#Экспонат
🔵🟣"Қизлар қуш билан" номли экспонат
🔸ХХ аср бошларига мансуб бўлган ушбу буюм чиннидан ясалган. Бўйи 35 см бўлиб, Германиянинг Мейсон фабрикасида ишлаб чиқарилган.
🔺🔺🔺Ҳозирда ушбу маиший буюм Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланмоқда.
@tarix_chorrahasida

#кун_тарихи
2️⃣5️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇮🇹 421 йил — Афсоналарга кўра, готлардан қочиб келган халқлар Шимолий Италияда Венеция шаҳрига асос солишган;
⚔️ 1238 йил— Россиянинг Козельск шаҳрида 50 кун давом этган мудофаа бошланган. Шаҳарни қўлга киритганларидан сўнг мўғуллар ҳаммани, шу жумладан чақалоқларни ҳам қиличдан ўтказишган;
🛳 1505 йил — Ҳиндистон ва Малаккани забт этиш ва Ҳиндистон билан Миср-Араб савдоларини бутунлай йўқ қилиш мақсадида Лиссабондан португалияликларнинг бир ярим минг аскар ва 22 та кемадан иборат экспедицияси йўлга чиққан. Экспедиция таркибида Фернандо Магеллан ҳам бўлган;
🚆 1807 йил — Буюк Британияда мунтазам йўловчи ташувчи дунёдаги биринчи темир йўл ишга тушган;
🌱 1811 йил — Император Наполеон Бонапарт ширин лавлаги етиштириш учун 80 минг акр эр ажратишни лавлагидан шакар олиш учун заводлар қуришни буюрган;
🇬🇷1821 йил — Греция Усмонли империясидан мустақиллигини эълон қилган;
🇧🇾 1918 йил — Россиядан мустақил равишда Белорусия Халқ Республикаси ташкил этилган;
⚔️ 1930 йил— Мўғулистонда Тугсбуянт қўзғолони бошланган;
📌 1941 йил—Югославия Вена протоколини имзолаш орқали Берлин пактига қўшилган;
⛓ 1949 йил —Эстония, Литва ва Латвия аҳолисининг бир неча ўн минглаб аҳолиси Сибирга оммавий сургун қилинган;
🤝 1957 йил — Римдаги Капитолий тепалигида Бельгия, Германия, Франция, Италия, Люксембург ва Нидерландия раҳбарлари Европа иқтисодий ҳамжамиятини тузиш тўғрисида битим имзолаган;
🗳 1996 йил —Борис Елцинни иккинчи муддатга қайта сайлаш бўйича ташаббускор гуруҳ унинг номзодини рўйхатдан ўтказиш учун 1 миллион 372 минг имзо тақдим этган;
🌊 1997 йил —аргентиналик Херман Моро бошчилигидаги хазина қидирувчилар 1654 йилда чўккан испан галлеони Ла Капитанани олтин ва кумуш юк билан Эквадор қирғоғидан топган;
🚢 2008 йил — Ндзуани оролида операция бошланган;
📌 2010 йил —Рустам Минниханов қасамёд қабул қилиб расман Татаристон Республикаси Президенти лавозимига киришган.

#музейга_ташриф
⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейида 22-сонли мактаб ўқувчилари баҳорги таътилни мароқли ўтказиш мақсадида меҳмон бўлишди.
🔺Музейнинг барча бўлимларини айланиб чиққан болаларда айниқса "Табиат" бўлими ўзгача таассурот уйғотди.

#биласизми?
⁉️⁉️Обидалардаги арслон рамзи нимани англатади?
🗿Қадимги туркий халқларда бошқа халқлар каби тотем тушунчаси устувор бўлган. Арслон, бўри каби тотемлар уларда муҳим аҳамият касб этган. Қурилишлар ёки юришларда ҳам бу рамзлардан кенг фойдаланилган.
⌛️Ривоятларга кўра, Самарқанд шаҳрида девор қурилиб битганда Зарафшон тоғидан арслон тушганмиш. У деворларни айланиб чиқибди, бинога гўё рухсат берибди ва яна тоғлар орасига қайтиб кетибди. Ўшандан бери “арслон” Самарқанд шаҳри тимсоли бўлган.
🕌Қорахонийлар даврида ҳам ҳукмдор “Арслонхон” деб бежизга айтилмаган бўлса керак. Уларнинг байроқлари ва гербларида шер ва арслон тасвирланган.
🛕Оқсаройда ҳам шер тасвирланган. Абу Саид Абдураҳмон Ибн Муҳаммад Идрис арслон воқеасини тасвирлар экан, шундай ёзади: "Самарқандликлар мағрур ва инжиқ, ёлғонга тоқат қилмайдилар, бойликка интилмайдилар, уларнинг қалби фақат шон-шараф ва ифтихор учундир”.

2️⃣7️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
🏜 1513 йил—Испаниялик сайёҳ Хуан Понcе де Леон Флоридани кашф этган;
📜1793 йил— Екатерина II ўнг қирғоқ Украинасини Россия империясига қўшилиши тўғрисида манифест эълон қилган;
🚗 1841 йил — Нью-Йоркда илк буғда ҳаракатланувчи двигател синовдан ўтказилган;
⚔️ 1854 йил — Қрим уруши бошланган, Англия ва Франция Россияга қарши уруш эълон қилган;
🛢 1854 йил — АҚШда Абраҳам Гесснер томонидан керосин патентланган;
🚜 1878 йил— рус деҳқони Блинов ўзи ихтиро қилган дунёдаги илк тракторга патент олиш учун мурожаат қилган;
☎️ 1893 йил —дунёдаги биринчи телефон компанияси "Александр Белл" ўз ишини бошлаган;
📜 1898 йил — Россия Порт-Артурни Хитойдан 25 йилга ижарага олган;
⚽️ 1928 йил— Голландияда дунёдаги биринчи футбол мавзусидаги почта маркаси чиқарилган;
🇺🇿 1933-йил — Компартия Марказий Қўмитасининг Ўрта Осиё бюроси ўқитувчилар сафини ёт унсурлардан тозалаш тўғрисида қарор қабул қилган;
📺 1940 йил — режиссёр Альфред Хичкок томонидан суратга олинган ва Оскар мукофотини қўлга киритган "Ребекка" фильмининг премьераси бўлиб ўтган;
🔫 1944 йил— Гестапо томонидан Каунасда 2 мингга яқин яҳудий ўлдирилган;
✈️ 1945 йил— Иккинчи жаҳон уруши: Германиянинг сўнгги В-2 баллистик ракетаси Буюк Британияда, Кент шаҳрида қулаб тушган;
🛩 1968 йил — Владимир вилоятида самолёт ҳалокатга учраб Юрий Гагарин ҳалок бўлган;
🏠 1990 йил— Лондон шахрининг Бейкер-стрит кўчасидаги 221Б уйда Шерлок Холмс уй-музейи очилган;
🇺🇿 1992 йил— Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримов фармонига мувофиқ Ийд-Рамазон ва Қурбон ҳайитининг биринчи кунлари байрам ва дам олиш кунлари дея эълон қилинган;
🚙 1995 йил— "O'zDAEWOOavto" Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма заводида илк автомобиллар ишлаб чиқарила бошланган;
🛬 1999 йил— НАТОнинг Югославияга қарши операцияси бошланган: Югославия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари АҚШнинг F-117 қирувчи самолётини уриб туширган.

#Ёшлар_туризми_ҳафталик
⚡️Ангрен шаҳар тарихи музейида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзангларидан ташкил топган 42- 219 Тошкент вилояти "Жасорат мактаби " курсантлари меҳмон бўлишди.
🏺Меҳмонлар томонидан берилган саволларга музей ҳодимлари жавоб бериб, "Ёшлар туризми ҳафталиги "давомида курсантлар музейга қайта ташриф буюришлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак
☀️Ассалому алайкум, азизлар. Сешанба тонги муборак бўлсин!
✨Ҳаёт - афсонавий, сахий ва ҳайратда қолдирувчи совға.
🍁Ҳар бир кунда ҳаётдаги мўъжизалар учун шукрона айтинг.
@tarix_chorrahasida
☀️Ассалому алайкум, азизлар. Сешанба тонги муборак бўлсин!
✨Ҳаёт - афсонавий, сахий ва ҳайратда қолдирувчи совға.
🍁Ҳар бир кунда ҳаётдаги мўъжизалар учун шукрона айтинг.
@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи
2️⃣8️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
📌 364 йил— Рим империяси амалда ғарбий ва шарқий қисмларга бўлиниб кетган: император Валентиниан I Рим империясининг ғарбий қисмига, укаси Валенс эса шарқий қисмига ҳукмронлик қила бошлаган;
⚔ 1461 йил— Оқ ва қизил атиргуллар уруши давридаги Феррибридж жанги бўлиб ўтган;
🏜 1521 йил— Фернандо Магеллан филиппинлик маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилган биринчи европалик бўлган;
📌 1801 йил— Неапол Қироллиги Элба оролини Франция таркибига ўтказган;
🚫 1845 йил—Техасни Қўшма Штатлар томонидан қўшиб олиниши сабабли Мексика Вашингтон билан дипломатик алоқаларини узган;
⚔ 1854 йил— Қрим уруши: Франция Россия империясига қарши уруш эълон қилган;
✈️ 1910 йил— Марселда дунёдаги биринчи гидроплан парвоз қилган;
📌 1917 йил— Туркия ҳукумати яҳудийларни Тел-Авивдан қувиб чиқарган;
📌 1930 йил— Константинопол ва Ангора шаҳарлари Истанбул ва Анқара дея номланган;
⚔ 1939 йил— Генерал Франко қўшинлари Мадридни эгаллаб олишган;
🔥 1942 йил— Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари Любек шаҳрини бомбардимон қила бошлаган;
🛩 1961 йил — Ғарбий ва Марказий Африканинг 11 та мамлакатини бирлаштирган энг қадимги Африка авиакомпанияси "Air Africa" ташкил этилган;
📢 1991 йил — Борис Елцинни қўллаб-қувватловчи рухсатсиз оммавий намойиш бўлиб ўтган;
💣 2004 йил— Тошкент шаҳри, Бухоро ва Тошкент вилоятларида террорчилик ҳаракатлари содир этилган. Теракт 1 апрелгача давом этган.

#ёшлар_туризми_ҳафталиги
⚡️Оққўрғон тумани тарих ва ўлкашунослик музейида "Ёшлар туризми ҳафталиги" қандай ўтди?
📍Оққўрғон туманида жойлашган ушбу музейга ташрифи давомида “Тўрғай” ва “Ёдгор” болалар фолклор этнографик халқ жамоаси ўзларининг кўтаринки ва миллийлигимизни мадҳ этувчи чиқишлари билан музейга ташриф буюрган барча меҳмонларни бирдек хушнуд этди.

#Вилоятимиз_олимлари
🍇🍇Дунёга машҳур ўзбек узумчилиги афсонаси - Ризамат Мусамуҳамедов
Машҳур узум нави ихтирочиси Ризамат ота (1881-1979) - жуда таниқли миришкордир.
Ризамат ота икки марта Меҳнат Қаҳрамони, давлат мукофотлари лауреати, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг фахрий академиги, Республикада хизмат кўрсатган агроном ва узумчи унвонларига сазовор бўлган.
У ХIХ аср охирида Тошкент вилоятидаги "Дегресс" узумчилик хўжалигида иш бошлаган. Машҳур олимлар Стрелсов ва Шредерлар шогирди бўлган. 1914-1922 йилларда Ризамат ота махсус "Кенсайс" узумчилик хўжалигида бош мутахассис бўлиб ишлаган. 1950 йилдан кейин Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида узумчилик йўналишида бош агроном бўлиб ишлаш давомида, узумнинг янги экиш усуллари ва боғ яратиш схемаларини ишлаб чиққан.
Ушбу инсон бошчилигида Европа ва Марказий Осиёда 3600 дан ортиқ узум боғлари яратилган. Ота фаолияти давомида 10 дан ортиқ узум навларини селекция қилган. Валиш ва сўритокда узум ўстирган биринчи боғбон ҳам шу инсондир.

2️⃣9️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
⚔ 1461 йил — Оқ ва қизил атиргуллар урушидаги энг қонли Товтон жанги юз берган;
🛥 1778 йил— инглиз капитани Жеймс Кук Ванкувер оролига тушган биринчи европалик бўлган;
🎼 1795 йил — немис бастакори Людвиг ван Бетховен Венада илк концертини берган;
💦 1848 йил — Ниагара шаршараси тарихда илк маротаба 30 соатдан кўпроқ вақт мобайнида тўхтаб қолган, бунга Ниагара дарёсида муз бўлагининг тиқилиб қолгани сабаб бўлган;
🇨🇦 1867 йил— Англияда Канадани ташкил этиш тўғрисида Шимолий Америка қонуни қабул қилинган;
♟ 1886 йил — Ёханн Цукерторт билан ўйинда ғалаба қозонган Вильгелм Стейниц шахмат бўйича илк жаҳон чемпиони бўлган;
🚫 1927 йил— Канадада "қуруқ қонун" бекор қилинган унинг ўрнига спиртли ичимликлар савдоси устидан ҳукумат назорати ўрнатилган;
💷 1940 йил — Англия банки дунёда биринчи бўлиб қоғоз пулларни босишда ингичка металл ипдан фойдаланган ва натижада пулни қалбакисидан ажратиш, ҳимоя қилишга имконият яратилган;
⚔ 1945 йил— 57 армия ва Биринчи Болгария армияси қўшинлари Венгрияда немис қўшинларига қарши Нагиканизско-Керменди операциясини бошлашган;
⚔ 1947 йил— Мадагаскарда мамлакат тарихидаги энг йирик қўзғолонлардан бири бўлиб ўтган;
🪐 1974 йил — Америка Қўшма Штатларининг "Mariner 10" космик кемаси Меркурий сайёрасини суратга олган;
🏯 1974 йил — Хитойнинг Сиан шаҳри атрофидан маҳаллий аҳоли тасодифан 2 минг йилдан кўпроқ вақт олдин ер остига кўмилган "Терракота армияси" ни топиб олишган.

#экспонат
⚪️🟣ҚАДИМГИ АЁЛЛАР ТАҚИНЧОҚЛАРИ
🔸 Ушбу майда доначалар нима экан, деб ўйлаётгандирсиз? Бу аёллар тақинчоғи экан.
🏛Суратдаги ва айни дамда Олмалиқ шаҳар ўлкашунослик музейида сақланаётган ушбу экспонат кумушдан ясалган.
🔘Қадимийлигига келсак, уни Vl- Vlll асрда яшаган киндиктепаликлар ишлатишган. Демак, аёллар ўша даврда ҳам ўзларига зеб беришни билишган экан-да!😊

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу борада қабул қилинган чоралар катта натижалар беришни бошлагани таъкидланди.
Жумладан, 2022 йилда юртимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга ошди (5,2 миллион, соҳа экспорти – 1,6 миллиард доллар).
Ички туризм дастурлари доирасида 11,5 миллион, шундан 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли, ёшлар ва кексалар саёҳатлари ташкил этилди.
Самарқандда янги туризм маркази барпо этилгани қўшимча 2 миллион сайёҳ жалб қилиш имконини берди.
Бу йили юртимизда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда.
Бундан ташқари, Самарқанд 2023 йилги Бутунжаҳон туризм пойтахти мақомини олгани ҳам бу борадаги ишларнинг юқори натижаларидан биридир.
Facebook|Instagram|Twitter

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Жорий йилда вилоят ҳокимлари ва элчилар 7 миллион хорижий ва 15 миллион ички сайёҳларни жалб қилиш, экспортни 2,5 миллиард долларга етказиш устида аниқ режа ва мажбурият билан ишлашлари шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент топшириғига кўра, туроператор, меҳмонхона, транспорт корхоналари, олийгоҳлар вакиллари билан бир неча бор учрашилиб, уларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилди.
Ўрганишлар кўрсатганидек, туристларни фаол жалб қиладиган жойлар ҳақида контент кам, бори ҳам қизиқарли эмас, сайёҳларни 4-5 кун олиб қоладиган турпакетлар етишмайди. Йўл чипталарини 3-6 ой олдиндан брон қилиш, сотиб олишда ноаниқликлар жуда кўп. Музей, театр, маданият масканлари туризм дастурлари билан боғланмаган, уларнинг ишлаш вақти ҳам сайёҳлар талабидан келиб чиқмаган.
Давлатимиз раҳбари соҳа мутасаддилари шу ва бошқа камчиликлар билан тизимли ишламаётганини танқид қилди ва кескин ўзгариш қилиниши зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Сўнгги йилларда 5 та янги хусусий авиакомпания ташкил қилинди, авиапарк 44 тага етди.
Ўтган йили янги Самарқанд аэропорти “бешинчи осмон” режимида ишлашига ўтгани ҳисобига, ҳафталик авиақатновлар сони 46 тадан 78 тага, йўловчи оқими эса 6,5 мингдан 10 мингтага кўпайди.
Лекин, ички рейслар тақчиллиги кузатилмоқда, темир йўлда ҳафтасига 68 та қўшимча қатновга, 350 та янги вагонга талаб бор. Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган ва Сурхондарёда сайёҳларга автобус етишмайди.
Шу муносабат билан фуқаролик авиацияси раҳбарларига:
- йил якунига қадар 20 та қўшимча замонавий самолётларни олиб келиб, миллий авиация паркини 64 тага етказиш;
- авиақатновлар сонини ҳафтасига ҳозирги 461 тадан 700 тага етказиб, йиллик йўловчи ташишни 7,5 миллионга олиб чиқиш;
- 1 майдан бошлаб водий – Урганч, водий – Термиз, водий – Бухоро, водий – Самарқанд, Термиз – Нукус, Самарқанд – Урганч, Бухоро – Урганч каби йўналишлар бўйича мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш топширилди. Бунда, авиабилет харажатларининг 25 фоизига субсидия берилади ва бунга 60 миллиард сўм ажратилади.
Умуман, жами маҳаллий рейслар сони 2 баравар оширилиб, 100 тага етказилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:
- 1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;
- 1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;
- 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади;
- 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.

Сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналарга айланма ва инвестицияни кўпайтириш учун қўшимча 300 миллиард сўмлик кредит линиялари очилади. Бу кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмини Тадбиркорлик жамғармасидан қоплаш тартиби жорий қилинади.
Йиғилишда хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда бир кун кўпроқ қолиши – йиллик туризм экспортини 300 миллион долларга ошириши таъкидланди.
Мисол учун, бугунги кунда Хоразмда туристларнинг қолиш муддати – ўртача 2 кун, сарфлайдиган маблағи – 220 доллар. Хорижий туристлар Бухоро, Самарқандга қараганда Хоразмда 2,5 баравар кам. Лекин, Хоразмда сайёҳларни 3-4 кун олиб қолиш ва 400-500 доллар харажат қилишлари учун барча имкониятлар мавжуд.
Ёки, ўтган йили 31 та туман ва 143 та маҳалла туризмга ихтисослаштириб, уларда алоҳида солиқ режими жорий қилинди. Бу имкониятдан Фориш, Ургут, Хўжайли, Пайариқ, Нурота туманлари ва Ангрен шаҳри самарали фойдаланган.
На темир йўли бор, инфратузилмаси ривожланмаган, чекка ҳудудда жойлашган бу туманларда шунча ўзгариш бўлиб, шароити анча яхши бўлган Когон, Китоб, Хатирчи, Қизилтепа, Янгиқўрғон, Тойлоқ, Бойсун, Паркент, Боғот туманлари бу имкониятлардан фойдаланмаётгани танқид қилинди.

Йиғилишда туризм салоҳиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди. Вилоятлар уларга бириктирилган 11 та олийгоҳ билан ҳамкорликда ишлаб, туризм объектлари тўғрисидаги контентни бойитиши лозим бўлади. Улар:
- 31 та туман ва улардаги 143 та туризм маҳалласининг тарихи, ёдгорликлари ва туристик объектлари контентини яратади;
- улар асосида камида 12 та тилда туристик пакетлар ишлаб чиқилади;
- туризм, иқтисодиёт, тарих, география, сервис, хорижий тиллар йўналишларида ўқиётган талабаларнинг камида 2 ойлик амалиёти шу туманларда ташкил этилади;
- туризм ва сервис объектлари ишчиларини ўқитади.
Натижага қараб олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари рағбатлантирилади.
Facebook|Instagram|Twitter
- 31 та туман ва улардаги 143 та туризм маҳалласининг тарихи, ёдгорликлари ва туристик объектлари контентини яратади;
- улар асосида камида 12 та тилда туристик пакетлар ишлаб чиқилади;
- туризм, иқтисодиёт, тарих, география, сервис, хорижий тиллар йўналишларида ўқиётган талабаларнинг камида 2 ойлик амалиёти шу туманларда ташкил этилади;
- туризм ва сервис объектлари ишчиларини ўқитади.
Натижага қараб олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари рағбатлантирилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Мамлакатимизда ҳозирги туризм мавсуми қисқалиги, уни узайтириш бўйича салоҳият жуда катта экани таъкидланди.
Тошкент, Жиззах вилоятларида қишки мавсумда – тоққа чиқиш, чанғи учиш майдонларини, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёзги мавсумда – чўмилиш масканларини ташкил этиб, туристик мавсумга яна икки ой қўшиш мумкин.
Шу муносабат билан тегишли вазирликлар ва мутасаддиларга фестивал ва маданият тадбирларини кўпайтириш, қишки, экологик туризмни ривожлантириш, қўриқхона, табиат боғлари ва табиат ёдгорликлари имкониятидан фойдаланиш бўйича топшириқлар берилди.
Ички туризм бўйича муаллимлар ва тиббиёт ходимлари учун алоҳида дастурни тасдиқлаб, уларнинг юртимиз бўйлаб саёҳати ва дам олишларини ташкил қилишни бошлаш топширилди.
Бу йил мамлакатимизнинг бой маданияти ва туристик салоҳиятини жаҳонга тарғиб қилиш йили бўлиши кераклиги таъкидланди. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилди.
“Ўзбекистон ташриф қоғози”ни ишлаб чиқиб, туризм брендини янгилаш, хорижий телеканалларда “Ўзбекистон ташриф қоғози”ни эфирга узатиш, АҚШ, Хитой, Араб давлатлари, Япония, Корея, Франция, Германия, Буюк Британия, Малайзия, Россия, Қозоғистон каби мамлакатларнинг йирик шаҳарлари гавжум кўчаларидаги экранларда “Ўзбекистон туризм бренди” ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш, миллиардлик обуначилари бор интернет платформаларида Ўзбекистон ҳақидаги реклама роликларини кўпайтириш топширилди.

Вилоят ҳокимлари ҳам ўзининг ҳудудини хорижда кенг тарғиб қилишга ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Бунинг учун вилоят ҳокимлари туроператорларни жалб этиб, PR маркази филиалларини ташкил қилади. Улар:
- ҳар бир вилоятнинг “ташриф қоғози”ни ишлаб чиқади;
- Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудлардаги аэропорт, вокзаллар ва меҳмонхоналарда “туризм бекатлари”ни ташкил қилади;
- ҳар бир вилоятнинг ўзи учун хос бўлган “мавсумий туристик пакети”ни тайёрлайди;
- фестивал ва концертлар ўтказиш графигини тасдиқлаб, нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳлар учун ҳам эълон қилади.
Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.

3️⃣0️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
🚫 1775 йил — Буюк Британия парламенти Шимолий Америка мустамлакаларининг Британиядан бошқа давлатлар билан савдо қилишини тақиқлаган;
⚔️ 1814 йил — Наполеонга қарши
иттифоқчи кучлар (Россия, Англия, Пруссия) Парижни эгаллаб олган ва Наполеон ҳокимиятига чек қўйган;
📌 1820 йил— Гавайи оролларига илк америкалик миссионерлар келишган;
🤝 1856 йил— 1853-1856 йилларда бўлиб ўтган Қрим уруши Парижда тинчлик шартномаси имзоланиши билан якунланган;
📜 1867 йил— Вашингтонда Россия-Америка шартномаси имзоланиб АҚШ Аляскани Россиядан 7,2 миллион долларга сотиб олган;
✅ 1870 йил —АҚШ Конституциясига 15-тузатиш кучга кирган, унда овоз бериш ҳуқуқини беришда ирқий ажратиш бекор қилинган;
⚔️ 1905 йил— Грекларнинг Крит оролидаги турклар ҳукмронлигига қарши қўзғолони юз берган;
🚊 1943 йил— Тошкент темирйўлчилари асбоб-ускуналар ортилган эшелонни Сталинград темирйўл тармоғини тиклаш учун юборган;
⚔️ 1945 йил — Германия қўшинлари Гданскдан (Польша) ҳайдаб чиқарилган;
📸 1950 йил — Нью-Жерси штатида янги кашфиёт— фототранзистор намойиш этилган;
🧰 1953 йил — Италиядаги антидемократик сайлов қонунчилигига норозилик сифатида умумий иш ташлаш бўлган;
🇬🇧 1972 йил— Буюк Британия Шимолий Ирландияда тўғридан-тўғри бошқарувни жорий қилган;
🔫 1981 йил — АҚШ президенти Рональд Рейганнинг ҳаётига суиқасд қилинган;
🖼 1987 йил—Лондон ким ошди савдосида Ван Гогнинг "Кунгабоқар" картинаси 50 миллион долларга сотилган;
🇺🇿 1990 йил— Ўзбекистон Республикасида 41 кишидан иборат ижроия ҳокимияти тузилган;
📺 1992 йил — Томас Ҳаррис асари асосида суратга олинган "Қўзичоқлар сукунати" фильми бешта Оскар мукофотига сазовор бўлган;
⚖️ 1992 йил — Портленд шаҳар суди қарори билан "Philip Morris" тамаки ишлаб чиқариш компанияси зиммасига қирқ йил давомида Марльборо сигаретасини чекиб ўпка саратонидан вафот этган кишининг оиласига 81 миллион доллар тўлаш ҳукми юклатилган;
🇧🇾 1995 йил— Белоруссия Президенти А. Лукашенко парламентни тарқатиш бўйича референдум эълон қилган.