Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
52.6K subscribers
32K photos
3.16K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
💠 НАВБАТДАГИ ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ БАНДИХОН ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТДИ

Бандихон туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабида вилоятдаги рус тили фани ўқитувчиларининг навбатдаги семинари ташкил этилди. Унда вилоятдаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлими методистлари, рус тили фани ўқитувчилари, тренер педагоглар иштирок этишди.

Шунингдек, тумандаги 9-сонли умумтаълим мактабининг рус тили ва адабиёт фан ўкитувчиси Комил Қўшақов 11-синфларда "Музей С.А.Есенина" мавзусида, 32-мактаб ўкитувчиси Меҳри Саъдуллаева 3-синфларда "Кто где живёт?" мавзусида, 43-мактаб ўкитувчиси Шавкат Каримов 4-синфда "Моё свободное время" мавзусида очиқ дарсларини ўтишди. Дарс сўнгида иштирокчилар томонидан таҳлил этилди.

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Forwarded from Ta'lim nazorati
#Рейтинг

Халқаро тадқиқотлар талаблари асосида рейтингини аниқлаш учун тасодифий танлаб олинган мактаблар рўйхати (Сурхондарё вилояти)

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
🤔1
🚛 ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ўткир Қурбонов Давлатимиз раҳбарининг таълим тизимига оид бир қатор меъёрий ҳужжатлар ижроси, хусусан, 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистонининг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва ПҚ-4884-сонли қарорлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган буйруқлар ижросининг Қизириқ туманидаги таълим муассасаларида бориши билан танишди.
Хусусан, таълим муассасаларидаги ободонлаштириш, моддий-техник базаси, педагог кадрлар салоҳияти ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, кутубхоналар фаолияти, шунингдек, ўқувчилар давомати, дарсдан ташқари фан тўгараклари фаолияти ва бошқа бир қатор масалалар ўрганилди.
Ўрганиш натижалари туман халқ таълими бўлими масъуллари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида таҳлил қилиниб, тумандаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, кўрсаткичларни яхшилаш борасида сўз юритилди.

Жумладан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасидан келиб чиқиб, Қизириқ тумани халқ таълими тизимида 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚛 БОЙСУНДА “ВАТАНПАРВАРЛАР” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бойсун туманидаги марказий Aлпомиш ўйингоҳида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 10-11-синфларида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар ўртасида Мудофаа вазирининг кубоги учун "Ватанпарварлар" ҳарбий-спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

🥇 Мусобақада ўқувчиларининг жисмоний ва ақлий салоҳияти синовдан ўтказилди. Уларнинг нишонни аниқ олиш, автоматни тез ва аниқ йиғиш, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш маҳоратлари ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди. Натижаларга кўра, фахрли I-ўринни туманнинг 28-мактаб, II-ўринни 55-мактаб, III-ўринни 2-мактаб жамоалари қўлга киритиб, халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Қасим-Жомарт Тоқаев мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк