Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
53.8K subscribers
31.8K photos
3.12K videos
96 files
10.3K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
⚡️16-aprel kuni Boysun tumanidagi 41-sonli umumtalim maktabida "Boshlang‘ich sinflarda interfaol metodlar va tа'limiy o‘yinlardan zamonaviy axborot kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda ta'lim berish" mavzusida viloyat ilmiy-amaliy o‘quv seminari bo‘lib o‘tdi.
⚡️Seminarda tumandagi 1,6,33,41- maktab o‘qituvchilari Milliy o‘quv dasturini amaliyotda joriy etish bòyicha mahorat darslari tashkil etildi.
⚡️Қизириқ туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида 2022 йил 18 апрел куни туман “Баркамол авлод” болалар мактабида “Ранглар жилосида-она диёр” расмлар танловининг ва “Ёш инноваторлар” кўргазмали танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
⚡️ “Ранглар жилосида-она диёр” расмлар танловида 1-ўринни 49-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Сафарова Азиза, 2-ўринни 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Жовқаштиев Ҳусан, 3-ўринни 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Холиёров Ҳабибуллолар, “Ёш инноваторлар” танловида 1-ўринни 2-умумий ўрта таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Турдимуродов Ҳумойиддин, 2-ўринни 34-умумий ўрта таълим мактаби 9-синф ўқувчиси Нуринов Юсуф, 3-ўринни 28-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Чоршанбиев Жўрабеклар эгаллаб туман халқ таълими бўлими мудирининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар..
👍2
Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Юсупович мактаб ўқувчилари билан онлайн мулоқот ўтказди...

Жорий йилнинг 15 апрель куни Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Қорақлапоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида божхона органларига бириктирилган мактабларнинг юқори синф ўқувчилари билан онлайн мулоқот ўтказди. Ушбу онлайн мулоқотда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Умаров Қахрамон Акбарович, Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ходими Бойматов Бахром Эшмаматович ҳамда умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

👉БАТАФСИЛ:

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш:
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍2
🏆Мактаб ўқувчилари ўртасида “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди

📝Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги қўшма қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг 18-сонли умумтаълим мактабининг 7-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ҳамда мазкур мактабнинг қуйи синф ўқувчилари учун шашка ва стол тенниси бўйича ҳам беллашувлар ўтказилди.

⚽️Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувларда спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги”да 9 “А”-синф қўлга киритган бўлса, 2-ўринни 10 “Б”-синф ва 3-ўринни 8 “Б”-синфлар эгаллашди. Шунингдек, шашка ва стол теннисида ҳам муносиблар ғалаба қозонди.

🥇🥈🥉Спорт тадбири якунида бошқарма раҳбарияти томонидан ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆Сурхондарё вилоят Термиз шаҳрининг 18-сонли умумтаълим мактабининг 7-11 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ҳамда мазкур мактабнинг қуйи синф ўқувчилари учун шашка ва стол тенниси бўйича ҳам беллашувлар ўтказилди.
👎1