Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
62.4K subscribers
27.6K photos
2.59K videos
91 files
8.9K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
#Янги йил_байрами

БАЙРАМ ШУКУҲИ

🎄 Воҳамиз ҳудудларида Янги йил байрами тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Шўрчи туманида ташкил этилган “Янги йилим, яхши йил” номли тадбирида болажонларга “Президент совғаси” топширилди.

😉 Болажонлар учун тайёрланган байрам дастури эса эсда қоларли саҳналарга бой бўлди. Байрам шукуҳи воҳамиз бўйлаб давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ бошқармаси Матбуот хизмати

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари мактаб таълимини ислоҳ қилишга бағишланган кўргазма доирасида бир гуруҳ ўқитувчилар билан учрашди.

В рамках выставки по реформированию школьного образования глава государства встретился с группой учителей.

#Mirziyoyev #uchrashuv #maktab #uqituvchilar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Президент_Мурожаатномаси
#Муносабат

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ - ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИНИ ЮКСАЛТИРАДИ

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқелик сифатида қаралади. Чунки, мурожаатномада бевосита мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини ўзида мужассам этган муҳим масалалар ҳамда уларнинг ечими кўрсатилади. Бу йилги мурожаатномани тинглаб, таълим тизимига қаратилаётган эътибор, педагогларга кўрсатилаётган ишонч, биз устоз-мураббийлар зиммасига катта масъулият, қалбимизга ғурур бағишлади.

⚡️Айниқса, янги кириб келаётган 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилиниши ҳам келаётган йил таълим тизими йили бўлишидан дарак беради.
Юртбошимиз мурожаатномасида “Таълим сифатини ошириш - Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!”, дея таъкидлаб ўтди. Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиши, ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Дарҳақиқат, устоз ва мураббийлар қадр топган юртда юксалиш ва ривожланиш бўлади. Бежизга, устоз отадек улуғланмайди, юрт тараққиётининг пойдеворига маҳоратли ва малакали педагоглар асос солади. Пойдеворнинг мустаҳкам бўлиши эса биз педагоглар зиммасига катта масъулият юклайди. Демак, нафақат ўқувчига таълим-тарбия беришимиз, мунтазам равишда ўқиб, изланиб ўз устимизда ишлашимиз даркор.

Соадат Мамасобирова

Олтинсой туманидаги 12-сонли умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Каналга уланиш:
👉https://t.iss.one/surxonvxtb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Устозларга Президентимиз билан тушган эсдалик фотосуратлари топширилди

Хабар берилганидек, бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда жойлашган Халқаро конгресс марказида ўтказилган кўргазма доирасида юртимиздаги умумтаълим мактабларида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фаол ўқитувчилар билан учрашди.

Учрашув доирасида ўқитувчилар билан самимий мулоқот олиб борган Президент эсдалик учун тадбир иштирокчилари билан фотосуратга тушди.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига асосан, бугун Халқ таълими вазирлигида тадбирда иштирок этган бир гуруҳ ўқитувчиларга мазкур эсдалик фотосуратлари топширилди.

Устозлар Президент томонидан тақдим этилган ушбу совғалар ва кўрсатилган юксак эҳтиром учун яна бир бор ўз миннатдорлигини билдириб ўтди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/889

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ўз олдига қўйган катта марраларга таълимни яхшилаш ва ўқитувчиларнинг обрўсини кўтаришсиз эришиб бўлмаслигини таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк