Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
53.1K subscribers
31.9K photos
3.14K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
🟢 ДАСТЛАБКИ ТЕСТ СИНОВ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН

Бугун, Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 26-сонли умумтаълим мактабида Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Имтиҳон жараёнларини ўтказиш учун тайёргарлик кўрилган.

Kanalga ulanish 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1
🟢 #LIVE
#ЖАРАЁН

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралашнинг биринчи яъни тест жараёни учун бугун Сурхондарё вилоятидаги энг кучли ва салоҳиятили ўқитувчи-педагогларни Термиз шаҳридаги 26-сонли умумтаълим мактабида жам қилди.

💬 Ҳозирда ўтказилаётган танловда вилоятдан жами 384 нафар педагоглар номзоди кўрсатилган. Ушбу квотага ҳар битта йўналиш бўйича тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ҳар битта квота ўрнига кўпи билан учта номзодни тақдим этган.
Тест жараёнига ҳар бир номзод қатъий талаблар асосида текширилган ҳолда киритилмоқда.
Тест синовларига кираётган номзодларнинг ҳавфсизлиги ва соғлиги учун барча шароитлар яратилган.

Kanalga ulanish 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
👍ЎФА билан мактабларда болалар футболини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик битими имзоланди

102-умумтаълим мактабда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўртасида имзоланган ҳамкорлик битимида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларидаги болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар иштирокидаги футбол мусобақаларини ташкил этишга келишиб олинди.

Мазкур ҳамкорлик битимини тузишдан кўзланган асосий мақсад умумтаълим мактабларида ўтказилган мусобақалар натижасига кўра иқтидорли болаларни саралаб олиш, спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, футбол маҳорат мактаблари, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига танлаб олишдан иборатдир.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида “Мактаб лигаси” мусобақаларини ўтказиш, жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг футбол бўйича билимларини ошириб бориш, таниқли спортчилар билан ўқув ва амалий семинарлар ташкил этиш, умумтаълим мактаблари орасидан футбол спорт турини оммалаштиришга кўпроқ ҳисса қўшаётган мактабларни ҳар чоракда рағбатлантириб бориш чоралари кўзда тутилган.

Ўзаро дўстона руҳда ўтган тадбир давомида мазкур режаларни ҳамкорликда бажариш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2