Forwarded from Chirchiq shahar hokimligi / Хокимият города Чирчика
Музей - тарих кўзгуси
📌Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари Р.Дастиров, Ю.Рустамов, У.Таджибаев, А.Ким ва В.Ҳайдаров МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси С. Дастиров Чирчиқ шаҳар музейида бўлишди.
🔹Айниқса, тадбирда иштирок этган ёшлар тарихий музейга алоҳида қизиқиш билдиришди.
👉Каналга уланиш: CHIRCHIQ_PRESS

#таваллуд
⚡️⚡️Болалар щоири Зафар Диёрнинг таваллуд куни
✨Ўзбек болалар адабиётининг тараққиётида ёрқин из қолдирган кичкинтойларнинг истеъдодли шоирларидан бири Зафар Диёр 1912 йил 24 январда Наманган вилоятинингҳозирги Чуст туманидаги Самсоқтепа қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. 1916 йилда Зафарлар оиласи Тошкент шаҳрига кўчиб келади.
🪔Зафар Диёрнинг биринчи шеъриёш шоирларнинг “Қурилиш куйлари” тўпламида босилиб чиқди. Кўп ўтмай, унинг биринчи шеърлар тўплами “Қўшиқлар” номи билан 1933 йилда нашр этилди.
@tarix_chorrahasida

ОЛМАЛИҚ ШАҲАР ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?
📌Олмалиқ шаҳар Ўлкашунослик музейи 1991 йил 10 июлда ташкил топган.
🔘Шу бугунги кунда музейда рўйхатга олинган экспонатлар 13682 тани ташкил этади. Мазкур ашёлар асосан маҳаллий аҳоли ҳамда Олмалиқ шаҳрида фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотлар томонидан келтирилган.
⚡️Музейда тўртта: табиат бўлими, археология бўлими, этнография бўлими, Олмалиқ мустақилик йилларида бўлимлари фаолият олиб бормоқда.
✅2021 йилда музейга 2000 нафарга яқин томошабин ташриф буюрган.
🔺Куни кеча музейга Олмалиқ шахрида яшовчи бир гуруҳ кекса отахон ва онахонлар ташриф буюришди. Музей бўйлаб саёҳат қилган нуронийларнинг эътиборини этнография бўлимидан ўрин олган антик даврдаги инсонларнинг яшаш тарзи, уларнинг тарихи акс этган экспонатлар тортди. Мутахассислар уларга ушбу ашёлар ҳақида маълумот беришди.

#янгилик
⚡️⚡️Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та йўналиш рўйхатига кирди
🗞«Forbes» журнали Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та йўналиш рўйхатига киритди.
🛕Нашрнинг қайд этишича, Ўзбекистонда ЮНEСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ва қадимий буюк ипак йўли шаҳарларига саёҳат қилиш имконияти борлиги билан аҳамиятлидир.
📌Шунингдек, унда Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги тарихий бинолар ва сайёҳлик салоҳиятининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилган.
🖌Ушбу рейтинг муаллифлар томонидан 2020 йилгача саёҳат учун энг машҳур йўналишлар асосида тузилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️Ассалому алайкум!
☃️Хайрли кун! 🌤
😉Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!
@tarix_chorrahasida
☃️Хайрли кун! 🌤
😉Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!
@tarix_chorrahasida
#таваллуд
⚡️⚡️Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Ўлмас Умарбековнинг таваллуд куни
🖌Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, истеъдодли адиб Ўлмас Умарбеков 1934 йил 25 январда таваллуд топган.
📕Ўлмас Умарбеков қарийб қирқ йил тинимсиз изланиш, ижод билан банд бўлди. У ўнлаб ҳикоялар, қиссалар, «Одам бўлиш қийин», «Фотима ва Зуҳра» каби романлари, «Қиёмат қарз», «Шошма, қуёш», «Оқар сув», «Суд», «Комиссия», «Кузнинг биринчи куни», «Aризасига кўра», «Курорт», «Ер ёнганда» каби драматик асарларини яратди.
📚Шунингдек, «Икки солдат ҳақида қисса», «Ўзгаларни деб», «Қалин қорлар бағридаги учрашув» каби кинофилмлар учун ссенарийлар ёзди. «Одам бўлиш қийин» романи Ўзбекистон ёшлар ташкилотининг мукофотига (1971), «Икки солдат ҳақида қисса» филми Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига (1977), «Дамир Усмоновнинг икки баҳори» қиссаси эса Н. Островский номидаги собиқ иттифоқ ёшлар ташкилотининг мукофотига (1984) сазовор бўлди.

⚡️⚡️Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаевнинг таваллуд куни
✨Алишер Хўжаев 1963 йил 26 январда Тошкент вилоятида туғилган. У 1985 йил Самарқанд Давлат университетини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Электроника институтида меҳнат фаолиятини бошлаган.
🔸Кейинчалик қатор идораларда масъул лавозимларда меҳнат қилди. Хусусан, “УзПАК” маълумотларни узатиш тармоғи давлат унитар корхонасида директор, Ўзбекистон Президенти Девони Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида бош директор ўринбосари, “УзИнфоCом” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказида директор бўлган.
🔹Алишер Хўжаев 2017 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ: Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатиш бошланди.

🔶🔶Сирларга бой Миср инсониятга яна икки ноёб топилма ҳадя этди
📍Германия-Миср тадқиқотчилар гуруҳи ғарбий Луксордаги Aменхотеп III қадимий ибодатхонасида бир жуфт улкан сфинкс (ҳайкал) бўлакларини топишди.
🔖Aрхеологлар фиръавнлар сағанаси, Aменхотеп III шарафига тикланган икки ёдгорлик ҳайкали ҳамда Мемнон ҳайкалларини реставрация қилиш чоғида ноёб топилмага дуч келишди: оҳакдан ишланган ҳайкаллар ярмигача сувга чўккан эди.
📐Сфинксларнинг узунлиги салкам 8 метр чиқади. Уларда қадимий ҳукмдор шоҳона бош кийим — немес, маросимбоп қиррадор соқол ҳамда кенг безакли ёқа — усехда тасвирланган.
📌Миср туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги маълумотига кўра, реставрация чоғи сфинкслардан бирининг кўкрак қисмида «Aмон-Ранинг суюклиси» ёзуви кўзга ташланган.
❗️Маълумот учун: Aменхотеп III — милоддан аввалги 1390–1353 йилларда Мисрни бошқарган фиръавн, ХVIII сулола вакили.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати”ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни 71 ёшида оламдан ўтди.
Шароф Бошбеков 1951 йил 4 январда Самарқанд вилояти Булунғур тумани Ғубир қишлоғида туғилган. 1974 йили Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаган. Ўқишни тугатгач, Муқимий номидаги давлат мусиқали театри, Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида фаолият кўрсатган. Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (1983-1985), Ўзбекистон Миллий давлат академик драма театрида (1986-1987) адабий ходим бўлиб хизмат қилди.
Шароф Бошбеков ёзувчилик ижодини 1980 йилда “Тақдир эшиги” номли комедия билан бошлаган. Шундан сўнг адибнинг бирин-кетин ёзилган “Г” варианти” (1981), “Ғурур” (1982), “Жумбоқ” (1986) ҳикоялари, “Тикансиз типратиканлар”, “Мусиқа сайёраси”, “Тентак фаришталар”, “Тушов узган тулпорлар” (1983) драмаси, “Эшик қоққан ким?” (1987), “Эски шаҳар гаврошлари” (1998), “Темир хотин” (1989) каби жиддий комедиялари ўзбек драматургияси хазинасини бойитди. “Темир хотин” комедияси нафақат республикамиз, балки бошқа мамлакатлар театрларида ҳам саҳнага қўйилди. Мазкур асар аввал Республика миқиёсида ўтказилган театр фестивалида бош соврин – “Гран-при”ни қўлга киритди, сўнгра Марказий Осиё мамлакатлари орасида ўтказилган театр фестивалининг мутлоқ ғолиби, деб топилди. Ушбу пьеса асосида бадиий фильм, оперетта ишланди. Асар 1989 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Мақсуд Шайхзода номидаги йиллик мукофотига лойиқ топилди.
Шароф Бошбеков сценарийси асосида “Маъруф ва Шариф”, “Юзсиз” (1993), “Тилла бола” (1994) каби фильмлар яратилди. У “Масхарабоз” (1996), “Фарҳод ва Ширин” фильмларида ҳам сценарий муаллифи, ҳам режиссёр сифатида иштирок этди. Унинг сценарийси асосида “Чархпалак” телесериали суратга олинган. Бундан ташқари, “Тентак фаришталар” (1995), “Зўрдан зўр чиқса” (1996) каби саҳна асарлари ҳам республика театрларида муваффақиятли намойиш этилди.
Ҳажвий ҳикоялари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг “Йилнинг энг яхши ҳажвий асари” (1982) мукофотига муносиб кўрилган. “Муштум” журналида эълон қилинган “Буюк мақтанчоқлик”, “Буюк қўрқоқлик”, “Буюк бахтиёрлик” номли публицистик мақолаларига журналнинг “Йилнинг энг яхши публицистик асари” (1992) мукофоти берилган.
Мустақиллик йиллари “Ўйин” (2002), “Дока рўмолнинг қуриши” (2004) телефильм сценарийларини ёзди, “Сўқмоқ” (2003), “Меҳр ва маузер” (2007) киноқиссаларини яратди.
“Эшик қоққан ким бўлди?” (1989), “Фалакнинг гардиши” (2009), “Мусофир бўлмагунча” (2009), “Тентак фаришта” (2010), “Чархпалак” (2017), “Танланган асарлар” (“2021”) каби тўпламлари нашр этилган.
Адиб драма ва киноқиссалардан иборат “Танланган асралар” китоби учун 2021 йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Йилнинг энг яхши асари” танлови ғолиби бўлди.
Шароф Бошбеков 1996 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, 2001 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

#фаолият
МУЗЕЙ АШЁЛАРИ ҚАЙТА ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИЛДИ - ИШЧИ ГУРУҲ
⚡️ “Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисида”ги ҳамда “Музейлар фаолиятига тааллуқли меморий ҳужжатлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Оққўрғон тумани тарих-ўлкашунослик музей-мемориали фонд ашёларини топшириш-қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.
📌Ишчи гуруҳ аъзоларига музей мемориали фонд ашёларини топшириш ва қабул қилиш ишлари амалга оширилди.
🔘Туман Маданият бўлимида вақтинча сақланаётган Оққўрғон тумани тарих-ўлкашунослик музей-мемориалининг асосий воситалари, товар моддий бойликлар ҳамда музей фондидаги музей ашёлари ва музей коллекциялари қайта хатловдан ўтказилди.

Onang (UzHits.Net)
Otabek Muhammadzohid
⚡️⚡️⚡️
🎤Отабек Муҳаммадзоҳид "Онанг ҳаёт бўлса"
Aгар онанг ҳаёт бўлса,
Ҳар луқмангда лаззат бор.
Онанг агар ҳаёт бўлса,
Ғамларнинг бари бекор.
Aгар онанг ҳаёт бўлса,
Сендан бахтли одам йўқ.
Дийдоридан қувват олиб,
Ҳотиржамсан, кўнглинг тўқ.
🎧Баъзан айта олмаган сўзларимизни мусиқада тинглаб таскин топамиз, шуни билингки, яқинларимизнинг ҳар бири бу дунёда ғаниматдир, айниқса оналаримиз, чунки улар бизни қалб қўридан дунёга келтирган...

#Пскент
ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ҚАДАМИ ТЕККАН ТЕПАЛИК
🔍V-VI асрларда ҳозирги Мингтепа деб номланадиган ҳудуд атрофида жуда катта урушлар бўлиб ўтганлиги айтилади. Урушда ҳалок бўлганларнинг жасадлари бу ерга кўмилиб, натижада минглаб тепаликлардан иборат қабрлар пайдо бўлади. Минг тепа номи шундан келиб чиққан, дейишади.
🔺Афсоналарга қараганда бу тепаликка Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қадами теккан экан.
▪️Ҳозирда ушбу тепалик анча пасайиб кетган ва унда 10-15 та қабрлар кўзга ташланади холос.
⚡️Археологлар Пскентнинг жанубий ва жанубий-ғарбий томонида жойлашган мазкур тепаликда собиқ иттифоқ даврида қазиш ишларини олиб боришиб, қадимги қабрлар эканлигини тасдиқлашган.
🔘Профессор М.Массоннинг таъкидлашича, 1929-1930 йилларда археологик қазиш ишларига олимлардан А.Потапов, И.Луцкевич, В.Жуков ва Т.Г.Оболдуевлар раҳбарлик қилишган.
📌Олимлар дастлабки қазилмаларгача бу қабрлар милоддан аввалги III–IV асрларга оид ва скиф-сарматларга тегишли бўлса керак, деб тахмин қилишган.

#экспонат
🐻🐻Оқ тирноқли қўнғир айиқ
✨Кўпинча музейларга ташриф буюрганимизда ундаги турфа оламни кўриб ҳайратга тушамиз, ўз кўзимиз билан шундай ғаройиб кўринишга эга ҳайвонларни кўришга нима етсин.
🏛Aнгрен шаҳар тарихи музейининг биология ва ҳайвонот бўлимидан ҳам ана шундай ажойиб ҳайвонлар ўрин олган. Шулардан бири Оқ тирноқли қўнғир айиқдир.
🐻❄️Aйиқсимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчи ҳисобланган оқ тирноқли айиқ ер юзидаги энг йирик ва хавфли ҳайвонлардан бири саналади, қўнғир айиқнинг тана узунлиги одатда 1.2м дан 2 м гача бõлиб, вазни 300кгдан то 400кг гача бориши қайд этилади.