Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
204 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#ОАВда_Маданий_мерос

📯📯Италиянинг Рим шаҳрида Бухоро амирининг олтин коллексияси топилди

📎Бу ҳақда жорий йил 23-июл куни Самарқандда бўлиб ўтаётган VI Халқаро конгрессда машҳур Шарқ халқлари санъати миллий музейи вакили Паола Даморе маълум қилди.

📍У ўз нутқида Римнинг “Жузеппе Туччи” музейидан Бухоро амирининг олтин коллексияси сақланаётганини айтди. Шунингдек меҳмон музейда Кушонлар даврига оид осори-атиқалар – маржонлар, узуклар, билагузуклар, сирғалар ва тилла қуймалари, Ўзбекистон тарихига оид турли безакли тақинчоқлар ўрин олганини ҳам айтиб ўтди.

📕Паола Даморе 60 жилдлик "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" китоб-албомига алоҳида қизиқиш билдириб, Бутунжаҳон жамияти томонидан амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашини билдирди.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

🌤 Ассаламу Алайкум! Сешанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга,
☘️ Уйингиз қувончга,
☘️ Юзингиз нурга,
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣6️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🌎1822 йил —Лотин Америкасидаги инқилобчилар раҳбарлари Симон Боливар ва Хосе де Сан Мартин учрашишган

📌 1867 йил— Россия империяси Туркистон генерал-губернаторлигини тузган;

👮‍♀1908 йил —АҚШ Бош прокурори Чарлз Бонапарт махсус агентлари федерал қонунларнинг бузилишини текширувчи агентликни тузган. 1935 йил 1 июлдан бошлаб бу бўлим Федерал Фидирув Бюроси (ФҚБ) деб номланади;

1914 йил —Австрия-Венгрия умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилган ва қўшинларни Россия билан чегарада тўплаган;

1918 йил —АҚШ президенти Вудро Вильсон Америка халқини қора танлиларни линчлашни тўхтатишга чақирган;

1937 йил —Япония Хитойда уруш бошлаган;

📜 1945 йил— Потсдам конференциясида АҚШ, Буюк Британия ва Хитой ҳукуматлари раҳбарлари номидан Япониянинг сўзсиз таслим бўлишини талаб қилган декларация эълон қилинган;

1945 йил —Германиянинг Совет оккупация зонасидаги барча банклари ёпилган. Аҳолига олтин, кумуш, чет эл валютаси, заргарлик буюмларини топшириш буюрилган;

🇨🇺1953 йил — 27 ёшли Фидель Кастро бошчилигидаги Куба инқилобчилари Сантяго-де-Куба шаҳридаги Монкададаги ҳарбий казармага бостириб киришган. Ушбу кун Кубада миллий байрам сифатида нишонланади;

🇪🇬1956 йил — Миср президенти Жамол Абдул Носир Сувайш каналининг миллийлаштирилишини эълон қилган. Натижада юзага келган халқаро инқироз Мисрга қарши урушга айланиб кетган;

🚀 1957 йил —СССР биринчи кўп босқичли қитъалараро баллистик ракетани учирган;

🇲🇻 1965 йил — Малдив ороллари мустақиллиги эълон қилинди.

🇨🇳 1966 йил —Хитой ўқувчилари ва талабаларини "маданий инқилоб" га сафарбар этиш учун барча мактаблар ва университетлар олти ойга ёпилган;

🚫1973 йил — Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Исроилнинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини қоралаган қарорига вето қўйган;

💣 1974 йил — Франция ядро синовларини ўтказган;

📜1975 йил — СССР КГБ бошлиғи Ю.Андропов КПСС Марказий Қўмитасига Свердловскдаги Ипатиев уйини бузишни тавсия қилган, унда қувиб чиқарилган Россия императори Николай II 1918 йилда большевиклар томонидан отиб ташланган эди;

🌍 1978 йил —даниялик кашфиётчи В.Петерсон қуруқликнинг энг шимолий нуқтаси— Одак оролини (Шимолий қутбдан 706 км узоқликда) топган;

1982 йил — Қўшма Штатлар Фаластинни озод қилиш ташкилотини тан олишдан бош тортганлигини эълон қилган;

💻 1989 йил — 24 ёшли америкалик талаба Роберт Моррис компьютер вирусини яратишда айбланган. Моррис судга тортилган биринчи вирус яратувчиси бўлган;

🇩🇪 1990 йил —"Аждарҳо" операцияси— АҚШ кимёвий қуролларини ГФРдан олиб чиқишни бошлаган;

🇦🇿 1993 йил —Озарбайжон манати республикадаги ягона миллий валютага айланган;

🇷🇺🇪🇪 1994 йил —Россия ва Эстония ўзаро чегараларни тан олиш тўғрисида битим имзоланган;

🇬🇲 1994 йил — Яйя Жамме ўзини Гамбия президенти деб эълон қилган ва мамлакатда парламент сайловларини ўтказишга ваъда берган. 29 ёшли Жамме дунё тарихидаги энг ёш президент хисобланади;

🇪🇺1995 йил — Европа Иттифоқининг 15 мамлакати вакиллари Европолни ташкил этиш тўғрисидаги конвенцияни имзолаган.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фаолият

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Чирчиқ шаҳар тарихи музейида куни кеча "Музейда тун" лойихаси ўтказилди. Ушбу тадбир ҳақида Россиядан келган ташрифчидан интервию олинди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️


@tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

⁉️⁉️Маҳалла нима ва у қандай вазифаларни бажаради?

🔗Ўзини ўзи бошқарадиган ҳудудий бўлинма шундай деб аталади ва у ҳудудни обод қилади, маиший масалаларни ҳал қилади, байрамлар, эсда қоларли тадбирлар ташкиллаштиради, ёки янгиликларни муҳокама қилади.

🖌Маҳалланинг асосий мақсади — яқиндагиларга ёрдам бериш, хоҳ у муҳим тадбирни ўтказиш бўлсин, хоҳ уйни таъмирлаш.

🔖Илгари маҳалла ҳудуди муаззиннинг овози билан аниқланган — намозга чақирувчининг овози эшитилган уйлар битта маҳалла ҳисобланган. Ҳар бир маҳаллада нафақат ўзининг оқсоқоли, балки чойхонаси ҳам бор бўлган, у ерда асосан эркаклар йиғилиб, овқат пишириб, ўзаро суҳбатлашишган.

📍Ҳозир эса, маҳалла замонавий кўп қаватли биноларга кўчиб ўтган фуқаролик институтидир.


@tarix_chorrahasida
#Экспонат

🟠🟡Ёғоч қутича

🖇ХIХ аср охирларида ёғочдан ясалган ушбу қўл меҳнатининг ўлчами 20 х 42 смга тенг.

📌Қутича (Шкатулка) бўртма ёғоч деталли бўлиб, Европада тайёрланган. Ҳозирги кунда Чирчиқ шаҳар тарихи музейида сақланмоқда.



@tarix_chorrahasida
#янгилик

📯📯Амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида «Оpen Аir Fеsт» кўнгилочар дастури ўтказилади

🧷Жорий йилнинг 30 июл куни соат 18:00 да Ўзбекистон амалий санʼат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида «Оpen Аir Fеsт» лойиҳаси ўтказилади.

🔶Ушбу тадбир Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Тошкент шаҳар Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

БАТАФСИЛ🔼


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

🌤 Ассаламу Алайкум! Чоршанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга,
☘️ Уйингиз қувончга,
☘️ Юзингиз нурга,
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣7⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🚬1586 йил — инглиз денгизчиси Уолтер Рэли Британияга биринчи марта тамаки олиб келди.

🇨🇦🇫🇷1606 йил — Рояль портида Канаданинг биринчи доимий француз колонияси ташкил этилган.

🏦1694 йил — Парламент акти билан Aнглия банки ташкил этилган.

🛥1741 йил — Витус Беринг экспедициясидан рус сайёҳи Aлексей Чириковнинг кемаси биринчи бўлиб Шимолий-Ғарбий Aмерика оролларига етиб келган.

🇺🇸1789 йил — AҚШнинг биринчи давлат ижроия органи — (ҳозирги AҚШ Давлат департаменти) Ташқи алоқалар вазирлиги ташкил этилган.

🇫🇷1794 йил — Парижда 9 Термидор тўнтариши бўлиб ўтган. Буюк француз инқилоби сусайган.

📜1827 йил — Россияда биринчи суғурта компанияси ташкил этилган.

🇷🇺1836 йил — Россия армиясининг 1812 йилдаги Ватан урушидаги ғалабаси шарафига Москвада Нажоткор Масиҳнинг собори қўйилган.

🇬🇧🇺🇸1866 йил — Буюк Британия ва AҚШ ўртасида трансатлантик телеграф кабелини ётқизиш тугалланган.

🇦🇫🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿1880 йил — Майванд жангида Aюбхон бошчилигидаги афғонлар инглиз қўшинини мағлуб этган.

🧭1920 йил — авиация тарихида илк бор радио компасдан фойдаланилган.

🧪1921 йил — канадалик физиолог Фредерик Бунтинг биринчи марта инсулин моддасини ажратиб чиқарган.

📚1925 йил — СССР Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Кенгаши "Россия Фанлар Aкадемиясини СССР олий ўқув юрти деб тан олиш тўғрисида" қарор қабул қилган.

🚫1930 йил — AҚШ касаба уюшма раҳбарлари СССРдан келадиган барча товарларни тақиқлашга чақирган.

📺1940 йил — мультисериаллар қаҳрамони Багз Банни илк бор экран юзини кўради.

✈️1949 йил — Британиянинг "Де Ҳевилланд" авиакомпанияси томонидан дунёдаги биринчи "Комета" реактив йўловчи самолётининг илк парвози амалга оширилади.

🇰🇵🇰🇷1953 йил — Корея уруши Сулҳ шартномаси имзоланиб, КХДР ва Жанубий Корея ўртасида демилитаризация зонаси яратилиши билан якунланди.

🇦🇲🇹🇷1983 йил — Aрманистон инқилобий армияси террорчилари Португалиядаги Туркия элчихонасига ҳужум қилади.

📃1990 йил — Белорус ССР Олий Кенгаши давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул қилади.

🇮🇳1994 йил — Ҳиндистон парламенти хомила жинси аёл бўлганда абортлар сони кўплиги сабабли мамлакатда туғилмаган боланинг жинсини аниқлаш бўйича тестни тақиқлади.

📑2010 йил — Қирғизистонда янги конституция қабул қилинди.

🇬🇧🚵‍♂2012 йил — Буюк Британиянинг пойтахти Лондонда Ёзги Олимпия ўйинлари (ХХХ Олимпиада ўйинлари) очилди.

@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бугун Ангрен шаҳар тарихи музейига " Мадина қалдирғоч" номли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ташриф буюрди. Болалар бир олам таассуротлар билан ўз масканларига қайтишди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️


@tarix_chorrahasida
#жараён

📯📯Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейидаги кўнгилочар тадбирга марҳамат!!!

🔗Бугун Олмалиқ шаҳар "Ўлкашунослик" музейида "Open Air Fest" ҳамда "Музейда тун" лойиҳалари асосида "Ҳунармандчилик билимлари кеча ва бугун" номли кўнгилочар тадбир бўлиб ўтмоқда.

🔖Шунингдек, бу тадбирдан ҳунармандчиликка оид маҳорат дарслари ҳам ўрин олган бўлиб, унда катта-ю кичик бирдек иштирок этиши мумкин.

📍Бундан ташқари тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар музей экспонатлари билан ҳам яқиндан таништирилмоқда.

☺️Эслатиб ўтамиз, ушбу кўнгилочар тадбир кеч соат 20:00 гача давом этади. Сиз ҳам бемалол меҳмон бўлишингиз мумкин.


@tarix_chorrahasida
#экспонат

🟠🟡Бокс ва дзюдо спорт тури бўйича биринчи ҳакам Раҳматжон Тиллаев

🖇Раҳматжон Тиллаев 1965 йил 22 июнда туғилган бўлиб, Ангрен шаҳар Грум қишлоғидаги 15-мактабида 1972-1981 йилларда таҳсил олган. У мактабни тамомлаб хизматга 1982 йил хизматга кетган. 1984 йил хизматни ўтаб келгач олий таълим муассасасининг жисмоний тарбия факултетига ўқишга кирган.

⭕️Илк меҳнат фаолиятини Ангрен спорт мактабида мйраббий вазифасидан бoшлаган. У Ангрен спорт мактабида 1966 - 2000 йилгача раҳбар бўлиб, 2003-2005 йиллар "Болалар спорт жамғармаси" раҳбари ва 2016 - 2018 йиллар Тошкент вилояти Спорт қўмитаси раиси бўлиб иш юритган. Бундан ташқари халқаро тоифада хакамлик қилган.

🖌Ушбу экспонатлар Ангрен шаҳар тарихи музейининг этнография ва санъат бўлимидан ўрин эгаллаган.


@tarix_chorrahasida
Тошкент вилояти музейлари ҳақида нималарни биласиз?

🕌Тошкент вилоятида 5 та музей мавжуд бўлиб, ҳар бирининг ўзига хос экспонат фонди бор
.

1️⃣Чирчиқ шаҳар тарихи музейи 34 873 та экспонат
📍Локация

2️⃣Ангрен шаҳар тарихи музейи 32 000 дан ортиқ экспонат
📍Локация

3️⃣Янгийўл шаҳри Усмон Юсупов мемориал уй-музейи 4570 та экспонат
📍Локация

4️⃣Олмалиқ шаҳар “Ўлкашунослик” музейи 13 700 та экспонат
📍Локация

5️⃣Оққўрғон тумани тарих-ўлкашунослик музей мемориали4018 та экспонат
📍Локация

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣8️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🥔1586 йил— Сэр Томас Ҳарриотт Буюк Британия ва Ирландияга картошка олиб келган;

🛳 1741 йил — Витус Беринг кемаси Аляска қирғоғига етиб борган;

🇵🇪 1821 йил — Перу Испаниядан мустақиллигини эълон қилган;

🐾1858 йил — илк маротаба бармоқ излари шахсни идентификация қилиш учун ишлатилган;

🖼 1858 йил —1855 йилда хариталар ва разведка мақсадларида аэрофотосуратлардан фойдаланиш ғоясини патентлаган француз фотографи ва карикатурачиси Феликс Надар аэростатда дунёдаги биринчи аэрофотосуратни олган;

📌1868 йил — АҚШда туғилган ҳар қандай кишига фуқаролик берилиши назарда тутилган Конституциясига 14-тузатиш киритилган;

1914 йил —Австрия-Венгрия Сербияга уруш эълон қилган ва Биринчи жаҳон уруши бошланган;

🇺🇸🇯🇵 1920 йил — АҚШ Япониянинг Сахалинни босиб олишини қоралаган;

🇧🇪 1926 йил — Бельгияда молиявий инқироз юз берган;

⛹‍♀ 1928 йил — Амстердамда ёзги Олимпия ўйинлари очилган;

1944 йил — Белоруссия ССР таркибидаги Брест шаҳри фашист босқинчиларидан озод қилинган;

1964 йил —Мао Цзедун Никита Хрушчевнинг Коммунистик ва ишчи партияларининг Халқаро конференциясида қатнашиш таклифини рад этган;

🇵🇪 1980 йил —Перу конституцияси қабул қилинган;

⛹‍♀ 1984 йил — Лос-Анжелесда ХХIII ёзги Олимпия ўйинлари очилган;

🇱🇻1989 йил — Латвия ССР Олий Кенгаши Латвия суверенитетини эълон қилган;

1992 йил — Афғонистонда аёлларнинг телевизорга чиқишлари тақиқланган;

🇲🇩 1994 йил—Молдова конституцияси қабул қилинган;

🇮🇳1995 йил —Ҳиндистон ҳукумати Бомбей шаҳрини Мумбай деб номлашга қарор қилган.

@tarix_chorrahasida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#музейда_тун

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🎥Ангрен шаҳар тарихи музейида "Open Air Fest" ҳамда "Музейда тун" лойиҳалари асосида бўлиб ўтган кўнгилочар дастурдан қисқача видеолавҳалар.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

@tarix_chorrahasida
#миллий_урф_одатлар

☘️☘️"Юз очди" маросими

Ўзбекистонда никоҳ тўйи маросимидан кейинги куёвнинг хонодонида яқин қариндошлар ва қўни қўшнилар иштирокида ўтказилдиган маросим "юз очди" дейилади. Маросимда йиғилганлар ўзлари билан олиб келган совғаларини келинга беришади.

🪴Бу маросим Ўзбекистоннинг турли минтақаларида "Юз очди", "Юз кўрсатар", "Бет очар" ёки "Рўкушон" (тожикча рў - юз, кушон – очар) каби номлар билан юритилади.

🐚"Юз очди" маросимида келинни янгалари ёрдамида
юзига оқ рўмол ташлаган ҳолда йиғилганлар ҳузурига олиб чиқилган. Шундан сўнг хонадоннинг ёш боласи томонидан унинг юзидаги рўмол ёки оқ харир парда ўқлов ёки мевали дараҳтнинг шохи билан очилади ва узоқроқ жойга олиб қочилган. Авваллари келин юзи очгандан сўнг у ўзи тўқиган рўмолчаларни куёв томондаги болаларга тарқатган.

🍎Келиннинг юзини очишда мевали дарахтнинг шохидан фойдаланилади.
Бунда мевали дарахтнинг серпуштлик хусусияти келинга ҳам ўтсин, серфарзанд бўлсин, деган ният мужассамлашган. Қолаверса, ёш бола томонидан келиннинг юзини очилиши ҳам ушбу удумнинг бўлғуси оила серфарзанд бўлсин деган ниятда амалга оширилади.


@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исраилов раҳбарлигида Паркент туманидаги барча маданий мерос объектлари ўрганиб чиқилмоқда.

Ўрганишдан
асосий мақсад тарихий маданий мерос объектларини асрашга доир ишларни амалга ошириш, уларни келажак авлодга бус-бутун етказиш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулай шароит яратиш ва уларни ушбу масканларга жалб этишдир.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

@tarix_chorrahasida
#Ички_туризм

🕌Ангрен шаҳридаги бир гуруҳ хотин-қизлар учун «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» шиори остида «Зангиота» ҳамда «Қирқ қиз» зиёратгоҳларига саёҳат уюштирилди.

📌Маҳобатли "Зангиота" зиёратгоҳи ва "Қирққиз"даги мазаси бири-биридан фарқ қилувчи қирқ булоқ уларда катта қизиқиш уйғотди.

📍Вилоятимизнинг кўп йиллик тарихга эга масканларида бўлган онахонлар ушбу саёҳатдан мамнунликларини билдиришди.

@tarix_chorrahasida