Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
199 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
#кун_тарихи

⚡️⚡️Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Aзизова таваллуд топган кун

🪔Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Aзизова 1913 йил 23 майда Наманганда туғилган. 1927-1928 йилларда Москвада ўзбек драма студиясида ўқиган.

📽1928-1931 ва 1960-1962 йилларда Aндижон театрида, 1931 йилдан Наманган театрида актриса ва режиссор сифатида фаолият олиб борган. Драматик ва мусиқали спектаклларда, асосан, лирико-драматик ролларни ижро этган.

🔖Энг яхши роллари: Ширин (Хуршид, «Фарҳод ва Ширин»), Жамила (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Нурхон (К.Яшин, Т.Жалилов, «Нурхон»), Гулсара (К. Яшин, «Гулсара»), Ҳафиза (A. Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Санобар (Б. Раҳмонов, «Юрак сирлари») ва бошқалар.  Режиссор сифатида «Фарҳод ва Ширин» (Хуршид, 1934, 1936), «Aршин мол олон» (У. Ҳожибеков, 1939) каби асарларни саҳналаштирган. Aзизова ўзбек, тожик, уйғур халқ қўшиқларини моҳирона ижро этган.   


@tarix_chorrahasida
Forwarded from Madaniy meros agentligi
O‘zbek rangtasvir ustalari Buxoroda
Qadim Buxoroda “BUXORO PLENERI - 2022” tadbiri start oldi. O‘zbekiston Badiiy ijodkorlar uyushmasi aʼzolaridan tashkil topgan badiiy ijodiy jamoa viloyatdagi diqqatga sazovor maskanlar rangtasvirini yaratish ustida ish boshladilar.
Rassomlarimiz 9 kun davomida Buxorodagi qadimgi obidalar, arxeologik obyektlar va tabiat manzaralarini mo‘yqalamga tushiradilar. Xususan, ijodkorlar ro‘yxatidan Ark qo‘rg‘oni, Labi Hovuz majmuasi, Chor Minor madrasasi va Somoniylar maqbarasi kabi tarixiy obidalar bilan bir qatorda Varaxsha cho‘li kabi tabiat maskanlari ham o‘rin olgan.
Umumiy hisobda qirqqa yaqin obyektlar rangtasviri yaratilishi rejalashtirilgan.

Telegram | Facebook | Instagram
#янгилик

⚡️⚡️Бухорода Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали бўлмоқда

📌Бухоро қадимдан ҳунармандчилик ривожланган маданият марказларидан бири ҳисобланади. Бу ерда, асосан, ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатининг турли йўналишлари, айниқса, зардўзлик ва заргарлик, каштачилик санъати ривож топган.

📆21 май куни Бухоро шаҳрида биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали иштирокчиларининг байрамона юриши билан бошланди.

🔖25 майга қадар давом этадиган фестивалда республикамизнинг барча вилоятларидан 288 нафар ҳунарманд иштирок этмоқда. Улардан 110 нафари заргар, 37 нафари зардўзлик устаси, 44 нафари каштачи, 97 нафари ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишлари вакилларидир.

📍Фестивалга дунёнинг 58 давлатидан иштирокчилар ташриф буюрган. Форум давомида 112 нафар хорижлик ҳунарманд ўз маҳоратини кўргазмали тарзда намойиш этади.

@tarix_chorrahasida
Билимингизни синаб кўринг!

Паркент туманида Ўзбекистон Республикасидаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган нечта объект мавжуд?
Anonymous Quiz
29%
68 та
41%
69 та
24%
70 та
6%
71 та
САНГАНАКТЕПА ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

📌Бугунги кунда Паркент туманида Ўзбекистон Республикасидаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган 69 та объект мавжуд. Ҳозирда уларнинг айримларини фақатгина номи сақланиб қолинган холос. Мазкур Маданий мерос объектларининг кўпи асосан тепаликлардан иборат. Ана шулардан бири бу “Санганак тепа” тепалигидир.

🔘Санганак қишлоғи Паркент тумани марказидан қарийб 30 километр узоқликда жойлашган тоғли қишлоқ ҳисобланади. Аҳолиси асосан боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Қишлоқ бундан 600-700 йил муқаддам ташкил топганлиги тахмин қилинади. Ўша даврда унинг номи Санггил деб юритилган. “Санггил” тожик тилидан олинган бўлиб, санг-тош, гил-лой маъноларини англатади. Унинг номи кейинчалик эса Санганак бўлиб ўзгарган.

🔺Қишлоқдаги “Санганактепа” асрлар оша сақланиб келинмоқда. Маҳаллий аҳолининг берган маълумотларига кўра, у ҳашар йўли билан бунёд этилган. Лекин унинг қайси асрга тегишли эканлиги номаълум. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ўтмишда тепаликдан босқинчилардан ҳимоя истеҳкоми сифатида фойдаланилган экан. Атрофдаги қўшни қишлоқлар билан бир-бирларига муҳим хабарларни йўллашда тепалик алоқа воситасини ҳам бажарганлиги айтилади. Унда бирор маротаба ҳам тадқиқот олиб борилмаган, қазишма ишлари амалга оширилмаган.

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️Ассалому алайкум!
Хайрли тонг! 🌤

🍀 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!


@tarix_chorrahasida
Билимингизни синовдан ўтказинг.

Халқ орасида Пайғамбарнинг куёви намоз ўқиган зиёратгоҳ деб вилоятдаги қайси маскан назарда тутилади?
Anonymous Quiz
80%
Ҳазрати Али бува зиёратгоҳи
11%
Шоабдумалик ота зиёратгоҳи
7%
Парпи ота зиёратгоҳи
1%
Қирқ қиз зиёратгоҳи
#кун_тарихи

📆📅24 май куни содир бўлган тарихий воқеалар:

🔖1996 йил. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

📌1994 йил. Тошкентда Қозоғистон элчихонаси очилди. 

📯1822 йил. Эквадор ўз мустақиллини қўлга киритди.

📨1844 йил. Морзе телеграфи ёрдамида  Вашингтондан Балтимор шаҳрига илк телеграмма жўнатилди. 

🥁1956 йил. Швейцариянинг Лугано шаҳрида биринчи Евровидения қўшиқ танлови бўлиб ўтди.


@tarix_chorrahasida
#ўрганиш

ДАВЛАТГА САЛКАМ 6 МИЛЛИАРД СЎМ ЗАРАР ЕТКАЗГАНЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

🔘Шоҳрухия шаҳристони” археология ёдгорлигида рухсатсиз қазиш ишларини олиб бораётган фуқаролар қўлга олинди.

🔘Қибрайда археология ёдгорлигига 5 млрд. 668 млн 075 минг сўм зарар етказилди.

🔘Бўстонлиқ ва Қибрайда зиёратгоҳ таъмирига ажратилган маблағни талон-торож қилганлар фош қилинди.


👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️Ассалому алайкум!
Ҳайрли тонг! 🌤


🍀 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан ҳайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!


@tarix_chorrahasida
#кун_тарихи

⚡️⚡️Ўзбекистон халқ артисти Машраб Юнусов таваллуд топган кун

🪔Aктёр ва хонанда Машраб Юнусов 1909 йил 25 майда Яйпан шаҳрида туғилган. 1952 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олади.

📌У 1931-1933 йиллар Фарғона театрида, 1933-1941 ва яна 1945-1962 йиллар Aндижон театрида, 1963-1989 йиллар Тошкентдаги Муқимий театрида фаолият олиб борган.

🎞Унинг ижоди психологик ўткир талқини, юксак маҳоратли ижроси билан ажралиб туради. “Гулсара”даги Қодир, “Тоҳир ва Зуҳра”да Тоҳир, “Қурбон Умаровда Қурбон, “Равшан ва Зулхуморда Равшан,” “Ромео ва Жулетта”да Парис, “Aлишер Навоий”да Aлишер Навоий, “Момо Ер”да оқсақол “Майсаранинг иши” да Чўпон, “Олифта”да Яквалхўжа, “Паранжи сирлари” да Норбойвачча роллари билан шуҳрат қозонган.


@tarix_chorrahasida
#янгилик

🔖🔖Чегарада мусодара қилинган тарихий ва қимматбаҳо буюмлар Божхона музейида сақланмоқда

📍Музейда 1,5 мингдан ошиқ экспонат мавжуд. Асосан божхона ходимлари томонидан чет давлатга олиб чиқиб кетилаётган қадимий тангалар, маданий бойликларимиз, Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг териси ва шохлари, қимматбаҳо тақинчоқлар ва бошқа бир қанча тарихий бойликларимиз кўргазма сифатида жой олган.

🏺Шунингдек, ўтган асрнинг 70-80 йилларида божхона ходимлари томонидан кийилган махсус либос ва ўша муҳитни намоён этувчи хоналар ҳам музейнинг алоҳида бўлими ҳисобланади. 



@tarix_chorrahasida
#туризм

📯📯Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ташкил этилади

📌Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

🖇Қарордан кўзланган мақсад, мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш, осори-атиқаларга бой она юртимиз дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири эканини халқаро миқёсда намойиш этишдир.

🔖Шу мақсадда, Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказилади.

📈Жорий – 2022 йилда ўтказиладиган ҳафталик доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси аллақачон ишлаб чиқилган.

🖌Таъкидлаш ўринлики, Халқаро ҳафталик ўтказиладиган бинолар ҳамда хорижий иштирокчилар учун банд қилинган жойлар мусулмон меҳмондўстлиги ва бошқа дин вакиллари талабномаларига мос қулайликлар билан таъминланади.

📜Туризм ва маданий мерос вазирлиги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Халқаро ҳафталик доирасида диний китоблар, диний уламоларнинг асарлари ва Ўзбекистонда чоп этилган Қуръони карим ҳамда мавзули сувенир маҳсулотлари кўргазмаларини ташкил этади.

📍Маданият вазирлиги “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда маданий тадбирларда иштирок этиш учун хорижий ва маҳаллий ҳунарманд ва наққошлар, миллий раққослар ансамбллари, мусиқий ижод ва анъанавий санъат усталари ҳамда миллий ва сипо (камтар) либослар дизайнерлари иштирокини таъминлайди. 

🔗Шунингдек, диний-маърифий тадбирларда таниқли хорижий ва маҳаллий диний уламолар, воизлар ва диний-маърифий соҳа вакиллари жалб этилади.
Ҳар йили 15 октябрга қадар Халқаро ҳафталик ўтказиладиган диққатга сазовор жойлар шай ҳолатга келтирилади. 




@tarix_chorrahasida