Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
Кўп йиллик тарихга эга, узоқ ўтмишдан сўзловчи, шифобахш сувлари минг дардга даво "Булоқ" зиёратгоҳи ҳақида билишни ва кўришни истайсизми?
Anonymous Poll
73%
Ҳа, кўришни истаймиз
25%
Бу қандай жой?
3%
Бу зиёратгоҳга борганман
#Биласизми?

"Масжид Aли" зиёратгоҳи (Кумушкон)

Паркент туманидаги ушбу зиёратгоҳ Кумушкон қишлоғидаги Чашма маҳалласининг энг юқори қисмида жойлашган.


@tarix_chorrahasida
Axir Men Bittaman
Ohunjon Madaliev
Эй ҳаёт мени синдира олмайсан, синиб бўлганман...
Эй ҳаёт мендан ҳеч нарсани тортиб ололмайсан, олиб бўлгансан...
Эй ҳаёт мени ўз синовларинг билан қўрқита олмайсан, қўрқиб бўлганман...
Эй ҳаёт менга чоғ қазима, мен тушмаган чоғ қолмади...
Эй ҳаёт менга тузоқ ясама ,
мен кўрмаган тузоқ қолмади.
Эй ҳаёт мени қўрқитаман демагин асло, мен қўрқмайман.
Чунки сен мени кучли қилиб бўлгансан!

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум.

Ҳар бир тонг илоҳийдир...
Ҳар бир кун неъмат. Неъматни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ.

Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!

Ҳаётни севган, қадрлаган, уни неъмат диб билганларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


@tarix_chorrahasida
👆Қайроғоч буванинг диққатга сазовор жойи ва зиёратгоҳи

Ушбу диққатга сазовор жойи ва зиёратгоҳи Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қоронқул қишлоғининг тепасидаги тоғнинг бошланиш қисмида жойлашган. Қишлоқ қарияларининг айтишига қараганда бундан тахминан 800-1000 йил аввал ушбу ерга 3 та ака-укалар келиб, жойлашган эканлар. Уларнинг қаердан келганлиги маълум эмас. Улар кучли дин пешволари ҳисобланиб, одамларни қуръон ўқиш йўли билан даволар эканлар. Улар келажакда ҳам бўладиган ҳодисаларни айтиб берганликлари сабабли уларнинг маъқомлари “Авлиё” деб саналган экан. Илгари ушбу жой қалин қайроғоч дарахтлари билан ўралган бўлиб, деярли ичкарига кириб бўлмас экан. Ушбу ака-укалардан иккитаси одамларга дин таълимини бериш мақсадида ҳозирги Чимбойлиқ ва Ғазалкент қишлоқларига акасининг буйруғи билан кетиб қолиб, одамларга Ислом дини илмини берган экан. Қайроғоч буванинг исмлари номалум. У ушбу ердаги тошлар устида ўтириб, номоз ўқиб, одамларни даволаб турар эканлар. Бугунги кундаги Хўжакент ва Қоронқул қишлоғи аҳолиси Қайроғоч буванинг олдига келиб ундан дуо қилишларини сўрар эканлар. Қайроғоч ота дуо қилганларидан сўнг ушбу одамлар тузалиб кетар, ишлари юришмай қолган одамларнинг ишлари юришиб кетар экан. “Қайроғоч бува” иккита катта Қайроғоч орасидаги тошлар устида ўтирганлиги сабабли, уни маҳаллий аҳоли “Қайроғоч бува” деб атаган экан. Яна қишлоқ қариячларининг айтишига қараганда Қайроғоч ота шу ерга кўмилган деган тахминлар бор. Лекин қабри номалум. Яна қишлоқ қарияларининг айтишича кечалари бу ерда қандайдур шарпаларни ҳам кўриш мумкин экан. Лекин бу ривоят ҳисобланади. Шунинг учун бу ер зиёратгоҳ ҳам ҳисобланади. 1950 йилларда ушбу ердаги Қайроғоч дарахтлари кесиб ташланиб, Хўжакент колхози ерларига бериб юборилган. Бугунги кунда ушбу жойда саноқли Қайроғоч дарахтлари ва қоратошлар бор. Қишоқ аҳолиси ва ушбу ерга келадиган мехмонлар қурбонликлар қилишиб, қуръон тиловат қилишади, маҳаллий аҳоли томонидан муҳофаза қилиб келинади.
#кун_тарихи

⚡️⚡️23 апрел - Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

📘Илмли киши бўлган ҳар бир хонадонда диний китоблар билан бир қаторда илмий китоблар ҳам сақланган. Бу китоблар авайлаб асралган, ниҳоятда қадрланган. Жумладан, буюк олим, тиббиёт илмининг даҳоси бўлган буюк бобокалонимиз Aбу Aли ибн Сино оғир дардга чалинган подшоҳни даволайди.

📚Уни мукофотламоқчи бўлган подшоҳдан табиб фақат сарой кутубхонасидан фойдаланиш учун рухсат сўрайди. Кўрдингизми, илмли кишилар китобни барча бойликлардан юқори кўрганлар, уларни нечоғлик қадрлаганлар.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ретро_ҳанда

🎭Кулги макон ҳам замон ҳам танламайди, ҳудди уни улашувчилар сингари.

--Биз қоидани бузмаган шофирларни мукофотлаяпмиз, мана сизга 10 минг сўм!

--Ростдан, бу пуллар менгами? Энди бу пулга права оламан...


😁Мукофотланган ҳайдовчи ўзини ўзи сотиб қўйди. Бежизга "Менинг тилим балодир, ёнган ўтга солодир" дейишмайди-да.


@tarix_chorrahasida
#фаолият

📌📌“Ғалаба боғи фалсафаси” китоби Владивостокда тақдим этилди

🔖Владивостокдаги Антон Чехов номидаги марказий кутубхонада куникеча “Ғалаба боғи фалсафаси” китобининг тақдимоти ўтказилди.Тадбир Владивостокдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан ташкил этилди.

🖌Тақдимотда Бош консул Р. Исмоилов Тошкент шаҳрида бунёд этилган "Ғалаба боғи"нинг миллий, минтақавий ва халқаро аҳамияти, боғининг барпо этилиши ҳамда унга бағишлаб ёзилган Акмал Саидовнинг “Ғалаба боғи фалсафаси” китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

@tarix_chorrahasida
#статистика

⁉️⁉️Ўзбекистондаги музейлар сони нечта?

🏛Давлат статистика қўмитаси
маълумотларига кўра, 2021 йил якунига кўра мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган музейлар сони 127 тани ташкил этган.

📊Йиллар кесимида музейлар сони таҳлил қилинганда, 2000 йилда 88 та, 2010 йилда 105 та, 2020 йилда 105 та, 2021 йилда 127 тага етган.

🔖Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган музейлар сони ҳисобланганда, Қорақалпоғистон Республикасида 4та, Андижон вилоятида 2 та, Бухоро вилоятида 19 та, Жиззах вилоятида 7 та, Қашқадарё вилоятида 10 та, Навойи вилоятида 6 та, Наманган вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятида 13 та, Сурхондарё вилоятида 8 та, Сирдарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Фарғона вилоятида 17 та, Хоразм вилоятида 3 та ва Тошкент шаҳрида 30 та борлиги маълум бўлди.


@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент

🎥Миллий халқ ўйинлари: Самсаракнинг яшил қирларида...

@tarix_chorrahasida
#зиёрат

Бугун вилоят нуронийлари ва фаоллари, меҳнат фахрийлари вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида муборак Рамазон ойи муносабати билан Зангиота мажмуасини зиёрат қилдилар.

Муаззам ва табаррук ошиёнда Қуръон тиловат қилинди. Қўллар дуога очилиб, юртимизга тинчлик, элимизга фаровонлик, вилоятимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ишлар маромига ривож, деҳқончиликка, тадбиркору ҳунармандларимиз касбу корига барака тилаб, дуо қилинди.

Зиёратдан сўнг эзгу таомилга кўра рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

@tarix_chorrahasida