Тарих чорраҳасида
187 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

🌤 Ассалому Алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

🌸 Қалбингиз иймонга,
🌸 Уйингиз қувончга,
🌸 Юзингиз нурга,
🌸 Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🚢1498 йил — Васко да Гама эскадрони Мозамбикка етиб келган;

🇺🇸1917 йил —АҚШ Конгресси Пуэрто-Рикони АҚШ ҳудуди деб эълон қилган ва унинг аҳолисига АҚШ фуқаролари ҳуқуқларини берувчи Жонс қонунини қабул қилган;

⚔️1943 йил— Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида АҚШ ва Япония ўртасида денгиз жанги бошланган;

🇫🇷1956 йил —Марокаш Франциядан мустақилликка эришган;

🇺🇸1965 йил —АҚШ ҳаво кучлари Шимолий Вьетнамни мунтазам бомбардимон қилишни бошлаган (Rolling Thunder операцияси) ва у 1968 йилгача давом этган;

💰1973 йил —Валюта инқирозининг муқаррарлиги туфайли Европанинг барча валюта бозорлари ёпилган (19 мартгача);

🇮🇷1975 йил —Эрон бир партияли давлатга айланган;

🇦🇺 1986 йил —Буюк Британия қироличаси Елизавета II Канберрада Австралия ва Буюк Британия ўртасидаги охирги ҳуқуқий муносабатларни бекор қилувчи Австралия қонун лойиҳасини имзолаган;

🇺🇳1992 йил —Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон мустақил давлатлар сифатида БМТга аъзо бўлган;

⚔️1992 йил— Днестрянда (Молдова Республикаси) қуролли тўқнашув бошланган;

🇦🇫2001 йил —Толибон буддизм маданияти ёдгорликларини портлатиб юборган;

🗳🇷🇺 2008 йил— Россияда учинчи президент сайланган;

@tarix_chorrahasida
#зиёратгоҳ_тарихи

⚪️🟣АВЛИЁСОЙ ИКРИМА ОТА ҚАДАМЖОСИ

🔺Бўстонлиқ туманида қад ростлаб турган “Авлиёсой Икрима ота” зиёратгоҳи дастлаб 1935-1940 йилларда советлар даврида бошқа муқаддас қадамжолар каби бузиб ташланган. Истиқлол йилларида, яъни 1995 йилда зиёратгоҳ қайтадан таъмирланиб қурилган.

✏️Ушбу инсоннинг қачон туғилганлиги ҳақида маълумотлар топилмаган. Халқона карашларга кўра, Икрима ота пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а. в.)нинг авлодларидан бири бўлган. Икрима ота Чимбойлиқ қишлоғи аҳолисига ислом дини таълимотидан сабоқ берган.

🔖Шунингдек, у турли хил касалликларни Қуръон ўқиб даволаб, донг таратган.


@tarix_chorrahasida
#Зулфияхоним

📚"Тонг куйчиси", - дея бизлар улуғлайдиган Зулфияхоним барчамиз учун ҳақиқий ўзбек аёлининг сиймосидир. Унинг ҳар бир битган шеъри юракда очилаётган майда чечак гулга ўхшайди. Шу сабабдан бўлса керак унинг ижодини ёш-у қари бирдек яхши кўради.

⚡️Зулфияхоним таваллуди муносабати билан Оққўрғон тумани "Тарих ва ўлкашунослик" музей-мемориалида Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда 49-ИДУМ мактаб ўқувчилари иштирокида адабий кеча ўтказилди.

📍Тадбир давомида ўқувчилар томонидан шоиранинг ҳаёти ва ижоди, энг сара шеърларидан намуналар ўқилди. Тайёрланган рақс ва қўшиқлар байрамона кайфиятга кайфият қўшди.

@tarix_chorrahasida
#Хатлов

⚡️⚡️Маданий мерос объектларини ўзбошимчалик билан ўраб олган ва у ерда қурилиш ишлари олиб борган шахслар аниқланди

▪️Ҳозирги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларида Маданий мерос бошқармаси томонидан хатловлар олиб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундан кўзланган асосий мақсад Маданий мерос объектларида ноқонуний ишлар олиб бораётган қонунбузарларни аниқлашдир.

🔻🔻🔻Ҳозиргача бошқарма томонидан 12 та ҳолат бўйича "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс"нинг 64-моддасига асосан Жиноят ишлари буйича Оҳангарон туман судига ва 1 та ҳолат буйича вилоят прокуратурасига тўпланган хужжатлар юборилди. Хатлов ишлари эса давом этмоқда.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌸Жума тонги муборак бўлсин, азизлар..

🍀 Тонгнинг энг гўзал ва ҳайрли тилаклари сизга кун давомида йўлдош бўлсин! Ўйлаган мақсадларингиз йўлида таслим бўлманг ва югуришда давом этинг.



@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

3⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

📚1639 йил —АҚШнинг Бостон штатида ташкил этилган университет Жон Гарвард (ҳомий) шарафига "Гарвард" деб номланган;

💰1813 йил — Англия Швецияга Наполеон билан иттифоқдан воз кечиш учун пул тўлаган;

🇺🇸 1837 йил— АҚШ Техас Республикасининг мустақиллигини тан олган;

📜 1863 йил — АҚШ Конгресси барча ҳиндуларни Канзасдан резервацияга мажбуран кўчириш тўғрисида фармон чиқарган;

🇺🇿 1876 йил —Қўқон хонлиги Фарғона вилояти номи билан Россия империяси таркибига қўшилган;

🤝 1878 йил — Россия ва Туркия ўртасида Сан-Стефано шартномаси имзоланган. Усмонли империяси таркибидаги худуд Россиянинг таъсир доирасига ўтиб Буюк Болгария автоном князлиги ташкил этилган;

🌊 1911 йил— Мурғоб дарёсида ҳажми 2,2 млрд³ бўлган энг катта кўчки содир бўлган ва натижада табиий тўғон билан Сарез кўли ҳосил бўлган;

🤝 1918 йил — Совет Россияси ҳукумати Германия, Австрия-Венгрия, Усмонли империяси ва Болгария билан Брест-Литовскда сулҳ тузган;

🌡 1921 йил — канадалик физиолог Фредерик Грант Бантинг инсулин гормонини кашф этган ва 1923 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган;

1924 йил —Туркия Миллий мажлиси Усмонли сулоласи ҳукмронлиги, халифалик ва бошқа диний ҳокимиятлар тугаганлигини эълон қилган;

🇩🇪1933 йил — Потсдамда Гитлер Учинчи Рейх ташкил топганлигини эълон қилган;

🇮🇹 1944 йил — АҚШ президенти Франклин Рузвельт Италия флоти АҚШ, Буюк Британия ва СССР ўртасида тенг тақсимланишини баён қилган;

🌊1995 йил — Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилган;

1998 йил —Microsoft бош директори Билл Гейтс АҚШ Конгресси томонидан компьютер бозорини монополлаштириш айблови билан сўроқ қилинган.

@tarix_chorrahasida
#тарих

⚪️🟠ЎТМИШНИНГ МАЪДАНЛИ ТЕПАЛИГИ

⌛️Инсон ҳаёт узра умргузаронлик қилар экан, ўтаётган ҳар бир лаҳзасини ғанимат билмоғи, унинг қадрига етмоғи лозим. Чунки, вақт бетўхтов ўз ҳаракатини давом эттирар экан, унинг баробарида бизнинг ҳам олтиндан-да қиммат бўлган умримизнинг ғанимат онлари ўтиб бормоқда. Кечаги кунимиз бугун тарихга айланди.

💡 Ўтмишимизга назар солсак, тарих саҳифаларида биз учун қизиқарли бўлган жуда кўп маълумотларга эга бўламиз. У ҳақда фикр ва мулоҳаза юритамиз. Ҳар бир даврнинг ўзига яраша ўтмиши бор. Бироқ, уларнинг барчаси ҳақида ҳам тўлиқ маълумотлар ёзиб қолдирилмаган. Шу жумладан, вилоятимиз ҳудудидаги кўплаб археология ёдгорликлари бўлган тепаликларнинг остида биз ҳали биз билмаган тарихнинг янги-янги саҳифалари яшириниб ётибди.

📍Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар “Соғлом” МФЙ ҳудудида “Полвонтош тепа” археология ёдгорлиги бор. Н.Душаевнинг асарида ёзилишича бу ерда 1934 йилда шўролар мактаби очилган экан. Хонадонлар сони 1937 йилда 74 та бўлган. Тепалик остида кўҳна шаҳар қолдиқлари яшириниб ётибти. Мазкур жойда тарихчи олимларнинг олиб борилган изланишларидан шу нарса маълум бўладики, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади.

🔖Уларнинг маълумотларига кўра тепаликнинг атрофидаги Кўлбулоқ ва Қизилолма масканлари ўтмишда шаҳар даражасига етмаган. Палвонтош тепада эса ростмана бир пайтлар шаҳар гуркираганлигидан далолат беради. Уни умумий девори билан ўралган работ ва шаҳристонли кичик шаҳар, деб тасаввур қилиш мумкин. Афтидан полвонтош ҳам (Тошқўтон) ҳам кончилар шаҳарчаси вазифасини ўтаган бўлиб, маъданни эритувчи печи ҳамда сопол ва чинни пиширувчи печларига эга бўлган. Археологик изланишлар шундан далолат берадики, тепаликда жуда кўп миқдорда маъданли қадимги қотишма парчалари ҳамда сопол ва нафис чинни бўлаклар топилган. Академик Ю. Ф. Буряков сопол парчаларидаги рангтасвир белгиларига қараб тепаликнинг тарихи VI-VIII-асрларга бориб тақалишини тахмин қилади. Полвонтош тепа ёдгорлиги 1972 йил эълон қилинган “Тошкент вилоятининг археологик ёдгорликлари” харитасида 4 гектар саҳнли Эрвалитепа шаҳарчаси деб кўрсатилган.

🖌Сир-асрорларга макон, жонажон ватанимизнинг ҳар бир зарраси биз учун қадрли. Уларни асраб-авайлашимиз ва келажак авлодларга етказишимиз лозим.

@tarix_chorrahasida
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Европанинг аэрокосмик пойтахти ҳисобланган Тулуза шаҳрида жойлашган Франция фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC) ҳудудида Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди.

Очилиш маросимида ўзбекистонлик дипломатлар, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тулуза шаҳри мерияси вакиллари, Франциянинг Коинот тадқиқотлари маркази (CNES) раҳбарияти иштирок этди.

Мирзо Улуғбекнинг 2,4 метр баландликдаги бронза ҳайкали муаллифи — самарқандлик ҳайкалтарош Умирзоқ Шарипов.

@tarix_chorrahasida
#туризм

🏔 Бу Швейцария ё Грузия эмас, ўзимизнинг Оҳангарон, ўзимизнинг Мовий тоғлар бу.

🌸 Баҳор келди, энди бу жойлар янаям гўзаллашади. Дам олиш кунларида оилавий боришни тавсия қиламиз.

📍Локация

@tarix_chorrahasida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

6️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🏖 1521 йил — Фернандо Магеллан дунё бўйлаб саёҳат қилиб, Гуам оролини кашф этган;

📌 1617 йил— француз Луи Хеберт биринчи бўлиб Квебекда (Янги Франция) фермер хўжалиги ташкил этиб деҳқончилик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган;

🦷 1790 йил— Жорж Вашингтоннинг шахсий тиш шифокори Жон Линвуд стоматологик бўр ихтиро қилган;

💉 1810 йил — АҚШнинг Иллинойс штатида мамлакатда биринчи бор мажбурий эмлаш жорий қилган;

🇨🇦 1834 йил — Канаданинг Йорк шаҳри номи Торонто деб ўзгартирилган;

⚖️ 1857 йил —АҚШ Олий суди "Қуллар фуқаро эмас, мулкдир", деган мазмундаги қарор чиқарган;

💊1899 йил — немис кимёгари Феликс Хофманн аспирин учун патент олган;

😷 1900 йил —Сан-Францискода хитой миллатига мансуб аҳолининг бир қисми вафот этган ва АҚШ тарихида биринчи бубоник вабо эпидемияси бошланган;

⚽️ 1902 йил —Реал Мадрид футбол клубига асос солинган;

📰 1913 йил — Мўғулистон тарихидаги биринчи газета—"Новое Зерцало" нашр этилган;

📻 1924 йил —Ватиканда биринчи радиоприёмник ўрнатилган;,

🥊 1964 йил —бокс бўйича жаҳон чемпиони Кассиус Клей Ислом динини қабул қилиб Муҳаммад Али исмини олган;

📃 1967 йил — Сталиннинг қизи Светлана Аллилуева Деҳлидаги АҚШ элчихонасидан сиёсий бошпана сўраган;

🤼‍♂️ 1985 йил — америкалик боксчи Майк Тайсон профессионал фаолиятини Эктор Мерседесни нокаут қилиш билан бошлаган;

🇦🇫 1990 йил —Афғонистонда Президент Муҳаммад Нажибуллоҳ ҳукумати давлат тўнтаришига уринишни бостирган;

🇦🇿 1992 йил —Озарбайжоннинг биринчи президенти Аяз Муталибов (1990-1992) қуролли мухолифат босими остида истеъфога чиққан;

🇬🇧 1997 йил — Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўзининг биринчи расмий веб-сайтини очган.

@tarix_chorrahasida
#ички_туризм

⚡️⚡️Ўзбекистонда 2022 йилда 12 миллионга яқин ички саёҳат амалга оширилди

Маълум қилинишича, 2022 йил давомида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида 11 435 000 та (2021 йилга нисбатан 1,9 баробар кўп) ички саёҳатлар амалга оширилган.

🧷Жумладан, 700,1 мингта меҳнат жамоалари саёҳатлари, 37,9 мингта аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар саёҳатлари, 1,4 мингта нотинч оилалар саёҳатлари, 588,3 мингта ёшлар ҳамда нуронийлар саёҳатлари ҳамда 10 млн 107,4 мингта маҳаллий аҳоли саёҳатлари ташкил қилинди.

Батафсил▶️

@tarix_chorrahasida
#музейга_ташриф

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔖 Бугун Оққўрғон тумани "Тарихи ва ўлкашунослик" музей-мемориалида Чирчиқ шаҳридан Алла Анатолевна ва Россия Федерациясидан Ирина Николаевна меҳмон бўлди.

🏺Ўзбек маданияти, урф-одатларига катта қизиқиш билдирган меҳмонлар ҳар бир экспонатни қизиқиш ва катта ҳаяжон билан томоша қилишди.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ! Сешанба тонги муборак бўлсин!🍀

🐚Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

7️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР

📜 321 йил —Рим императори Константин I фармони билан якшанба дам олиш куни деб эълон қилинган;

📌 1530 йил— Папа Англия қироли Генрих VIIIнинг ажрашиш ҳуқуқини рад этган, бу эса қиролни Англикан черковини яратишга ундаган;

🇹🇷 1573 йил — Константинопол шартномаси билан Венеция Туркиянинг Кипр устидан суверенитетини тан олган;

1657 йил —Франция қироли Людовик XIV америкалик ҳиндуларга спиртли ичимликлар сотилишини тақиқлаган;

🤝 1714 йил—Растатт тинчлик шартномаси имзоланган;

☎️ 1876 йил— Александр Белл телефон учун патент олган;

✈️ 1912 йил— Анри Сейме Париждан Лондонга илк тўхтовсиз парвозни амалга оширган;

🌏 1912 йил— Антарктидадан Австралиянинг Хобартигача этиб борган Норвегиялик қутб тадқиқотчиси Рональд Амундсен Жанубий қутбни босиб олганлигини эълон қилган;

🇸🇾1920 йил — Сурия миллий конгресси Суриянинг мустақиллигини эълон қилган;

📻 1926 йил— Лондон ва Нью-Йорк ўртасида радиотелефон алоқаси ўрнатилган;

🛳 1939 йил — фуқаролар уруши даврида Испаниянинг "Кастилло де Олите" кемаси қирғоқ артиллерияси томонидан чўктириб юборилган ва1476 киши ҳалок бўлган, 342 киши яраланган;

🇩🇪 1946 йил —Шарқий Германияда Эркин немис ёшлари иттифоқи ташкил этилган бўлиб, унинг биринчи раиси Эрих Хонеккер бўлган;

🇫🇷 1966 йил — Франция президенти Шарл Де Голл Франциянинг НАТО ҳарбий ташкилотидан чиқиш ниятини эълон қилган;

@tarix_chorrahasida
⚡️#ЭъЛОН!

🏛10 март куни Ўзбекистон давлат санъат музейида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби П.Бенков ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир бўлиб ўтади. Тадбирда музей илмий ходими И.Тилавов томонидан рассомнинг ҳаёти ва ижоди кенг ёритилади.

🕰Соат 11:00 да бошланади.

☎️Маълумот учун +998909323777 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.


@tarix_chorrahasida