Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
204 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#экспонат

⁉️⁉️"Улуғ Ватан уруши" қаҳрамонларидан бир бўлган Абдураҳим Мавлонов ҳақида эшитганмисиз?

🎖Уруш ва урушдан кейинги беминнат хизматлари учун бир неча бор тақдирланган отахонимизнинг орденлари ва улар ҳақидаги маълумотлар Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейининг экспозициясидан муносиб ўрин олган.

Батафсил маълумот видеолавҳада🔼


@tarix_chorrahasida
#фотолавҳа

☺️Тошкент вилояти ҳудудидаги Маданий мерос объектлар сони 828 тага тенг бўлиб, улар орасида сиз бориб улгурмаган масканлар қанча, шундай экан энди ҳар куни сизга нотаниш бўлган битта зиёратгоҳдан фотолавҳа тақдим этиб борамиз.

📸Вилоятимиз ҳудудида жойлашган "Қорасоқол ота" зиёратгоҳидан фотолавҳалар.


@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм #Паркент

🔸 Паркентда туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича ҳукумат даражасида алоҳида дастур ишлаб чиқилмоқда.

📍“Ўзбекистон24” телеканалининг махсус таҳлилий кўрсатувида мана шулар ҳақида, режалар ва асосий йўналишлар борасида ҳикоя қилинади.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️Ассалому алайкум, азизлар. Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Ҳаёт - афсонавий, сахий ва ҳайратда қолдирувчи совға.  

🍁Ҳар бир кунда ҳаётдаги мўъжизалар учун шукрона айтинг
.  


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

4️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🛳1780 йил —инглиз денгизчиси Жеймс Кукнинг охирги экспедицияси қолдиқлари Англияга қайтган;

🇳🇱 1830 йил — Бельгия Нидерландиянинг мустақиллигини тан олган;

1853 йил—Қрим уруши бошланган;

🇵🇹 1910 йил—Португалия республика деб эълон қилинган, қирол Мануэл II мамлакатни тарк этган;

🇬🇧 1911 йил —Лондонда биринчи эскалатор ишга туширилган;

🛰1957 йил - СССРда биринчи сунъий Ер сунъий йўлдоши "Sputnik-1 учирилган;

📌 1991 йил — Болтиқбўйи давлатларидан ташқари барча СССР республикалари раҳбарлари иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган;

🇷🇺 1993 йил —Россия Президенти Борис Елцин Олий Кенгашни тарқатиб юбориш ҳақидаги фармонини амалга ошириш учун Москвага зирҳли қўшинларни олиб келган ва парламент биносига бостириб кирган;

🌐 1999 йил —АҚШда Интернет жиноятларини кузатиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилган;

🛰 2004 йил — SpaceShipOne ўзининг иккинчи Суборбитал космик парвозини якунлаган ва Ансари Х мукофотига сазовор бўлган;

2017 йил — Нигерия-Америка қўшма махсус кучлари Тонго қишлоғи ташқарисида «Исломий давлат» жангарилари томонидан пистирмага учраган.


@tarix_chorrahasida
#фотолавҳа

📸Усмон Юсупов уй музейи ҳамда унинг қаршисида жойлашган Усмон Юсупов монументал ёдгорлигидан фотолавҳа.


@tarix_chorrahasida
#экспонат

Бронза қўнғироқча қадимги давр кишиларига нега керак бўлган?

Бронза даври ҳақида эшитганмизу, айнан ўша даврдан қолган буюмни вилоятимизда сақланишини билмасдик.
Суратдаги бронзадан ясалган қўнғироқча қўл меҳнати ёрдамида ясалган. Сақланиши – қониқарсиз деб баҳоланган, ахир неча минг йилликлар қаридан топилганда у. 💁


Қизиқ, эндигина давлатчилик шакллари вужудга келаётган бир пайтда одамлар қўнғироқ ясашган экан. Эҳтимол, қўшни қабилалардан ҳимояланиш учун, балки ёввойи ҳайвонлардан... 🧐 Буни фақат тахмин қилиш мумкин, аниқ фактни эса вақтни қайтариш орқали билиш мумкин. Бундан кўринадики, тахминларга асосланишдан бошқа чорамиз йўқ. 🤷

✍️Экспонатни кўришни истасангиз, Чирчиқ шаҳар тарихи музейи фондининг энг ноёб ашёларини кўргани боринг!

@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_меросга_менинг_ҳиссам

"Маданий меросга менинг ҳиссам" акцияси доирасида кўпкина корхоналар ва маҳаллий аҳоли ўзларидаги энг қадимий, ноёб буюмларни музейларга совға қилмоқдалар.

🔸Бугун биз сизлар учун Олмалиқ шаҳар Ўлкашунослик музейи экспозитсиясидан яқиндагина жой олган экспонатлар ҳақида маълумит бермоқчимиз.

🔺🔺🔺Таниқли рассом Иброҳим Қуролбоев қаламига мансуб асарлар унинг рафиқаси томонидан ҳамда икки тутқичли хум Убайд қишлоғи аҳолиси томонидан Олмалиқ шаҳар Ўлкашунослик музейига ҳадя этилди.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌤 Чоршанба тонги муборак бўлсин!🤗

Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!



@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

5️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇨🇷1502 йил—Кристофер Колумб Коста -Рикани кашф этган;

📌1789 йил— Француз инқилоби: Версаль майдонидаги Аёллар марши қироллик бошқарувига самарали чек кўйган;

📆 1793 йил —Миллий конвенция фармони билан Франция республикачилар тақвими жорий этилган;

✈️1905 йил— Ака-ука Райтлар ўзлари яратган учоқда 39 дақиқа ичида 24 мил босиб ўтиб жаҳон рекордини янгилашган;

🇧🇬 1908 йил —Болгар князи Фердинанд Велико Тарново шаҳрида Болгариянинг Усмонли империясидан мустақиллигини эълон қилган;

🇵🇹 1910 йил— Португалияда республика тузилган;

1938 йил— Нацистлар Германиясида яҳудийлар паспортлари яроқсиз деб топилган;

🗳1988 йил— Чили мухолифати қайта сайловда ғалаба қозонишга уринган Аугусто Пиночетни мағлуб этган;

🇺🇿🇰🇷1999 йил— И.Каримов Жанубий Корея президенти Ким Де Жунг билан учраган;

🇬🇧1999 йил —Лондондаги Паддингтон станцияси яқинида поезд ҳалокатида 31 киши ҳалок бўлган;

🇹🇯 2002 йил— МОҲ га аъзо мамлакатларнинг (Ўзбекистон ҳам) Душанбедаги саммити бўлиб ўтган;

🇰🇬2008 йил —Қирғизистондаги зилзилада 75 киши ҳалок бўлган.

@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_дарс

Вилоятида жойлашган барча музейнинг ўзига хос катагина фонди бўлиб, ҳозирги кунда маҳаллий аҳолининг ёрдами билан улар янада бойимоқда.

🏛Ушбу музейларга ташриш буюра олмаган инсонлар учун Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сайёр дарслар ташкил этилди.

Барибир ўз кўзингиз билан кўзинингизга етмайди-я! Нима дедингиз😉...


@tarix_chorrahasida
#янгилик

🔺🔺🔺Илк бора ташкил этилаётган “Ўзбекистонда реставрация санъатини қайта тиклаш маданий мерос ва маданий ёдгорликларни асрашга доир долзарб масалалар” мавзусида реставраторлар семинари бошланди.

🔸Тадбирда Ўзбекистон халқининг бой маданий меросини асрашни кучайтириш чораларини кўриш мақсад қилинган. Семинарни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-Туризм ва маданий мерос вазири А.Абдухакимов очиб берди.

— Биз ушбу семинар орқали соҳадаги келгуси 10 йиллик мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш, Ўзбекистон реставрация санъатини бутун дунёга тараннум этишни ният қилиб олганмиз. Ўйлайманки бугунги ташкил этилаётган тадбир ҳам соҳадаги янги билим ва кўникмаларни ўрганиш, ўзаро тажриба алмашинув учун катта мактаб бўлади,деди Азиз Абдухакимов.

🔹Азиз Абдухакимов шунингдек, ўз нутқи давомида яқинда Ўрта Осиё реставраторлари қурултойини ташкил этишни таклиф қилди.  

Батафсил🔽


@tarix_chorrahasida
#экспонат

📌📌Чирчиқдаги симоб кўзача Ибн Синоникими?

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, бу кўзачадан бундан бир неча асрлар илгари яшаган, ривожланиш босқичидаги кишилар, биз учун қизиқарли тарихга айланган одамлар фойдаланишган.

📜Манбаларнинг гувоҳлик беришича, бу идишни X-XII асрларда яшаган табиблар суюқ симоб солиш учун ишлатганлар. Эҳтимол кўриб турганингиз кўзача буюк Ибн Синодан қолгандир. Тарихда нималар бўлмаган, табиб бобомиз Бухорода катта бўлгани билан бизни ерларга ҳам гиёҳ излаб келгандир балки...

🔻Бу шунчаки тахминлар, аммо бизда бор фактларга кўра, Симобкўзача (сфероконус) пишган лойдан ясалган жуда мустаҳкам, симоб учун махсус идиш. Сиртига бўртиб турувчи ўсимлик шакли туширилган. Бундан кўринадики, санъат маданият ривож топаётган гўзал бир давр ихтироси у.

👉Экспонатни Чирчиқ шаҳар тарихи музейида кўришингиз мумкин.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. Пайшанба тонги муборак бўлсин!!!
    
🌿 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан ҳайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!


@tarix_chorrahasida
#diqqat_eʼlon

Toshkent viloyati hokimining turizm, sport, madaniyat, madaniy meros va ommaviy kommunikasiya masalalari bo‘yicha o‘rinbosari – turizm va sport bosh boshqarmasi boshlig‘i Jamshid Babajanov 2022 yilning 6 oktyabr kuni soat 15:00 da fuqarolarni onlayn qabul qiladi.

Bunda fuqarolar o‘zini qiziqtirgan savollari va yuzaga kelayotgan muammolari bilan murojaat qilishlari mumkin.

Onlayn qabulda ➡️ ushbu havola orqali ishtirok etishingiz va murojaatlaringizni yuborishingiz mumkin.

Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱Twitter
#кун_тарихи

6️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇳🇿1769 йил— инглиз денгизчиси Жеймс Кук Янги Зеландияга етиб келган;

🇺🇸 1866 йил — АҚШ тарихида илк поездда ўғирлик амалга оширилган: ака -ука Рено тўдаси 10 минг доллардан кўпроқ пулни ўғирлаб кетган;

📽1889 йил—Томас Эдисон ўзининг биринчи фильмини намойиш этган;

📌1908 йил —Крит Туркиядан мустақиллигини ва Грецияга қўшилишини эълон қилган;

🇵🇱 1918 йил —Рада Кенгаши Полша мустақиллигини эълон қилди.

🇷🇺 1920 йил —инглиз фантаст ёзувчиси Герберт Уэллс ва Владимир Ленин Кремлда учрашишган;

1939 йил —Полшанинг Вермахт кампанияси Полшанинг таслим бўлиши билан якунланган;

🚉1959 йил — Ҳайфада (Исроил)
Яқин Шарқдаги биринчи метро иш бошлаган;

1973 йил
— араб -исроил уруши бошланган;

🇻🇦 1979 йил—Тарихда биринчи марта Папа Иоанн Пол II Вашингтондаги Оқ уйга ташриф буюрган;

🇺🇳🇨🇦 1986 йил— Канада сиёсий қочқинларни қабул қилиш бўйича БМТ мукофотига сазовор бўлган;

🇰🇿 1993 йил —Қозоғистон миллий демократик партияси тузилган;

🌐 2010 йил —Инстаграмда фото алмашиш дастури ишга туширилган.


@tarix_chorrahasida
#музейга_ташриф

Бугун Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейида И.Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети талабалари бўлишди.

📍Меҳмонлар музейдаги инсоният тарихида энг қадимги даврлардан бири бўлган палеолит даврига оид экспонатларни ўзгача қизиқиш билан томоша қилишди.


@tarix_chorrahasida
#экспонат

⁉️⁉️ҲАЙВОН ШАКЛИ ТУШИРИЛГАН КОСАЧА ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

🖇Ушбу идишни тарихи жуда узоқ, III – VII асрларга тегишли деб ҳисобланади. Номи ҳам жуда узун: Зооморф тутқичли сополкосача. Грекчадан таржима қилинганда “ҳайвон шакли” деган маъно келиб чиқади. Қадимги халқлар, асосан политеистик дин вакиллари, масалан, қадимги Мисрда ва ҳиндуизм вакиллари ҳайвонларни тасвирида худолар бўлади деб ҳисоблашган.

🔖Ушбу қараш туфайли улар ишлатган идишларда ҳам “ҳайвон услуби” таъсири сезилиб қолади. Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланаётган қўнғир рангли идишда ҳам ҳайвон шаклидаги тутқичи билан ишланган.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

7⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🌍1498 йил —Васко да Гама кемалари Ҳиндистондан Европага йўлга чиққан;

⚔️ 1784 йил — Голландия ва Муқаддас Рим империяси ўртасидаги шўрва уруши бўлган. Урушда отилган ягона ўқ фақат шўрва косасини йўқ қилганлиги учун шундай ном олган;

🥊 1818 йил — инглизлар жангда биринчи марта бокс қўлқопларини ишлатишган;

1873 йил— АҚШда илк аёллар қамоқхонаси очилган;

⚔️ 1912 йил—Биринчи Болқон уруши бошланган. Черногория Туркияга уруш эълон қилган;

🛳1914 йил —Буюк Британия илк бор бомбардимончи самолётлардан фойдаланиб, немис кемалари устахоналарини йўқ қилган;

🇺🇿 1920 йил —Бухоро Халқ Совет Республикаси тузилганлиги эълон қилинган;

⚔️ 1944 йил —Болгария армиясининг Югославиядаги немис қўшинларига ҳужумининг бошланган;

🇩🇿 1962 йил —Жазоир БМТга аъзо бўлган;

🇧🇴 1967 йил —Че Гевара Боливияда қўлга олинган;

🚗 1967 йил —Буюк Британияда ҳайдовчиларда спиртли ичимликларни аниқлаш учун биринчи марта найчалар қўлланилган;

🇱🇻 1988 йил —Латвия Халқ фронти тузилган;

🇺🇿1992 йил— И.Каримов "Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасига маблағ ажратиш тўғрисида» Фармон чиқарган;

🇬🇪 1993 йил — Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзе Грузиянинг МДҲга қўшилишини эълон қилган;

🇿🇦1993 йил —БМТ Жанубий Африкага қарши барча санкцияларни бекор қилган;

🇺🇿1996 йил— Ўзбекистонда Банклар ассоциацияси республикада биринчи «Банкинформрейтинг» мустақил рейтинг компанияси таъсис этилган.

@tarix_chorrahasida
Улуғ мутафаккир олим, ўрта асрнинг буюк даҳоси ҳақида

Келгуси йилда Ўзбекистонда Ал-Беруний таваллудининг 1050 йиллиги кенг нишонланади.

Олим фанга қандай ҳисса қўшган? Қандай тадқиқотлар қилган? Келажак авлодга нима қолдирган?

Батафсил инфографикада кўринг.

@tarix_chorrahasida