Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
58.9K subscribers
28.1K photos
2.66K videos
91 files
9.09K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Термиз туманида мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Вилоят ҳокими Термиз туманига ташрифининг кейинги манзилида 23-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, ҳудудни ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Шу ернинг ўзида туман раҳбарлари, соҳа масъуллари иштирокида умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тўлиқ тайёрлаш, қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, синф хоналарини шай ҳолатга келтириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Вилоят раҳбари мактаб кутубхонаси учун китоблар жамланмасини топширди.

Маълумот учун, вилоятдаги 469 та мактаб шароитларини яхшилаш, янги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан 11 млрд 195 млн сўм маблағ ажратилиб, ушбу мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Мактабдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди

Сурхондарё вилоятида таъмирга муҳтож 62 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган дастурдаги таълим муассасаларида ишлар якуний босқичларда амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур дастур доирасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Термиз туманидаги 3-сонли мактаб биносида бўлиб, таъмирлаш жараёнлари билан танишди. Қуввати 1 176 ўринли бўлган мактаб биносини капитал таъмирлаш учун 3,9 млрд сўм маблағ ажратилган.

Ҳозирда эшик ва дераза ромларини ўрнатиш, бинонинг ички ва ташқи фасадларини бўяш ишлари бажарилмоқда. Вилоят раҳбари қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш, мактабни янги ўқув йили бошлангунга қадар фойдаланишга топшириш, синф хоналарини замон талабларига асосан жиҳозлаш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Forwarded from Uzun tumani hokimligi | Rasmiy kanal | (Тўланбой Атаханов)
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – давр талаби

Озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир.

Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар туман прокуратураси ташаббуси билан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этишга оид гигиеник нормативларнинг 12 иловасида мактабгача таълим ташкилотларида юқумли касалликлар ҳамда овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ишлатилишига рухсат берилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлар ишлатилиши олдини олиш ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни истеъмолдан чиқариш бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларига хавфсиз ва сифатли овқатланишни ташкил этиш тўғрисида тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Uzun tuman hokimligi Axborot xizmati

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/uzun_ax_x
Telegramm I Facebook I Web-site I Youtube
#Kun_hikmati

Yaxshilik izla, to‘g‘rilik izla, ammo ayb izlama.

           Jaloliddin Rumiy

✍🏻 Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi matbuot xizmati.

Telegram | Facebook | Instagram | You tube