Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
62.4K subscribers
27.9K photos
2.62K videos
91 files
8.99K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati (Quvonchbek Ismatullayev)
Шерободда 90 ўринли давлат ва 75 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари иш бошлади

Туманнинг “Баҳор” маҳалласида Инвестиция дастури асосида лойиҳа қиймати – 3 млрд 527 млн сўм бўлган 90 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда “Дўстлик” маҳалласида Инвестиция дастури асосида лойиҳа қиймати - 1 млрд 537 млн сўм бўлган 75 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

“Баҳор” маҳалласида 394 нафар 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлса, “Дўстлик” маҳалласида 428 нафар 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар мавжуд, шуларнинг умумий 165 нафари ушбу мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниши кўзда тутилган.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар болажонлар учун яратилган барча замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди. Замонавий махсус мебеллар, янги тўшаклар билан жиҳозланган ётоқхоналар, махсус кутубхона болажонларнинг доимий хизматида бўлади.

Ташриф буюрган меҳмонларга жажжи болажонлар томонидан байрам дастури намойиш этилди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Zakovat
#Viloyat_bosqichi

O‘quvchi yoshlarning bilimlarini sinovdan o'tkazish, ularni intellektual salohiyatli, intiluvchan qilib tarbiyalash maqsadida tashkil etilgan "Zakovat" intellektual o'yinining Angor tumanidagi alohida ta'lim ehtiyojlari bo'lgan ko‘zi ojiz bolalar uchun ixtisoslashtirilgan "Nurli maskan" maktab-internati o‘quvchilari o‘rtasida o‘tkazilgan viloyat bosqichi qizg‘in va ko‘tarinki ruhda kechdi.

✍🏻 Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati.

Telegram | Facebook | Instagram | You tube
Ангор туманига ташриф: Мактаб, боғча ва поликлиника фаолияти билан танишув ҳамда “оталар йиғилиши” ўтказилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ ҳудудларда ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишиш, таълим тизимидаги муаммоларни ўрганиш мақсадида Ангор туманида бўлди.

Дастлаб, туманнинг “Гиламбоб” маҳалласида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида янгидан таъмирланган 4-сон оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди. Аҳоли саломатлигини таъминлаш, “Электрон поликлиника” тизимини жорий этиш ишлари тақдимот қилинди ва шу ернинг ўзида Термиз шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларига тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар тўпламлари топширилди.

Вилоят раҳбари 5-сонли мактабда яратилган шароитлар, таълим жараёнлари билан ҳам танишиб, ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Мактаб қошида ташкил этилган тайёрлов гуруҳларига жалб қилинган болалар учун совғалар топширди.

Шундан сўнг тумандаги 3-сонли мактабида Термиз шаҳри, Ангор, Денов, Жарқўрғон, Музработ ва Шеробод туманларидаги янги боғчаларнинг очилиш тадбири ҳамда “Зоом” платформаси орқали ҳудудларда умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Оталар йиғилиши” ўтказилди.

– Фарзандлар тарбиясида оталар роли ва масъулиятини ошириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан жорий қилинган “Оталар йиғилиши”, “Оталар қабули” каби тадбирлар “Сурхондарё тажрибаси” сифатида бутун республика бўйлаб амалиётга тадбиқ этилмоқда. Эндиликда биз оталар билан ҳамкорликда ишлаб ўқувчиларимизнинг таълим-тарбиясини яхшилаш, йиғилишларимизнинг самарадорлигини оширишимиз лозим бўлади – дея таъкидлади вилоят раҳбари “Оталар йиғилиши” аввалида.

Тадбирда таълим сифатини ошириш, тарбияси оғир ўқувчиларни соғлом ҳаётга қайтариш, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиш масалалари муҳокама қилинди. Якунда тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
"Nurli maskan" maktab-internatlarida “Zakovat” turnirining hududiy bosqichi bo'lib o'tdi

Respublikadagi "Nurli maskan" maktab-internatlarida “Zakovat” intellektual musobaqasining hududiy bosqichi bo'lib o'tdi.

O'quvchi-yoshlarning mantiqiy bilimlarini shakllantirish, ularni bilim olishga bo'lgan qiziqishini oshirish maqsadida o’tkaziladigan mazkur musobaqada 100 dan ortiq jamoalar ishtirok etdi. G‘oliblikni qo‘lga kiritgan 17 ta jamoa shu yilning dekabr oyida bo'lib o'tadigan respublika bosqichida ishtirok etish huquqini qo'lga kiritishdi.

G'olib jamoalarga diplom va qimmatbaho sovg'alar bilan topshirildi.


Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Аngor tumani hokimligi |Rasmiy kanal| (GAVHAR JUMAYEVA I MATBUOT KOTIBI)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Angor tumaniga tashrif: Maktab, bog‘cha va poliklinika faoliyati bilan tanishuv hamda “otalar yig‘ilishi” o‘tkazildi.

✍🏻 Angor tumani hokimligi Axborot xizmati

📱Telegram 🌐Facebook  🎞 YouTube 🌐 Web-site