Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
200 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#янгилик

📯📯Ўзбекистон музейларига 2020 – 2022 йилларда 3,6 миллион сайёҳ ташриф буюрган

📘Ўзбекистонда сўнгги йилларда "Музейлар тўғрисида"ги қонун ижросини таъминлаш ва сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш учун бир қатор ишлар амалга оширилди. Шахсан Президент Ш. Мирзиёев ташаббуси билан охирги 5 йилда 20 дан ортиқ янги музейлар фаолияти йўлга қўйилди.

📊Шунингдек сўнги йилларда музейларимизга ташриф буюрувчилар сони сезиларли ошди. Хусусан, 2020-2022 йиллар давомида жами 3,6 миллион санъатсеварлар музейларга келишди ва маданий меросимиздан баҳраманд бўлишди. 2019-2022 йилларда жами 221,9 млрд сўм маблағ тушган. Шундан 165,8 млрд сўми давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, 56 млрд сўм бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобланади.


БАТАФСИЛ🔼


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_тонг

🌤 Aссалому алайкум азизлар. Жума тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин.😇


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣2️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1099 йил —салибчилар томонидан Қуддус Қироллиги ташкил этилган;

🌏 1246 йил — 65 ёшли италиялик сайёҳ Жованни да Плано Карпини европаликлардан биринчиси бўлиб Мўғул империясининг пойтахти Корақурумга етиб келган;

1456 йил —Венгрия армияси Белградни Усмонли босқинчиларидан озод қилган;.

🤝1814 йил— Огайо штатидаги бешта ҳинд қабиласи АҚШ билан сулҳ тузиб, Англияга қарши уруш эълон қилган!

1906 йил — 1894 йилда давлатга хиёнат қилганликда айбланиб, Иблис оролларида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Алфред Дрейфус оқланган ва орден билан тақдирланган;

🤾1922 йил— Олимпия ўйинларида иштироки тақиқланганлиги сабабли Германия Лейпцигда муқобил ўйинлар ўтказган;

📌1944 йил — Халқаро валюта фонди ташкил этилган;

📌 1946 йил— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таъсис этилган;

1946 йил —Қора шанба воқеаларига жавобан яҳудий жангарилари Қуддусдаги Довуд меҳмонхонасини портлатиб, 91 кишини ўлдирган;

🇵🇱 1952 йил —Польша Халқ Республикасининг Конституцияси қабул қилинган;

1960 йил —Куба АҚШга тегишли шакар заводларини миллийлаштирган ва СССРга шакар олиб кирила бошланган;

🇨🇳 1977 йил —Хитойда Ден Сяопин Давлат Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига қайта тикланган;

🇵🇱 1983 йил —Польшада ҳарбий ҳолатнинг бекор қилинган;

1986 йил Британия парламенти жамоатлар палатаси давлат мактабларида жисмоний жазони бекор қилишга овоз берган;

🇹🇯 1989 йил — тожик тили Тожикистоннинг давлат тили деб эълон қилинган;

🪐 1995 йил — америкалик астрономлар Алан Хейл ва Томас Бопп ўзларининг номлари билан аталган янги Хейл-Бопп кометасини кашф этишган;

📜 1999 йил —Куба Давлат Кенгаши оролни ноқонуний тарк этишга уринишларнинг олдини олишга қаратилган фармон чиқарган;

💸 2002 йил — АҚШда мамлакат тарихидаги энг йирик банкротлик юз берган..

@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Куни кеча Олмалиқ саҳар "Ўлкашунослик" музейига ёш оила фарзандлари билан биргаликда ташриф буюришди. Болажонларда музейнинг табиат бўлими жуда катта қизиқиш уйғотди. Музей ҳодимлари уларга барча экспонатлар ҳақида маълумот беришди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️



@tarix_chorrahasida
#экспонат

🟠🟡Ип йигирув чархи тарихи ҳақида билачизми?

🔗Чирчиқ шаҳар тарихи музейи Этнография ва санъат бўлимидан ўрин олган ушбу ип йигирувчи чарх ёғочдан ишланган ва ип йигириш учун мўлжалланган. У ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Россияда ишлаб чиқарилган бўлиб, ўлчови 100 х 55 смга тенг.

🔖Ёғоч йигирув чархи деҳқон ҳаётида ажралмас нарса
бўлган. Моҳир ҳунармандлар келинга, хотинига ёки қизига совға сифатида айланаётган чархни совға қилишган. Ўймакорлик ёки расмлар билан безалган, оила фаровонлиги рамзи сифатида кўзга ташланадиган жойга осилган. Қимматбаҳо ва айниқса қимматбаҳо айланма чархлар мерос бўлиб ўтган.

📚Россияда айланма чархларнинг пайдо бўлишининг аниқ санасини номлаш мумкин эмас. Бу чуқур антик давр. Айланаётган чарх аёлнинг бутун умр йўлдошидир. Агар адабиётда ёки фолклорда меҳнаткаш уй бекаси кўрсатилиши керак бўлса, у кўпинча айланаётган чархда тасвирланган.


@tarix_chorrahasida
🌍 Диққат!!!

🔖Эртага 23 июль шанба куни Ангрен шаҳар тарихи музейида очиқ эшиклар куни тадбири бўлиб ўтади. Сиз азизларни музей бўйлаб қизиқарли саёҳат ва кўнгилўчар дастурга таклиф этамиз.

⭕️Кун тартиби:

9:00-10:00 - Чорлов мусиқаси;

10:00-11:00 - Ангрен шаҳар маданият бўлимига қарашли фольклор этнографик жамоасининг чиқишлари;

11:00-13:00 - "Санъатсевар миллат" доирасида "Сопол идишларда Ватан мадҳи" номли рассомларнинг маҳорат дарслари;

19:00-22:00 - Маданият бўлимига қарашли хонандаларнинг тунгги чиқишлари ва музей бўйлаб тунгги саёҳатлари;

📍 Эслатма: "Мозийга саёҳат" дастури доирасида "Темир дафтар"," Аёллар дафтари", Ёшлар дафтари"га кирган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шаҳсларга музей бепул хизмат кўрсатади.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

📯📯“Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” VI Халқаро конгресси иш бошлади

Самарқандда Ўзбекистонда Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” VI Халқаро конгресси иш бошлади
2022-йилнинг 22-24-июл кунлари Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” VI Халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда. Айни вақтда тадбирнинг биринчи қисми ўз ишини бошлади.

БАТАФСИЛ🔼


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_тонг

🌤 Aссалому алайкум азизлар. Шанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин.😇


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

2️⃣3️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1840 йил— Буюк Британия Канадага ўзини ўзи бошқариш мақоми берилишини эълон қилган;

📌 1867 йил— Россияда Туркистон умумий ҳукумати тузилган;

📌 1901 йил —немис шифокори Роберт Кох каламушлар бубоник вабо ташувчиси деган назарияни илгари сурган;

🚗 1903 йил— Ford Motor Company ташкил топганидан бир ой ўтгач, ўзининг биринчи Модель А автомобилини чиқарган. Биринчи йили компанияда 1700 та автомобиль ишлаб чиқарилган;

🇹🇷 1908 йил— Ёш турклар инқилоби натижасида Туркияда конституция тикланган;

🇫🇷 1951 йил— Парижда НАТО штаб-квартираси очилган;

✈️ 1968 йил— тарихда биринчи марта террорчилар гаровга олинган фуқаролик самолётини олиб қочишган. Фаластинни озод қилиш халқ жабҳаси жангарилари Исроилнинг Эл Ал авиакомпанияси самолётини олиб қочган;

🇬🇷 1974 йил —Грецияда «қора полковниклар» диктатураси ағдарилган;

1979 йил — Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хумайний ёшларнинг онгини бузаётганлиги сабабли мусиқий узатишларни тақиқлаган;

🐳 1982 йил — бутун дунёда китларни тижорат мақсадида овлашни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган;

1983 йил — Шри-Ланка армиясининг 13 аскари Тамил Эйламнинг "озодлик йўлбарслари" томонидан пистирмада ўлдирилгач, Шри-Ланкада фуқаролар уруши бошланган;

📌 1992 йил —Абхазия Олий Кенгаши Грузиядан мустақиллигини эълон қилган;

🪐 2000 йил — Қуёш тизимидаги энг йирик сайёра Юпитернинг янги табиий йўлдоши топилган;

🦑 2002 йил — олимлар афсонавий денгиз мавжудотларининг чиндан ҳам борлигини тасдиқлашган. Тасмания оролида оғирлиги чорак тонна улкан калмар балиғи қирғоққа чиқиб қолган;

🪐 2015 йил — Кеплер телескопи ёрдамида қуёшга ўхшаш юлдуз — Kepler-452b зонасида жойлашган биринчи қуруқликдаги экзопланета топилган.

@tarix_chorrahasida
🏛🏛 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

📯Чирчиқ шаҳар тарихи музейида 2022 йил 25 июлда соат 9.00дан 22.00 гача кўнгил очар дастурлари бўлиб ўтади.

📍ТАДБИР ДАСТУРИ:

9.00-10.00 - Карнай-сурнай садоси остида тадбирга чорлов мусиқаси яйрайди.

10.00-11.00 - Опера, эстрада йўналишлари бўйича ёш ховаскор ишодкорлар ва фольклёр жамоаси коцерт дастури.

11.00 -13.00 - Ҳунарманд Заргар усталарининг махорат дарслари ва кунгил очар ўйинлар.

18.00 - 22.00 - Чирчиқ шаҳар Маданият бўлими ходимлари ва ёш қўшиқчи ижодкорлари коцерт дастури намоиш этилади.

🏛 МУЗЕЙГА МАРҲАБО!

🔖Эслатма:
Ногиронлиги бўлган,"Темир дафтар" рўйхатидаги аёллар ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган фуқароларга музейга саёхат мутлоқо бупул!




@tarix_chorrahasida
#фаолият

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Куни кеча Ангрен шаҳар тарихи музейига "Севинч" номли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ташриф буюрди. Ташриф давомида болажонлар табиат бўлимининг ҳайвонот дунёси билан яқиндан танишишди. Болажонлар завқ билан саёҳат қилишди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️


@tarix_chorrahasida
#Маданий_мерос_агентлиги

📯📯Азиз Абдуҳакимов: Маданий меросни асраш ҳукумат фаолиятининг устувор вазифаларидан бирига айланди

📎Самарқандда ташкил этилган “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” ВИ Халқаро Конгресси давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов конгресс йиғилишида чиқиш қилди.

📍Вазир видеоконференцияда сўзлаган нутқида ушбу халқаро анжуман Янги Ўзбекистонда санъат, маданият ва маданий мерос соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга яна бир мисол бўлишини қайд этди.

БАТАФСИЛ🔼



@tarix_chorrahasida
#фаолият

📌Бугун Ангрен шаҳар тарихи музейида вилоят Маданий мерос бошқармаси билан ҳамкорликда "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди. Меҳмонлар билан гавжум бўлган музейда турли кўнгилочар дастурлар намойиш этилди.

🔘Жумладан шаҳар Маданият бўлимига қарашли фольклор-этнографик жамоасининг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

Санъатсевар миллат ғояси асосида тажрибали рассомларнинг маҳорат дарслари ёш мўйқалам соҳиблари учун фойдали бўлди.

🔺Музей бўйлаб тунги саёҳат барча иштирокчиларга унутилмас таассурот улашди.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!


@tarix_chorrahasida