Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
62.9K subscribers
27.6K photos
2.59K videos
91 files
8.9K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
🌱“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

🎋“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” дарахт экиш тадбирлари Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳам қизғин давом этмоқда.
Шаҳардаги 26-сонли умумтаълим мактабида Термиз шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда мактаб директорлари яхши ниятлар билан кўчат қадашди. Мактаб ҳудудидаги ер майдонига 280 туп арча, ўрик, олма, бодом, хурмо, каталпа, терак, тол ва 1300 дона тут, анор, терак, атиргул ва олеандр қаламчалари экилди.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
Ўзбекистон Халқ таълими вазири Бутунжаҳон таълим конференцияси доирасида Озарбайжон фан ва таълим вазири билан учрашди

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни пойтахтимиздаги Халқаро Конгресс марказида Кичик ёшдаги болаларни парвариш қилиш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси ўз ишини бошлади.

Конференция доирасида Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Озарбайжон фан ва таълим вазири Эмин Амруллаев билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки давлат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик муносабатлари хусусида сўз борди. Эмин Амруллаев Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва давлат сиёсатига юқори баҳо берди.

Озарбайжон таълим вазири PISA, PIRLS халқаро тадқиқотлари бўйича олиб борилаётган ишлар, дарсликлар яратиш соҳасидаги тажриба ҳақида сўз юритар экан, бугунги кунда Озарбайжон мактабларида таълим сифати, ўқитувчилар малакасини ошириш борасида қўйилаётган талабларга тўхталиб ўтди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3UX0FCq


@uzedu
#Сўраган_эдингиз

📣📣ДИҚҚАТ!

📌Сиз сўраган навбатдаги қайта тайёрлаш курслари тўғрисида маълумот берамиз!

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган қайта тайёрлаш курсларини эълон қилади 👇🏻 👇🏻

Тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Амалий санъат

👉 Безакчи-рассом

👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар

👉 Санъатшунослик (тасвирий ва манзарали амалий санъат)

👉 Амалий санъат (турлари бўйича)

👉 Рангтасвир (турлари бўйича)

👉 Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича)

👉 Дизайн (тасвирий ва манзарали амалий санъат)

👉 Ишлаб чиқариш, қурилиш ва техника билим соҳаси

👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси

👉 Транспорт таълим соҳаси

👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси

Она тили ва адабиёт ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Журналистика

👉 Таржимонлик (тиллар бўйича)

👉 Нутқ маданияти ва нотиқлик

👉 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)

Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Журналистика

👉 Таржимонлик (тиллар бўйича)

👉 Нутқ маданияти ва нотиқлик

👉 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)

Давлат ва ҳуқуқ асослари ўқитувчиси йўналишида ўқимоқчи бўлганлар

👉 Ҳуқуқшунослик

👉Юриспруденция

📍Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй

Мурожаат учун телефонлар: (71) 246-90-94, (94) 003-35-52

Савол ва таклифларингизни https://t.iss.one/avloniy_qayta_tayyorlov телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.

Бошқа йўналишлар, ўзгартиришлар бўйича навбатдаги постларимизда.

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Ўзбекистон ва Тожикистон таълим вазирлари иккитомонлама ҳамкорлик алоқаларини муҳокама этди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун пойтахтимизда ўтаётган “Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш” мавзусида II Бутунжаҳон конференцияси доирасида Тожикистон фан ва таълим вазири Рахим Саидзода билан учрашди.

Айтиш жоизки Халқаро Конгресс марказида ўтаётган мазкур тадбирда дунёдаги қатор халқаро ташкилотлар билан биргаликда ЮНЕСКОга аъзо давлатларнинг таълим вазирлари, етакчи халқаро мутахассис ва арбоблари иштирок этмоқда.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/834


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Президент фармойиши билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Ушбу шўъба янгидан тузилган бўлиб, Президент Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради.

Шунингдек, С.Ш.Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.

Таъкидлаш лозимки, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисодиёт фанлари номзоди Саида Мирзиёева кўп йиллар давомида турли соҳаларда, шунингдек, 2019-2020 йилларда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари, 2020 йилдан бугунги тайинловга қадар Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари лавозимларини эгаллаган.

Унинг фаолияти давомида сўз эркинлигини таъминлаш, вазирлик ва идораларнинг очиқлик сиёсати, матбуот хизматларини жорий этиш, маданият соҳасини ривожлантириш ва гендер тенглик масалалари бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк