
–Нима сизи биров қувлаяптими, яшайверинг?

👉Сценарий муаллифи: Рихсивой Муҳаммаджонов

👉Режиссёр: Темур-Малик Юнусов


@tarix_chorrahasida
#Туризм

‼️Чукураксув — Келинкўйлак шаршараси

🔹Чукураксув (Чуқуроқсув) дарасига Чорвоқ сув омборининг жанубий қирғоғи бўйлаб, Бурчмулло қишлоғигача бориб, кўприкдан ўтилади, тахминан 500 метр ўтгандан сўнг чапга грунт йўлга бурилади.

🏔Чотқол дарёси Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятидан, денгиз сатҳидан 4000 метргача жойлашган музликлардан бошланади. Узунлиги 217 км, ҳавзасининг майдони 7110 км².

⚠️Агар бу ерларга баҳор пайти келсангиз, ўнг томондаги чўққилардан (Катта Чимён, 3309 метр ва Овчилар, 3099 метр) эриган сувлар бир нечта шаршарани ташкил этади.

🌄Пастдаги кичик шаршарадан юқорига тахминан 200 метр кўтарилиб, умумий 1 километрча юрилгандан сўнг гўзал Чукураксув шаршараси кўринади.

📝Таниқли блогер Давронбек Тожиалиев мақоласи.

➡️Батафсил

@tarix_chorrahasida
#фаолият

🔴⚪️КЎП ЙИЛЛИК ТАРИХГА ЭГА ТОШ ЎЗ ЖОЙИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Шайх Шодмалик ота Туронда машҳур бўлган Хўжа Аҳмад Яссавийнинг дастлабки муриди бўлган ҳазрат Мансур отанинг фарзандлари бўлган. 1258 йилда вафот этган авлиё Занги отанинг боболари эдилар.

⚡️Куни-кеча “Шодмалик ота” зиёратгоҳига Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг қизи - тиббиёт фанлари доктори, Шоира Орипова ва бир гуруҳ ҳамроҳлари иштирокида бундан неча йиллар давомида асраб-авайлаб қўйилган тош зиёратгоҳга олиб келиб топширилди. 2007 йилда зиёратгоҳда қурилиш-реконструкция ишлари бошланганда қаровсиз қолган тошни зиёратгоҳ қурилишини ташабускорлари томонидан ҳуқуқшунос Манзура Юсуповага топширишган.

❇️Мазкур тошнинг қайси асрларга таалуқли эканлиги ҳали ўз исботини топмаган. Балки Шоабдумалик бобомиз яшаб ўтган XI аср охири XIII аср бошларига тегишлидир. Археологлар буни аниқлаб, бизнинг фикрларимизга ойдинлик киритади, деган умиддамиз.

@tarix_chorrahasida