#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
💥YouTube ижтимоий тармоғида тарқалган "САРДОБАДА ТОШКИНИДА АЛДАНГАН ФУКАРОЛАР, ВАЗИРЛИК МАҲКАМАСИДА" сарлавҳали видео лавҳа юзасидан
Мурожаатда қайд этилган важлар ўз тасдиғини топмади.
👉🏻 @SV_LIVE

#Расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда “Сирдарё тумани Баҳор МФЙ Навоий кўчасида 2 йилдан бери ичимлик сув исроф бўлиб оқмоқда. Негадир ҳечким ким аҳамият бермайди...” мазмунидаги хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани матбуот хизмати ўрганиш олиб борди.
Маълум бўлишича ичимлик суви тармоғидан сувни сизиб чиқиши Баҳор махалласи Навоий кўчасида юзага келган. Ушбу кўчадаги 19 уйда яшовчи фуқаронинг таъкидалашича, 2020 йилда ёлланма ишчилар орқали ўз уйига ичимлик суви тармоғини олиб кирган.
Икки йилдан бери сув сизиб чиқадими? деган савол билан ушбу кўчада яшовчи фуқароларга юзландик.
-Икки кун олдин сув чиқиб бошлади. Ундай бўлганида бу ер ботқоқликка айланар эди- деди фуқаролардан бири.
Айни вақтда "Сув таъминоти" МЧЖ туман бўлими масъуллари томонидан ҳолат бартараф этилмоқда.

✅ "Blogerlar ittifoqi" ижтимоий тармоқлари каналида "Хамма айбни йўл бошқармасига ағдариб қўйиш осон хеч бўлмаса шу кичкина кўприкчани тўғирлаб қўйса бўладику." тўғрисида тарқалган мурожаат туман ҳокимлиги назоратига олинган ва ушбу йўл тамирлаш жараёни Сирдарё вилоятида автомобиль йулларига оид мавжуд муаммолар ва уларни ечиш буйича тасдиқланган чора-тадбирларига мувофиқ 2023-йилда Республика бюджетидан молиялаштирилиши ва Автомобиль йўллари қўмитаси маъсул этиб белгиланган бўлиб, Гулистон туман йўллардан фойдаланиш унитар корҳонаси директори Ж.Рахимқуловга тегишли топшириқлар берилган ва назоратга олинган. Ушбу дастур бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.
🕊 Telegram🇺🇿 | 🕊 Telegram🇷🇺 | 📱 Facebook | 📺 YouTube | 🕊 Twitter | 📱 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✍️ #Расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда «Гулистон олимпия захиралари коллежининг орқа томонидан ўтган канализация қувури ёрилиб кетган. Натижада 4 мавзедаги кўплаб уйларнинг канализацияси айнан олимпия захиралари коллежи орқасидаги зовурга тўкилиб, катта ҳудудни бадбўй ҳид билан сасишига сабаб бўлмоқда» мазмунида тарқалган хабар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида Гулистон шаҳар «Бўстон» МФЙ ҳудудида жойлашган Гулистон давлат университети томонидан оқова сувларни ҳайдаш станциясига юбориш қувурлари ёрилганлиги ҳамда оқова сувлар зовурга оқаётганлиги аниқланди ва Гулистон давлат университети ректори М.Ҳаджиевга бартараф этиш учун берилган ёзма кўрсатмага асосан ҳолат ўз вақтида бартараф этилди.
Шунингдек, ушбу ҳудуд Экология бошқармаси томонидан доимий назоратга олинди.
sirdaryo-live.uz
Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram

Ижтимоий тармоқларда “Гулистон шаҳри «Дилхуш» кафеси олдида яхши инсонларнинг кўмагини кутмоқда” мазмундаги хабар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси Гулистон шаҳар ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида хабарда кўрсатилган манзилда 1дона шумтол дарахтининг таг қисми бетонлангани аниқланди ҳамда ушбу дарахтнинг таг қисми кенгроқ очилиб, агротехник ишлов берилди ва суғориш ишлари амалга оширилди.
Сирдарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

❗️#Расмий_баёнот
➖ Ижтимоий тармоқларда: «Ўзбекистонда эртадан ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар қимматлайди. Жумладан, ичимлик суви нархлари (1 метр куб) аҳоли учун ҳозир 750 сўмдан 1500 сўмгача кўтарилади», мазмунида тарқатилаётган хабарлар асоссиз ҳисобланиб, ичимлик ва оқова сув нархлари ҳозирча фақат Андижон вилоятида оширилиши белгиланган ва қарор эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради.

⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан расмий муносабат
🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.
📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:
💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;
🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;
🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;
❌ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;
📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.
📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.
✅ Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.
❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:
➖ Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.
➖ Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!
➖ Ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!
✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
sirdaryo-live.uzTelegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
#Расмий_муносабат
❗️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқдан пиёз нархларининг кескин ошиб кетиши билан боғлиқ хабарларга расмий муносабатини берди.
Юртимизда ҳали ҳаво совимай туриб, айрим таҳлилчи-блогер ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан мазкур совуқ ҳаво оқимининг пиёз нархи кўтарилишига сабаб бўлиши ҳақида асосланмаган хабар тарқатилмоқда.
Жумладан, мамлакатимиз ҳудудида кутилаётган совуқнинг аграр соҳадаги барча тармоқларга салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида зарур-чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
"2024 йил ҳосили учун тўқсонбости усулида тайёрланаётган пиёз ва саримсоқпиёзларга эса бу совуқ деярли таъсир кўрсатмайди" дейилади хабарда.
sirdaryo-live.uz
Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
❗️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқдан пиёз нархларининг кескин ошиб кетиши билан боғлиқ хабарларга расмий муносабатини берди.
Юртимизда ҳали ҳаво совимай туриб, айрим таҳлилчи-блогер ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан мазкур совуқ ҳаво оқимининг пиёз нархи кўтарилишига сабаб бўлиши ҳақида асосланмаган хабар тарқатилмоқда.
Жумладан, мамлакатимиз ҳудудида кутилаётган совуқнинг аграр соҳадаги барча тармоқларга салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида зарур-чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
"2024 йил ҳосили учун тўқсонбости усулида тайёрланаётган пиёз ва саримсоқпиёзларга эса бу совуқ деярли таъсир кўрсатмайди" дейилади хабарда.
sirdaryo-live.uz
Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Sirdaryo Live | расмий канал
#ТЕЗКОР #ДАҲШАТ 😱 🔞 ‼️ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ДЕНОВ ТУМАНИ БОЗОРИДА БЕГОНА АЁЛ ЁШ ҚИЗНИ ПИЧОҚЛАБ ТАШАДИ 😱🤬 Сурхондарё вилояти, Денов туманида БЕГОНА АЁЛ барча кўз ўнгида ЁШ ҚИЗНИ ПИЧОҚЛАБ ТАШАДИ ❗️ ҲОЛАТ 1-МАЙ КУНИ СОДИР БЎЛГАНИ АЙТИЛМОҚДА ✅ РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ…
#Дахшат #Расмий_муносабат
⚠️БОЗОРДА АЁЛ ТОМОНИДАН ҲЕЧ БИР САБАБСИЗ ПИЧОҚЛАНГАН 3 ЁШЛИ ҚИЗ ВАФОТ ЭТДИ
1 май куни Сурхондарё вилояти, Денов туманида руҳий хасталиклар диспансерида рўйхатда турган аёл 3 ёшли қизчани ҳеч бир сабабсиз ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳатлари етказди. Қизалоқ шифохонада вафот этди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
✅ РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU

#Расмий
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Афғонистон Разведка хизмати раиси, Мудофаа ҳамда Ички ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказди
Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баходир Қурбонов бошчилигидаги делегациянинг Қобул шаҳрида Афғонистон Разведка хизмати раиси Абдул Ҳақ Восиқ билан учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, Афғонистонни ҳалқаро муносабатларнинг тўлақонли аъзосига айлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилаётгани таъкидланди.
Хусусан, Президентимизнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро анжуманларда афғон масаласи бўйича якдил позициядаги чиқишлари келтириб ўтилди.
Мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги, ирригация, энергетика, транспорт, савдо-сотиқ ва бошқа йўналишларда икки томонлама музокаралар фаол тарзда давом этмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Афғонистонни минтақавий ҳамкорликка жалб қилиш мақсадида мамлакатда иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда инсонпарварлик ёрдамларини давом эттиришга эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон ва Афғонистон чегараларида дахлсизликни сақлаш, чегара пунктларида кириш-чиқиш режимини янада такомиллаштириш, наркотик моддалар ноқонуний айланмасига ҳамда терроризмга қарши кураш йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шу куни Афғонистон Мудофаа вазири Мулло Муҳаммад Ёқуб ҳамда Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларни дўстлик ва яқин қўшничилик руҳида ривожлантиришга хизмат қилади.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ