Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташрифи чоғида Биринчи Президент музейини ташкил этиш ишлари билан ҳам танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев в ходе посещения Научно-просветительского комплекса имени Ислама Каримова также ознакомился с ходом работ по созданию музея Первого Президента.
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#футбол #натижа
Эсингизда бўлса, вилоят Маданий мерос бошқармаси Маданият бошқармаси вакилларини дуэлга чақиришган эди.
Хўш, ўйин қандай ўтди? Натижа қанақа бўлди?
Маданий мерос бошқармаси жамоасининг тайёргарликлари бесамар кетмади. Улар 9:4 ҳисобида маданиятчиларни мағлуб этишди.
@tarix_chorrahasida

#кун_тарихи
3⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
📜1565 йил — рус подшоси Иван Грозный опричнина сиёсатини амалга оширган;
🌹1637 йил — Голландияда лола васвасаси юз берган. Харидорлар сонидан гуллар миқдори рекорд даражада ошиб кетган. Қимматли қоғозлар бозорида ваҳима бошланган, бир кечада минглаб голландияликлар хонавайрон бўлган;
⚔ 1783 йил —АҚШдаги мустақиллик уруши мобайнида Испания АҚШ мустақиллигини тан олган;
⚔ 1807 йил — Бергфрид жанги содир бўлган;
🛡1813 йил — Аргентинанинг мустақиллик учун урушида Хосе де Сан Мартин армияси Сан-Лоренсо жангида испанларни мағлубиятга учратган;
🤝 1830 йил— Европанинг учта "буюк кучлари" — Россия империяси, Буюк Британия ва Франция Лондон протоколини имзолаган ва шу билан Грециянинг Усмонли империясидан мустақиллиги тан олинган;
⚔ 1852 йил — Уругвай уруши: Бразилия-Уругвай коалицияси Касерос жангида Аргентина армиясини мағлуб этган;
👑 1867 йил - Мутсухито Япония императори бўлган (император Мейжи)
📌 1870 йил — АҚШ Конституциясига 15 тузатиш киритилган, унда кўра ирқи, ранги ёки қулнинг олдинги мавқеи билан боғлиқ ҳолда фаол сайлов ҳуқуқини чеклаш тақиқланган;
🪓🔪 1945 йил — Маутҳаузен концлагерида маҳбуслар қўзғолон кўтарган;
⚔ 1945 йил —Иккинчи жаҳон урушининг Тинч океанидаги уруш саҳнаси: Манила жанги бошланган;
📌 1958 йил — Гаагада Бельгия, Голландия ва Люксембург давлатлари иштирокида Бенилюкс иқтисодий иттифоқини тузиш тўғрисида битим имзоланган;
📌 1969 йил — Қоҳирадаги Фаластин миллий конгрессида Ёсир Арафат Аҳмад Шукейрининг ўрнига Фаластинни озод қилиш ташкилотининг раҳбари этиб сайланган;
📌 1972 йил — Эронда юз берган қор бўрони 4 минг киши ҳалок бўлган;
🇲🇿1976 йил —Мозамбик пойтахти Лауренцо Маркесдан "Мапуто"га ўзгартирилган;
🇪🇹 ⚔ 1977 йил —Эфиопияда ҳарбий тўнтариш ю берган, йиғилиш Тефари Бенти олти нафар тарафдори билан бирга отиб ташланган ва ҳокимият подполковник Менгисту Хайл Мариамга ўтган;
🇵🇾 1989 йил —Парагвай диктатори Алфредо Стресснернинг куёви генерал Андрес Родригез томонидан ҳарбий тўнтариш натижасида ағдарилди.

Сижжакнинг ойдан тушмаган Ойтепаси
📍Бўстонлиқ туманининг қадимий қишлоқлари ва қадамжолари кўп. Пском дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган Сижжак қишлоғи кўпчиликка маълум ва машҳур.
🔰Сижжак— уч сой маъносини билдиради. Улар Жарбошисой,Қайнарсой, Навалисойдан иборат. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, қишлоқ минг йиллар аввал ташкил топган. У ерда учта тепалик мавжуд бўлиб, иккитаси сув остида қолиб кетган. Биттаси эса Жарбоши авлиё муқаддас қадамжосида сақланиб қолган. Мазкур қадамжо Ойтепа деб ҳам аталади.
🔍Фанлар академиясининг Чорвоқ археология отряди 1963 йилда ёдгорликларни ўрганганда тепанинг энг баланд жойида қадимий қалъа қолдиқлари борлиги маълум бўлган.
Ҳикоя қилишларича, ой тўлган пайтларда ҳудуд ўзгача ёришиб, атрофга нур таратган.
📜Сижжаклик Эргаш Нуртоевнинг ҳикоя қилишича, бу ернинг ўтмиши билан боғлиқ афсона юради. Қадим-қадимда бу ерларда меҳнаткаш одамлар яшаган. Улар камтарона ҳаёт кечириб, кулолчилик, темирчилик, мато тўқиш билан машғул бўлган. Кутилмаганда қўшни шаҳар ва қишлоқларни ёв босган. Аҳолини ғоят
меҳнаткаш эканини кўрган босқинчилар шарт қўяди: бир кечада минг кишилик мато тўқиш, мингта қилич, минг кишига етадиган мусалласни сақлаш учун хурмача ясаш лозим. Қўйилган шартларнинг бирортаси бажарилмай қолса, аҳолини ўлим жазоси кутарди.
Атрофни зимистон қоплади. На бир милт этган чироғ, на ёруғлик кўринади. Аммо шу пайт осмонда бирин-кетин юлдузлар порлаб, бутун самони қоплади. Обдон тўлишган ой ҳам фалакда бўй кўрсатди. У шаҳар устида муаллақ балқиб, ҳар қачонгидан ҳам мўл-кўл нур соча бошлади. Ой нури шу даражада қайноқ эдики, у темирчилик устахоналари ўчоғидаги чўғни алангалатиб юборди. Кулолчилик ва тўқувчилар дастгоҳларини худди кундузгидек ёритди.
✨Юлдузлар сўнса-да ой муаллақ қотганча заминга нур сочиб тураверади. Душманлар ҳайратдан лол қолади. “Бу қандай халқки_, _Ой ҳам ёрдамга *келса?!"* Қўрқувдан даҳшатга тушган босқинчилар бу ернинг одамлари ярим авлиё бўлсалар керак”, деб тумтарақай қочишади. Ана шу меҳнаткаш халқнинг авлодлари бугун Сижжак қишлоғида истиқомат қилишади.
🔰Сижжак қишлоғи 2015 йили "Сарбоғ" маҳалла фуқаролар йиғини, жорий йилдан эса "Сижжак" маҳалла фуқаролар йиғини деб аталмоқда.
❗️Профессорлар Анвар Нурхўжаев, Ўрмон Тошматов, фан номзодлари Озод Назаров, Эркин Ибраев, Умриддин Далабоев, Меҳриддин Нуриддинов, Гулиниса Нуриддинова, фан доктори Жавлон Жўраевлар шу қишлоқдан.
Айни пайтда аҳолининг асосий даромади деҳқончилик, чорвачилик, асаларичиликдан. Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 3500 нафар, 0-30-ёшлилар 1598 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 1724 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Лутфулла Турсунбеков
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Санжар Фазлиддинов
🔹Ёшлар етакчиси – Шаҳзод Рисқинбоев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Нигора Маҳкамова

#Тарихий_мақбаралар
⚪️🔴Ҳиротдаги Гавҳаршодбегим мусаллоси
🔰Бу бино аёлларга атаб қурилган мадраса бўлиб, ўз даврининг энг маҳобатли биноларидан бири эди. Унинг фақат тўрт минорасигина бугунги кунгача етиб келган.
🔖Маълумотларни ўқиб билиш мумкинки, Темурийлар даврида аёллару эркакларга билим олишлари учун имкониятлар яратилган.

#таваллуд
Алишер Навоий (1441-1501) - буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. У Навоий таҳаллуси остида чиғатой (эски ўзбек тили) ҳамда форсийда (форс тилидаги асарларида) ижод қилган.
Ғазал мулкининг султони мир Алишер Навоий каби бутун туркий халқлари орасида йирик шахс йўқдир.
Болалигиданоқ шеъриятга ихлоси балан мутафаккир 1480 йил Ҳирот шаҳрида ва бошқа вилоятларда ўз ҳисобидан бир нечта мадраса, 40 та работ (йўловчилар учун бекат), 17 та масжид, 10 та сўфийлар тураржойи (хонақоҳ), 9 та ҳаммом, 9 та кўприк ва бошқаларни қурдирган.
Нафақат шоир, балки саховатпеша эканлиги билан ҳам халқ қалбида яшай олган инсон.

#янгилик
Тарихдан сўзлаётган тепаликлар
🕌Тез орада вилоятимизда туристик масканлар сони яна биттага кўпаяди. Тошкент вилояти ҳокими қарорига биноан 2.5 минг йиллик тарихга эга "Улкан Тўйтепа" шаҳар тепаликларини муҳофаза этиш ва ободонлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди.
❗️Бошланишига режалар чакки эмас. Батафсил маълумотга лавҳа орқали эга бўлишингиз мумкин.

#Тадқиқот
БОБУР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛГАНМИ?
📜 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари бўлмиш “Бобурнома”да Тошкент вилоятидаги қадимий жойларга бир неча марта келгани қайд этилди.
⁉️ Хусусан ҳарбий юришлар давридаги жойлар, бобомиз қўнган манзиллар бугун ҳам сақланиб қолганми? Улар ҳақида эшитганмисиз?
👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Forwarded from UzA | Расмий канал
Халқаро кўргазмада юртимизнинг туризм салоҳияти намойиш қилинмоқда
📍https://uza.uz/posts/454109
📍https://uza.uz/posts/454109
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлигиТelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
#Қишлоқларимиз_тарихидан
Зар топилмаган Зарбулоқ
Юртимизнинг турли ҳудудларида Зарбулоқ номи билан аталувчи қишлоқ ва маҳаллалар кўплаб топилади. Хусусан, Ангрен шаҳрида ҳам ана шу номдаги қишлоқ мавжуд.
Зарбулоқ қишлоғи Чотқол тоғ тизмалари бағрида жойлашган. Ҳудуднинг юқори қисмида доимо сариқ ва қизил тусда товланиб турадиган иккита булоқ қайнаб туради. Қишда иссиқ, ёзда муздек суви билан танилган учун зарбулоқ дейилади.
Қишлоқнинг тўрт асрга тенг ўтмиши шу кунгача ота-боболар томонидан оғиздан-оғизга ўтиб келмоқда. Мазкур маълумотларни жамлашда педагог Дўсан Тошбоевнинг ҳиссаси катта. Айни вақтда меҳнат фахрийси Қурбонқул Юсупов ушбу ишни давом эттирмоқда. Унинг таъкидлашича, Зарбулоқ қишлоғи Дукентсой, Сойлиқлар номи билан ҳам аталган. Дукентсой дейилишига сабаб, ҳудуддан оқиб ўтувчи сойнинг икки томонида аҳоли яшаган.
1930 йилда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудига тегишли мазкур қишлоқда Инқилоб, Фрунзе, Октябрь номлари билан колхозлар ташкил этилган. Шунингдек, Зарбулоқ қишлоғи 1940 йилда Оҳангарон туманига, 1960 йилдан Ангрен шаҳар ҳудуди таркибига қўшилгач, 1967 йилдан то мустақиллик даврига қадар Усмон Юсупов номи билан аталган. 2011 йилдан эса "Зарбулоқ" маҳалласи ташкил этилган.
Дарвоқеа, 1961 йилда аҳоли томонидан бу ерлардан ўтган асрларга дахлдор омоч, чироқ, четар (дўмбра), дон ва сув сақлайдиган кўза каби бир қатор рўзғор буюмлари топилган. Қишлоқда ЮНЕСКО рўйхатидан жой олган 18 асрга дахлдор Қоробишбой жоме масжиди бор. Ундан ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда.
"Шуҳрат" медали соҳиби, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Убай Назаров, фан номзоди Муҳаммаджон Мирзабоев, Оҳангарон туманининг собиқ ҳокими Маҳмуд Мирзабоевлар шу ерда туғилиб ўсган.
Ҳудудда мактаб, ёшлар учун спорт ўйингоҳи йўқ. Шунингдек, қишлоқ инфратузилмаси 60 йилдирки, янгиланмаган.
Аҳоли даромади - боғдорчилик,чорвачилик, асаларичиликдан.
Ҳозирда "Зарбулоқ"да 1626 нафар аҳоли истиқомат қилади, уларнинг 688 нафари, 0-30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ҳудуд майдони - 316,64 гектар.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Авазбек Абдуҳалиқов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Алишер Юсупов
🔹Ёшлар етакчиси – Соҳибжон Тангиров
🔹Хотин-қизлар фаоли –Шаҳло Юсупова.

2️⃣0️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
✅ 1705 йил— Россияда Пётр I фармони билан биринчи марта рекрутликка олишда танлов ўтказиш жорий қилинган;
⚔️ 1864 йил — АҚШ фуқаролар уруши даврида Флорида штатида Оласт жанги бўлиб ўтган;
🖼 1872 йил— Нью-Йоркда Метрополитан музейи очилган;
📌 1922 йил— Вилньюс Сейми Вилньюс ва Литванинг жануби-шарқий қисмининг Польшага қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилган;
✈️ 1942 йил — Буганвиллда ҳаво жанги юз берган;
💣 1945 йил — СССРнинг қурол-яроғ омборлари Уралдан Москвага қайтариб олиб келинган;
🚀 1962 йил — Ерни уч марта айланиб чиққан Жон Гленн биринчи Америка орбитал космик парвозини амалга оширган;
🚀 1986 йил —"Мир" орбитал станциясининг таянч қисми орбитага чиқарилган;
📌 1988 йил —Тоғли Қорабоғ автоном вилояти депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси "Озарбайжон ССР ва Арманистон ССР Олий Кенгашларига Тоғли Қорабоғ вилоятини Озарбайжон ССРдан Арманистонга ўтказиш бўйича илтимоснома жўнатиш тўғрисида қарор қабул қилган;
🇺🇿 🗳1991 йил —Ўзбекистон Олий Кенгашининг раёсати референдум ўтказишни маъқуллаб, СССР Олий Совети томонидан тайёрланган бюллетень билан бирга яна битта қўшимча бюллетенни овозга қўйишга қарор қилган. Қўшимча бюллетенга "Сиз Ўзбекистоннинг мустақил тенг ҳуқуқли республика сифатида янгиланган Иттифоқ (Федерация) таркибида қолишига розимисиз?" деган савол қўйилган. Сайловчиларнинг 93 %и бу саволга «Ҳа» деб жавоб берган;
🚀 1999 йил — "Союз ТМ-29" сўнгги экспедицияси "Мир" орбитал станциясига юборилган;
🇰🇬🗳 2000 йил — Қирғизистон Жўқорғи Кенгеси (парламенти) га сайловлар бўлиб ўтган;
🇱🇻 2009 йил — Латвия Президенти Валдис Затлерс Бош вазир Иварс Годманисни истеъфосига чиқарган.

#музейга_ташриф
🔖Чирчиқ шаҳар тарихи музейида Олимпия захиралар коллежи ўқувчислари меҳмон бўлди.
🏭Музей экспонатларига катта қизиқиш билдирган бу ўқувчиларга айниқса, 1932 йил ГЭС қурилиш жароёни кўрсатилган диорамаси ҳамда турли даврларга оид бўлган тангалар жуда манзур бўлди.

2⃣1️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔ 1495 йил— Италия юриши пайтида Франция қироли Чарлз VIII Неаполга ҳужум қилиб, у ерни жангсиз қўлга киритган;
📚 1632 йил— Галилео Галилей ўзининг шоҳ асари "Дунёнинг иккита асосий тизими— Птолемей ва Коперник тизимлари бўйича диалог"ни нашр эттирган, бу эса Европада астрономия фанининг ривожланишига улкан таъсир кўрсатган;
⚔ 1744 йил — Австрия ворислиги учун урушлар пайтида Тулон жанги бошланган;
🇬🇧 1797 йил — Биринчи коалиция уруши пайтида инқилобий Франция кучларининг Буюк Британияга ҳужуми содир бўлган. Бу инглиз тарихига "охирги босқин" сифатида кирган;
🇺🇸 💰1819 йил— Вашингтонда Адамс-Онис шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра Флорида Испаниядан АҚШга кўчирилган (5 млн долларга сотилган);
🌡 1828 йил — Фридрих Вюллер органик моддалар, карбамид, ноорганик моддалардан синтези ҳақида оммага эълон қилган;
🤝 1828 йил— Россия ва Форс давлати ўртасида Туркманчой тинчлик шартномаси имзоланган;
🇫🇷 1848 йил — Парижда буржуа-демократик инқилоби бошланиб, июль монархиясининг ағдарилишига олиб келган;
🛳 1901 йил — ХХ асрнинг энг йирик кема ҳалокатларидан бири содир бўлган: "Рио-де-Жанейро" йўловчи ташувчи кемаси тошларга урилиб чўкиб кетган; 128 кишини ҳаётдан олиб кетган;
🇲🇽 1913 йил — Мексика инқилоби: Мексика президенти Франсиско Мадеро давлат тўнтаришида ўлдирилган;
🇧🇬 1943 йил— Болгария ҳукумати нацистларнинг Польшадаги ўлим лагерларига Болгария фуқаролигига эга бўлмаган Македония ва Тракя яҳудийларини юбориш ҳақидаги талабига бўйсунишга мажбур бўлган;
🇺🇾 1945 йил — Уругвай Германия ва Японияга қарши уруш эълон қилган;
🧪 1946 йил— Доктор Зелман Ваксман антибиотик стрептомицинни кашф этган;
🇺🇸 1946 йил—АҚШнинг Москвадаги элчиси Ж.Кеннан биринчи марта СССРга нисбатан "қамоқ сиёсати" режасини ишлаб чиққан;
🇪🇬🇸🇾 1958 йил—Миср ва Сурия президентлари икки мамлакатни БААга бирлаштириш тўғрисидаги актни имзолашган;
🇬🇧🚀 1958 йил — Англия ўз ҳудудида АҚШ ядро қуролларини жойлаштирилишига рухсат берган битим имзоланган;
🚀 1966 йил— Ичида Ветерок ва Уголок лақабли итлари бўлган "Космос-110" сунъий йўлдоши космосга учирилган;
📌 1979 йил —Сент-Лусия Буюк Британиядан мустақилликка эришган;
📌 1983 йил— Америкалик Алекс Червинский 390 тангадан 4 метр баландликда пирамида қурган ва жаҳон рекордини ўрнатган;
🇦🇿 1993 йил — Озарбайжон зобити Сурат Ҳусайнов Ганжада ҳукуматга қарши исён кўтарган.

#экспонат
⚪️🔵Бокс ва дзюдо спорт тури бўйича илк ҳакам Раҳматжон Тиллаев ҳақида нималарни биласиз?
🔺Раҳматжон Тиллаев 1965 йил 22 июнда туғилган бўлиб, Ангрен шаҳар Грум қишлоғидаги 15-мактабида 1972-1981 йилларда таҳсил олган. У мактабни тамомлаб хизматга 1982 йил хизматга кетган. 1984 йил хизматни ўтаб келгач олий таълим муассасасининг жисмоний тарбия факултетига ўқишга кирган.
🧷Илк меҳнат фаолиятини Ангрен спорт мактабида мйраббий вазифасидан бoшлаган. У Ангрен спорт мактабида 1966 - 2000 йилгача раҳбар бўлиб, 2003-2005 йиллар "Болалар спорт жамғармаси" раҳбари ва 2016 - 2018 йиллар Тошкент вилояти Спорт қўмитаси раиси бўлиб иш юритган. Бундан ташқари халқаро тоифада хакамлик қилган.
🏮Ушбу экспонатлар Ангрен шаҳар тарихи музейининг этнография ва санъат бўлимидан ўрин эгаллаган.

2022 йилда музей фондларига 3 мингдан зиёд тарихий ашёлар қабул қилинган
📍https://uza.uz/posts/456019
🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе