Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
205 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова иштирокида брифинг

Ўзбекистоннинг моддий бойликларини ноқонуний олиб чиқиш, олиб кириш ва уларга бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🟡Қадимда "Мис Қумғон" нима вазифани бажарган?

Қумғон -- ичи қалай билан оқартириб мисдан ясалган дастали, қопқоқли жумракли идиш бўлиб, сув ичиш, чой қайнатиш учун ишлатилади.

🔹Оғзи кенг, жумраги қисқа ва қорни катта (оволсимон) оғзи-бўйни катталиги билан обдастадан фарқ қилади.

📍Ҳажмига кўра катта қумғонга 4-5 литр сув, ўртача қумғонга 2-3 литр сиғади.1-1,5 литр сувдан ортиғини сиғдиролмагам қумғон эса  қумғонча деб аталади.

🏛Ҳозирги кунда ушбу экспонат Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейида сақланмоқда


@tarix_chorrahasida
БУГУН ТАВАЛЛУД КУН

Бугун Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Қўзиев Турсунали Каримжонович таваллуд топган кун.

Ҳурматли Турсунали Каримжонович!
Бугунги таваллуд айёмингиз билан муборакбод этамиз. Изланиш ва интилиш иштиёқида ўтаётган умрингизга барака берсин.

Узоқ йиллар маданият ва туризм соҳаси ривожи йўлидаги фидокорона меҳнатларингизга улкан зафарлар тилаймиз.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси жамоаси.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

1️⃣9️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇵🇷1493 йил —Янги дунёга иккинчи саёҳатида Колумб Пуэрто-Рико оролини кашф этган;

1919 йил — АҚШ Сенати Версал тинчлик шартномасини ратификация қилишга қарши овоз берган ва натижада Миллатлар Лигасидан чиқишга мажбур бўлган;

🇩🇪 1932 йил —Германияда президент Ҳинденбург Адолф Гитлерга парламентда кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланадиган коалиция тузишни таклиф қилган;

1942 йил— Совет қўшинларининг Сталинградни олиш учун ҳужуми бошланган;

1943 йил —Гилберт ороллари ва Маршалл оролларини япон қўшинларидан озод қилиш операцияси бошланган;

🇺🇳1965 йил — БМТ Бош Ассамблеяси томонидан СССР ташаббуси билан ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги резолюция қабул қилинган;

🛰1969 йил — Чарлз Конрад, Алан Бин ва Ричард Гордон исмли астронавтлар томонидан бошқарилган АҚШнинг "Аполлон-12"космик кемаси Ойга қўнган;

🇪🇬🇮🇱1977 йил — Миср Президенти Анвар Садат Исроилга илк маротаба ташриф буюрган;

📌1985 йил — М. Горбачев ва АҚШ президенти Роналд Рейган Женевада (Швейцария) учрашишган;

@tarix_chorrahasida
#туризм

Бўлажак мутахассисларни шакллантириш: Бўстонлиқ ўқувчилари учун туризм йўналиши бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

@tarix_chorrahasida
#экпонат

🟡🟠Қора кўзанлар ҳақида нималарни биласиз?

Сувсарсимонлар оиласига мансуб қора кўранлар йиртқич сут эмизувчи ҳайвон туридир. Уларнинг тана узунлиги 29- 43 см бўлиб, йилда бир марта 8- 10 тагача кўпайишади.

🔺🔺🔺Улардан 3-4 таси тирик қолади , чунки кўпи кўр туғилади. Бу жонзотигининг терисидан мўйналар олинади. Оғирлиги юнгсиз 9- 12 гр, думининг узунлиги эса 12-19 см ни ташкил этади.


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣1️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1386 йил—Амир Темур Грузия пойтахти Тбилисини эгаллаган;

🪂 1783 йил— инсоният илк бор ҳаво шарида парвоз қилган. Икки француз Париж чеккасида 915 метр баландликка кўтарилиб, 25 дақиқадан сўнг ерга қўнган.

1877 йил —Томас Эдисон томонидан овоз ёзиб олувчи фонограф ихтиро қилинган;

🇺🇳1945 йил —Гватемала БМТга аъзо бўлган;

🇯🇵1969 йил— АҚШ президенти Ричард Никсон ва Япония бош вазири Эйсику Сато 1972 йилда Окинава оролини Японияга қайтарилиши бўйича шартнома имзолашган;

🇰🇷1972 йил—Жанубий Кореядаги сайловчилар янги конституцияни тасдиқлаган, Тўртинчи республика қонунийлиги тан олинган;

🇵🇰 1979 йил —Намойишчилар Покистоннинг Исломобод шаҳридаги АҚШ элчихонасини ёқиб юборишган;

📌 2002 йил— НАТО Болгария, Латвия, Литва, Руминия, Словакия ва Словенияга ташкилотга аъзо бўлиш таклифини юборган;

🇺🇦 2013 йил— президент Виктор Янукович Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги келишувни имзолашдан бош тортгач, оммавий намойишлар бошланган;

@tarix_chorrahasida
#янгилик

23 ноябр куни Париждаги Араб дунёси институтида ўзбек тўқимачилик ва заргарлик санъатига бағишланган "Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўжизалари" кўргазмаси очилади.

📍Кўргазмада ХIХ аср охири – ХХ аср ўрталарига тааллуқли ҳайкел – кумуш аёллар тақинчоқ-туморини кўриш мумкин бўлади. Ҳайкелнинг марказий қисмида муллалар кичик қоғоз парчасига ёзиб берган дуолар сақланган. Ҳайкелни ёш оналар биринчи фарзанди дунёга келгунгача тақади, деб ҳисобланган.


@tarix_chorrahasida
#Расмий_муносабат

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти «Бекобод цемент АЖ»га қарашли бўлган «Бекобод цемент маданият уйи» биносининг ташқи кўриниши ўзгартирилгани муҳокама қилинмоқда.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси ушбу бино маданий мерос объекти сифатида қайд этилмаганини маълум қилади. «Бекобод цемент АЖ»га қарашли бўлган «Бекобод цемент маданият уйи» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарори билан архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинмаган.

Мазкур бино 2001 йилдан буён “Бекободцемент АЖ” балансида ва 2022 йил 22 февраль куни “Ҳавас ФООД” МЧЖ билан "Бекободцемент АЖ" ўртасида шартнома имзолаган.

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣2️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🛳1497 йил— Португалиялик денгизчи Васко да Гама Яхши Умид бурнини айланиб чиққан;

📌 1542 йил—Испания Америка колонияларида қулликни чеклаган;

📌 1641 йил —Англия парламенти «Буюк ремонстрация» - қиролнинг суиистеъмолликлари рўйхатини қабул қилган;

✒️1946 йил —Англияда биринчи шарикли ручкалар сотувга чиққан;

🏋 1956 йил —Мелбурнда ХVI Олимпия ўйинлари бошланган;

🔫 1963 йил —АҚШ президенти Жон Кеннеди Далласда ўлдирилган;

🇪🇸1966 йил — Испания парламенти генерал Франко таклиф қилган янги конституцияни қабул қилган;

🤴 1975 йил —Генералиссимус Франциско Франко вафотидан кейин Хуан Карлоснинг Испания қироли деб эълон қилинган;

🥊1986 йил —Майк Тайсон WBC йўналиши бўйича оғир вазн тоифасида чемпион бўлиб, бокс тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионига айланган;

🇬🇧1990 йил —Буюк Британия Бош вазири Маргарет Тетчер истеъфога чиқишини эълон қилган;

🇦🇲1993 йил — Арманистон ўзининг миллий валютаси - драмни муомалага киритган;

🇬🇪 2003 йил — Тбилисида президент Эдуард Шеварднадзенинг мухолифлари томонидан Грузия парламенти эгалланган;

🇺🇦 2004 йил— Украинада «Оловранг инқилоб» бошланган.

@tarix_chorrahasida
#экспонат

⚪️🟢Лойдан ясалган қадимий коса

Кулолчилик идишлари энг кўп оммавий тарзда учрайдиган ашёвий манбалардан бири ҳисобланади.

🔹Сополлар 2 гуруҳга бўлинади. Сирланган: коса, товоқ, пиёлаган. Сирланмаган: хум, хумча, кўз, қозон ҳамда катта ҳажмдаги кўзаларни киритиш мумкин. Қадимда лойдан ясалган косаларни таомланиш учун ишлатган.

🔺🔺🔺Ушбу лойли коса Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик музейига 2015 йилда келтирилган бўлиб, ҳозирга қадар шу музейнинг экспозициясида сақланмоқда.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

📯📯Яқин кунларда Париждаги Араб дунёси институтида “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўжизалари” кўргазмаси очилади.

📍2022 йил 23-ноябрдан то  2023 йил 4 июнга қадар кўргазмада Ўзбекистоннинг 9 та музейидан келтирилган 300 дан ортиқ экспонатлар намойиш этилади. Кўргазма 6 бўлимдан таркиб топади.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Madaniyat va san’atni rivojlantirish jamg‘armasi Fransiyaning Les Poissons Volants kinokompaniyasi, ARTE telekanali va Luvr muzeyi bilan hamkorlikda "O‘zbekiston: Markaziy Osiyo bo‘ylab zamonlar osha sayohat" filmini taqdim etadi.

Rejissyor Jivko Darakchiyev tomonidan suratga olingan hujjatli film tomoshabinni Aleksandr Makedonskiy davridan XV asrgacha, hukmdor Amir Temurning nabirasi Mirzo Ulug‘bek hukmronligi kechgan uzoq o‘tmishga eltadi. Ushbu sarguzasht-film vaqt silsilasi uzra tomoshabinlarga asrlar qa’rida yotgan, Markaziy Osiyo cho‘l-u dashtlari oralig‘ida – afsonaviy vohadan qo‘nim topgan mushtarak madaniyatlar mintaqasi xazina va yodgorliklarini namoyish etadi.

Film premyerasi Luvrdagi "O‘zbekiston vohalarining xazinalari. Karvon yo‘llari chorrahasida" ko‘rgazmasi ochilishiga bag‘ishlangan.

Film 21-noyabrdan o‘zbek tilida Oʻzbekiston24, Uzreport TV, Milliy TV, MY5 va Sevimli TV telekanallarida efirga uzatiladi.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣3️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1921 йил —АҚШ президенти Уоррен Хардинг шифокорларга беморларга дори сифатида пиво ёзишни тақиқлаган;

1923 йил —Германия Коммунистик партияси фаолияти тақиқланган;

⚔️1938 йил— Япония қўшинлари Фучжоу портини эгаллаб олишган;

📜1940 йил —Венгрия ва Руминия 27 сентябрда тузилган Германия, Италия ва Япониянинг уч томонлама пактига қўшилган;

🇪🇬1943 йил —Қоҳира конференцияси ўз ишини бошлаган (7 декабргача давом этган). Ф.Д.Рузвелт, В.Черчилл ва Чан Кай Ши Японияни мағлуб этишнинг стратегик режасини муҳокама қилишган;

⚔️ 1943 йил —Тинч океанида АҚШ армияси бўлинмалари Гилберт ороллари таркибига кирувчи Майкин оролини эгаллаган;

💣1955 йил —СССРда РДС-37 водород бомбаси портлатилган, портлаш энергияси "300 Хиросима" бўлган;

🇫🇷1968 йил — Франция президенти Де Голл франкни қадрсизлантиришдан бош тортган;

📌 1974 йил — Владивостокдаги учрашувда АҚШ президенти Ж. Форд ва Л.Брежнев қурол-яроғ назорати бўйича музокаралар олиб боришган;

🇨🇳 1981 йил — Хитойда хусусий бизнесга рухсат берилган;

@tarix_chorrahasida
#янгилик

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эманнуэль Макрон рафиқалари билан биргаликда Париждаги Араб дунёси институтида "Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари" кўргазмаси билан танишдилар.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алмата_ўзбек_рассоми_нигоҳида

⚡️Таниқли рассом Дилором Мамедованинг Қозоғистонда бўлиб ўтган "Алмати ўзбек рассоми нигоҳида" номли ижодий кўргазмасидан лавҳа...


@tarix_chorrahasida
#туризм

Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ҳудудида Шоҳрухия шаҳри харобалари бор. Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган шаҳар қадимий Банокат ўрнида вужудга келган.

✏️Банокат мўғуллар истилоси даврида вайрон бўлган ва 1392 йилда Амир Темур томонидан ҳарбий қалъа сифатида қайта тикланиб, ўғли Шоҳрух шарафига «Шоҳрухия» деб аталган.


@tarix_chorrahasida
Луврдаги Ўзбекистон кўргазмасини томоша қилиш учун узун навбат юзага келди

23 ноябрдан бошлаб Париждаги Лувр музейида «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон тарихи ва маданий ҳаёти акс этган экспонатларни кўриш учун музейда катта навбат ҳосил бўлган.

Ташкилотчиларнинг айтишича, кўргазма ҳар куни 20 минг сайёҳни қабул қилмоқда.

@tarix_chorrahasida