Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
49.2K subscribers
32.1K photos
3.19K videos
97 files
10.5K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
XALQARO SERTIFIKAT SOHIBASI

⚡️ Turayeva Mahfuza Sheraliyevna- Surxondaryo viloyati Sariosiyo tumani 2-sonli umumta’lim maktabining informatika va AT fani o‘qituvchisi sifatida faoliyat yuritib kelmoqda.

2022-yil 11-maydagi PF-134-sonli Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoniga ko‘ra, 2022-yil 1-sentyabrdan boshlab umumta'lim fanlari bo‘yicha tegishli darajadagi sertifikatga ega bo‘lgan pedagog kadrlarga har oylik qo‘shimcha ustama to‘lanishi belgilangan.

👉 Yuqoridagi farmonga asosan Turayeva Mahfuza Sheraliyevna GOOGLE FOR EDUCATION o‘quv kursini mashg‘ulotlarida faol qatnashib o‘quv kursini yakunlagani haqidagi sertifikatlarni qo‘lga kiritdi.

➡️Salohiyatli o‘qituvchimiz buning natijasida 3 yil davomida 50% ustama olish huquqini qo'lga kiritdi.

📝 Sertifikatlar 👇
Level 1:
Level 2:

Kanalga ulanish 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

✍️ Surxondaryo viloyat Xalq taʼlimi boshqarmasi Matbuot xizmati

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

🎄 Ҳар йили Янги йил байрамини болажонларимиз орзиқиб кутишади. Ранг-баранг чироқлар билан безатилган арча атрофида Қорбобо ва қорқиз, турли эртак қаҳрамонларининг чиқиши болажонларга бир олам қувонч бахш этади. Байрам тадбирларида энг уддабурон ва зукко ўқувчиларга Қорбобо томонидан совғалар берилиши эса, болажонларга унутилмас онларни ҳадя этади.

Воҳамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Музработ туманидаги таълим муассасаларида ҳам “Янги йил арчаси” тадбирлари кўтарингки руҳда ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍81
Халқ таълими вазирлиги vacancy.argos.uz орқали энг кўп очиқ танлов ўтказган етакчи ташкилотлар қаторидан жой олди

💠
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали 78 та давлат органи ва ташкилоти, 208 та туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан мавжуд вакант лавозимлар учун 140 мингдан ортиқ танловлар эълон қилинди.

🔰 Халқ таълими вазирлиги мазкур йўналишда энг кўп танлов ўтказган (ТОП-10) ташкилот ва маҳаллий ҳокимликлар орасида 7 100 талик натижа билан 5-ўринга лойиқ кўрилди.

📝 Ҳозирги кунга қадар Халқ таълими вазирлиги тизимида vacancy.argos.uz портали орқали 7 мингдан ортиқ лавозимлар бўйича очиқ танловлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вазирлик марказий аппаратида ўтказилган очиқ мустақил танлов жараёнлари асосида ғолиб, деб топилган 101 нафар номзод тегишли лавозимларга ишга қабул қилинди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/886

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍6😁2
📍Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍5
#2022 йил_сарҳисоби

Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси Таълимни рақамлаштириш бўлими томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

🌎 Бугун ҳаётимизни ахборот технологияларсиз тасаввур этиш қийин. Жамиятнинг барча соҳалари, иқтисодиёт, маънавий-маърифий соҳалари, шунингдек таълим жараёнлари ҳам тез суръатларда ривожланишига хизмат қилмоқда. Хусусан, кейинги вақтларда рақамли технологиялар, рақамлаштириш тизимини соҳага кенг татбиқ этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

💻 2022 йилда Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 282 та умумтаълим мактаблари 25 млрд 898 млн сўм маблағ эвазига жами 3 минг 782 дона замонавий компьютер техникалари билан таъминланди. Шундан, 193 та умумтаълим мактаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 716-сон қарорига мувофиқ, 79 та умумтаълим мактабларига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг “Эксимбанк” лойиҳаси доирасида, 6 та умумтаълим мактаби АКТ вазирлиги томонидан ҳамда 10 та умумтаълим мактабига ташаббусли бюджет маблағлари ҳисобидан замонавий компьютер техникалари билан таъминланди.
2022-2023 ўқув йилида вилоятда 21 та умумтаълим мактаблари янгидан ташкил этилган бўлиб, ушбу мактаблар юқори тезликдаги интернет тармоғига уланди. Ҳозирги кунда вилоятдаги жами 947 та (100%) умумтаълим мактаблари юқори тезликдаги интернет тармоғига уланди ва Education тарифига ўтказилиб, йил давомида 3 млрд 436 млн сўм маблағ ажратилди.

🗣 Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 922 та умумтаълим мактабларининг Информатика синфхоналари локал тармоқ қилинди ва ўқитувчилар хоналарида Wi-Fi зоналари ташкил этилди.
Рақамли технологияларни жорий этишни ривожлантириш мақсадида 2022 йилда вилоятдаги барча 947 та умумтаълим мактабларида “Электрон кундалик” ахборот тизими жорий этилди.

Дарҳақиқат, рақамли технологиялар бугун ижтимоий ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, у кундалик зарур эҳтиёжимизга, ҳар бир тармоқнинг ривожланиш мезонига айланмоқда. Шу сабабдан вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари томонидан соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар хусусида вилоят миқёсида ўқувлар, семинарлар ташкил этиб келинмоқда.
Натижада жорий йилда 200 нафардан ортиқ Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари онлайн курсларда қатнашиб халқаро сертификатини қўлга киритишди ва ойлик маошига қўшимча равишда 50 % устама олишмоқда..

🌀 Бундан ташқари IT парклар билан ҳамкорликда 450 дан ортиқ мактаб директорлари ва 150 дан ортиқ директор ўринбосарларининг АКТ саводхонлиги бўйича малакаси оширилди ва махсус сертификатларга эга бўлишди.

Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/surxonvxtb

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7