#туризм
✨Саёҳатсеварлар учун Тошкент вилоятининг бетакрор масканлари
🏞 Сўқоқ — Тошкент вилоятидаги ажойиб маскан! Паркент туманидаги ушбу кичик қишлоқ дам олиш учун ажойиб жой ҳисобланади. Кўплаб дарахтлар ва ажойиб тоғ манзарасига эга ғайриоддий ҳудудда сиз мароқли ҳордиқ чиқаришингиз мумкин. Чотқол тоғ тизмаси бағридан ҳосил бўлган Сўқоқсой дарёси шарқий-ғарбий йўналишда оқади ва баланд қирғоқлари билан тор дарани яратади. Қуйи оқимда дарё кенгаяди ва қирғоқлар текисланиб, дам олиш учун ажойиб маскан ҳосил қилади.
❗️БУ МУҲИМ! Табият қўйнига дам олиш учун чиққанда чиқиндиларни ўзингиз билан олиб кетинг! Табиатга зарар етказманг!
@tarix_chorrahasida

#Музейда_тун
⚡️Айни дамда Чирчиқ шаҳар тарихи музейида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига мувофиқ "Музейда тун", "Оpen аir fest" лойиҳалари бўлиб ўтмоқда.
☺️Агар ҳозироқ ушбу кечага ташриф буюрсангиз бир пайтнинг ўзида уста ҳунармандларнинг каштадўзлик ва тўқувчилик бўйича маҳорат дарсларидан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин.
‼️

Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбир бугун соат 21:00 гача давом этади
.@tarix_chorrahasida
Forwarded from ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
Ўзбекистон экотуризмига бағишланган китоб нашрдан чиқди
Журналист Aбдулла Мамасодиқовнинг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” номли китоби чоп этилди. Китоб ўлкамиз табиатига, экотуризмига бағишланган.
Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/73635
Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак
🌤Ассалому алайкум, Жума тонги муборак бўлсин!
🌱Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌱Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌱Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан,
🌱Ажабмас бирма-бир ижобат бўлса.

#кун_тарихи
🔟 МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇪🇸 1535 йил — Испания денгизчилари Тинч океанидаги Эквадордан 972 километр ғарбда Галапагос оролларини кашф этишган;
📝 1801 йил — Британияда биринчи марта аҳолини рўйхатга олиш бошланган;
💵 1862 йил— АҚШ Федерал Ҳукумати мамлакатда биринчи марта қоғоз пул чиқарган;
☎️ 1876 йил — телефон учун патент олганидан уч кун ўтгач Александр Белл қўшни хонадаги ёрдамчиси Томас Уотсонга қўнғироқ қилиб у билан гаплашган;
🇫🇷 1893 йил— Фил суяги қирғоғи Франциянинг мустамлакасига айланган;
⚔️ 1900 йил —Иккинчи бур уруши даврида Дрейфонтеин жанги бўлиб ўтган;
⚽️ 1905 йил — Лондонда "Челси" футбол клубига асос солинган;
❌1910 йил —Хитойда қуллик бекор этилган;
📌 1918 йил —Германия таҳдидини инобатга олган ҳолда СССР пойтахти вақтинчалик Петрограддан Москвага кўчирилган;
📜 1939 йил — СССРдаги съездда социализм ғалабаси эълон қилиниб, "социализмдан коммунизмга босқичма-босқич ўтиш" тўғрисида қарор қабул қилинган;
🚀 1943 йил — СССРда ядро қуролини яратиш бўйича ишлар бошланган;
💣 1945 йил — АҚШ самолётлари томонидан Токио бомбардимон қилинган, 100 минггача одамлар вафот этган;
⚔️ 1952 йил — Батиста Кубада давлат тўнтаришини амалга оширган ва ўзини "муваққат президент" деб эълон қилган;
🗳 1960 йил — Канададаги ҳиндулар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишган;
🪐 1982 йил —Сайёраларнинг камдан-кам учрайдиган паради содир бўлган, 9та сайёра Қуёшнинг бир томонида 95 даража бурчак остида йиғилган.

#Экспонат
🔵🟡 Тоғ эчкисини
📖Тошли ва баланд тоғли ҳудудларда сакраб юрадиган кийик каби ёввойи тоғ эчкилари бўлади. Оддий эчкига нисбатан каттароқ ва ҳуркак бўлади.
🔻🔻🔻Эркакларини бошида катта шохлари: узунлиги бир метрдан ошади. Урғочисиники 40 сантиметрдан ошмайди. Тўғри, шохлари жуда катта, аммо сиз музейга бемалол фарзандларингиз билан боришингиз мумкин. Улар сузиб олмайдилар, сузолмайдилар ҳам. Чунки ушбу бир жуфт тоғ эчкиси тулак қилиниб, Ангрен шаҳар тарихи музейига тақдим этилган.

#Либослар_намойиши
🕌Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони яқинидаги ҳунармандлар марказида “Очиқ осмон остида” этник либослар намойиши бўлиб ўтди.
✨Ушбу кўргазма "HAPPY BIRD" арт-галереяси раҳбари Елена Ладик томонидан ташкил этилди.
⚜️Афросиёб фрескалари ва деворий расмлардаги элчилар кийимига ўхшатиб тикилган либослар барчанинг эътиборини жалб этди.
#tarix_chorrahasida

#Tарғибот_суҳбатлари
⚡️Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарлари бўйлаб Маданий мерос объектларини асрашга доир тарғибот суҳбатлари ўтказилмоқда.
📍Бундан кўзланган мақсад вилоятимиздаги қадамжоларга ҳуқуқбузар фуқаролар томонидан етказилаётган зарарларни олдини олиш ва бу қадимий обидаларни асл ҳолида келажак авлодларга етказиб беришдир.
@tarix_chorrahasida
⚡️Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарлари бўйлаб Маданий мерос объектларини асрашга доир тарғибот суҳбатлари ўтказилмоқда.
📍Бундан кўзланган мақсад вилоятимиздаги қадамжоларга ҳуқуқбузар фуқаролар томонидан етказилаётган зарарларни олдини олиш ва бу қадимий обидаларни асл ҳолида келажак авлодларга етказиб беришдир.
@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак
☀️Ассалому алайкум, азизлар. Шанба тонги муборак бўлсин!!!
🍀Қушларнинг чуғури, ифорли сабо,
🍀Борлиқдан таралар илоҳий наво,
🍀Меҳрга ошуфта қалбларда садо,
🍀Субҳидам муборак, қадрдонларим!

1️⃣1️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🎋📜 105 йил— Цай Лунь Хитойда бамбук толасидан қоғоз олган;
👩❤️👨 1302 йил— Шекспирнинг Ромео ва Жульеттаси турмуш қуришган;
🏨 1682 йил —Қирол Карл II томонидан аскарлар учун мўлжалланган "Челси" касалхонаси ташкил этилган;
📰 1702 йил — инглиз тилидаги илк кундалик газета "The Daily Courant" нашр этила бошланган;
🚗❌1811 йил— Ноттингемда Луддитлар (машиналарга қарши чиққан одамлар) исёни бошланган;
📌 1861 йил— Американинг Жанубий Штатлари Конфедерацияси Конституцияси қабул қилинган;
📻 1878 йил — Франция академиясида фонограф намойиш этилган, аммо ихтиро сохта буюм деб тан олинган;
📰 1912 йил — "Бухорои Шариф" ("Муқаддас Бухоро") газетаси илк маротаба нашр этилган;
⚔ 1919 йил —Дон еридаги большевикларнинг талон-тарожликлари ва казакларга қарши қизил террор туфайли юқори Дон казаклари қўзғолон кўтаришган;
👩🎓 1921 йил— Буюк Британия қироли Жорж V нинг рафиқаси Мэри Оксфорд Университетининг фахрий докторлик унвонини олган биринчи аёл бўлган;
🚫 1931 йил — СССРда Инжилни сотиш ва олиб кириш тақиқланган;
🖼 1970 йил —Пабло Пикассо 800 та асарини Барселонадаги музейга топширган;
🇺🇸 1976 йил —Ричард Никсон АҚШда президентлик қилган даврида Марказий разведка бошқармасига Салвадор Алленденинг Чилида ҳокимият тепасига келишига йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берганини тан олган;
📌 1985 йил — КПСС Марказий Қўмитасининг навбатдан ташқари Пленумида Михаил Сергеевич Горбачев КПСС Марказий Қўмитасининг Бош котиби этиб сайланган (1985-1991);
🇱🇹 1990 йил — Литва ССР Олий Кенгаши Литва Республикасининг мустақиллигини тиклаш тўғрисидаги қонунни қабул қилган;
🇬🇪 1993 йил — Грузия парламенти грузин тилини билишдан қатъи назар, республиканинг барча аҳолисига фуқаролик берадиган қонун қабул қилган;
🇪🇸 2004 йил — Мадрид шаҳар поездларида содир этилган террористик ҳужумлар натижасида 191 киши ҳалок бўлган;
🦠 2020 йил — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирус инфекцияси COVID-19 пандемиясини эълон қилган.

#музейга_ташриф
⚡️⚡️Ютимизнинг рассоми Ортиқали Қозоқов Ангрен шаҳар тарихи музейида меҳмон бўлди
Барчага бирдек таниш бўлган истеъдодли рассом вилоятимизда жойлашган Ангрен музейида бўлди.
🖼У ўзгача санъат асарларни томоша қилиш билан бирга уларнинг сирли моҳиятига, жумладан ўзининг "Ангрен. Янгиободда куз" номли асарига тўхталиб ўтди.
@tarix_chorrahasida
⚡️⚡️Ютимизнинг рассоми Ортиқали Қозоқов Ангрен шаҳар тарихи музейида меҳмон бўлди
Барчага бирдек таниш бўлган истеъдодли рассом вилоятимизда жойлашган Ангрен музейида бўлди.
🖼У ўзгача санъат асарларни томоша қилиш билан бирга уларнинг сирли моҳиятига, жумладан ўзининг "Ангрен. Янгиободда куз" номли асарига тўхталиб ўтди.
@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак
☀️Ассалому алайкум! 🌤Душанба тонги муборак бўлсин.
Новдаларни безаб ғунчалар,
Тонгда айтди ҳаёт отини
Ва шаббода қурғур илк саҳар
Олиб кетди гулнинг тотини.
Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,
Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади,
Қанча тиришсам ҳам у беор
Еллар мени алдаб кетади.
🖌ҲАМИД ОЛИМЖОН

1️⃣3️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
❌ 1656 йил— Нью-Амстердамда (ҳозирги Нью-Йорк) яҳудийларга ибодатхона қуриш тақиқланган;
🪐 1781 йил— инглиз астрономи Уилям Хершел ўзи яратган телескоп ёрдамида Қуёш тизимининг еттинчи сайёраси Уранни кашф этган;
🖼 1852 йил— Нью-Йоркдаги NY Lantern Weekly газетасида Сэм амакининг (Uncle Sam—АҚШ рамзи) илк расми нашр этилган;
📜 1869 йил— кимёгар олим Д.И.Менделеев ўзининг даврий жадвалини тузишни якунлаган;
💣 1881 йил — Александр II Санкт-Петербургдаги Екатерина канали қирғоғида Игнатий Гриневицкий томонидан портлатилган бомба туфайли оғир яраланган;
🇲🇳 1921 йил —Мўғулистон Хитойдан мустақиллигини эълон қилган;
🪐 1930 йил —америкалик астроном Клайд Томбо Қуёш тизимининг тўққизинчи сайёрасини кашф этганлиги ҳақида ўз маърузасида эълон қилган. Ўн бир ёшли мактаб ўқувчиси Венеция унга Плутон номини беришни таклиф қилган;
❗️1938 йил — рус тили СССРнинг барча мактабларида ўқиш учун мажбурий фан сифатида жорий этилган;
🚫 1947 йил —Буюк Британия ҳукумати иш самарадорлигини ошириш учун ҳафта ўрталарида спорт билан шуғулланишга тақиқ қўйилишини эълон қилган;
⚔ 1954 йил — Ҳинд -хитой уруши: Дьенбьенфуни қамал қилиш бошланган:
📄 1970 йил — КГБ раҳбари Юрий Андропов Магдебург ҳарбий шаҳарчасида яширинча кўмилган Гитлер ва Геббелс қолдиқларини йўқ қилиш тўғрисида буйруқ берган;
💶 1979 йил — Европада ягона валюта тизими кучга кирган;
🌊 1988 йил — дунёдаги энг узун сув ости туннели Сейкан ишга тушган (53,85 км, Хонсю —Хоккайдо оралиғида);
🌐1989 йил —Интернет номи билан машҳур бўлган Бутунжаҳон ўргимчак тўри (WWW) яратилган. Британиялик олим Тим Бернерс-Ли ва Европа ядро тадқиқотлари кенгаши Интернет ихтирочилари ҳисобланади;
🔫 1996 йил —Буюк Британиядаги Дунблейн бошланғич мактабида 43 ёшли қуролланган шахс 16 нафар ўқувчини отиб ўлдирган, яна 16 одамни яралаган;
🇻🇦2013 йил — Франциск 266-Рим Папаси этиб сайланган.

#янгилик
📯📯Афсонавий "Баҳор" ансамбли бу йилги илк концерт дастурини Дубайда тақдим этади
🔹19-март куни Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида афсонавий "Баҳор" ансамбли Дубайдаги "Дубай Опера" саҳнасида илк консерт дастурини намойиш этади.
🔸Томошабинларни ажойиб рақслар, нафис миллий либослар ва халқ чолғуларининг ўзгача ижросига бурканган ёрқин шоу кутмоқда.
📍Чипталар dubaiopera.com saytida...

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев начал поездку в Сурхандарьинскую область с посещения мавзолея Хакима ат-Термизи.
#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo #ziyorat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter