Тарих чорраҳасида
191 subscribers
2.36K photos
739 videos
911 links
Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасининг лойиҳаси

Биз билан боғланиш учун: @Madaniymeros_Bot
Download Telegram
Самарқанд саёҳати ажойиб ўтмоқда, Регистон ўз маҳобати билан барчани лол этмоқда.

Маълумот учун: Регистон майдонида уч мадраса - Улуғбек Тиллакори, Шердор мадрасалари жойлашган.

Дастлаб Улуғбек мадрасаси (1417—1420) бунёд этилган. XV асрнинг 20—40 йилларида Регистон ҳашаматли меъморий ансамблга айланган.

XVII асрда Самарқанд ҳокими Ялангтўш  Баҳодир вайрона ҳолатдаги Улуғбек хонақоҳи ўрнига Шердор мадрасасини, Мирзойи карвонсаройи ўрнига Тиллакори мадраса масжиди (1646/47 — 1659/ 60) ни қурдирган.

Регистон ансамбли ўзининг ранг-баранг кошинкори безаклари; нақшинкори пештоқлари, улкан гумбазлари билан Ўрта Осиё меъморлигининг ноёб ёдгорлиги ҳисобланади.

@tarix_chorrahasi
#ичкитуризм

Кейинги манзил Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбараси бўлди. Зиёратчилар Биринчи Президент хотирасига атаб Қуръон тиловат қилишди.

@tarix_chorrahasida
#ичкитуризм

"Шоҳи Зинда" мажмуасида

Шоҳи Зинда, яъни "Тирик шоҳ" мақбаралар мажмуаси ўтмиш аждодларимиз тарихи ва тақдирида алоҳида ўрин тутади. У кўҳна Самарқанднинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, муқаддас зиёратгоҳлардандир. 

"Шоҳи Зинда" мақбарасининг ички ҳовлисидан Амир Темурнинг яқин қариндошлари ва саркардаларининг ўнлаб мақбаралари ўрин олган.

@tarix_chorrahasida
#ичкитуризм

Самарқанд таассуротлари

Саёҳатчилар жудаям хурсанд. Улар саёҳат ташкилотчилари ҳисобланган Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ангрен шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси масъулларига миннатдорчилик билдиришди.😊🤝

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлга отланганингизда атрофингиздаги ҳамроҳларингиз кунингизнинг мазмунли ёки мазмунсиз ўтишида жуда муҳим ўрин тутади.

Хушчақчақ, самимий инсонлар билан кун қандай ўтганини билмай қолдик. Самарқандга яна келиш орзусида ортга қайтдик.

Автобус Тошкент вилояти томон йўлни бурди.

Эҳҳееее, автобусимиз тўла талантлар эканку. Ажойиб шаҳардан ажойиб таассуротлар билан қайтаётган ҳамроҳларимиз қўшиқларни рақсларга улашди. Автобусда атмосфера👍👍👍👍😍

@tarix_chorrahasida
#ичкитуризм #таассурот

Оҳангароннинг Шодмалик қишлоғида қозоқ миллатига мансуб аҳоли кўп.

Шодмаликлик Дариха ая Турсунбоева ҳамда Омонқул ота Қувватов ижросидаги қозоқча ашулага кўпчилик жўр бўлди.

Бунақа саёҳат ва бунақа ҳамроҳларни фақат орзу қилиш мумкин!! Нуронийларимизнинг овозига гап йўқ.👍👍👍🥰

Дариха ая куйлаётган қўшиқ никоҳ тўйида фарзандига эзгу тилак билдираётган ота-оналар тилидан экан.👏👏👏

@tarix_chorrahasida