Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
52.8K subscribers
32K photos
3.14K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
🟢 МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИ КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ ТОМОНИДАН КУЗАТИЛМОҚДА

🚛 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ходимлари ҳам томоша қилишмоқда.

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Президентимиз иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, ички имкониятлар тўлиқ сафарбар қилиниб, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Биринчи навбатда, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш бўйича янгича ёндашувлар жорий этилади.

Келгуси йилдан туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратилади.

Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.

Бизнесга солиқ юкини камайтириш
бўйича ишлар давом эттирилади. Жумладан, 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қолади.

Илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилиги жиддий ислоҳ қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
👍1
"Халқимиз ҳам, тадбиркор ва инвесторлар ҳам, биздан долзарб масала бўлган энергетика соҳасида аниқ ечимлар кутаётгани сир эмас", - деди Президент.

Иқтисодиётимиз барқарор ривожланиши учун энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак. Бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкин.

Шу боис, сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди.

Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилади. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди.

Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади.

Аҳоли хонадонларида эса қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
👍1
"Уй, ишхона, боғча, мактаб ва кўчаларда одамларимизга энергиянинг қадрига етиш, уни тежашни ўргатиш керак. Қонунларимизда ҳам бу масалаларни мустаҳкамлаш зарур", - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинишини таъкидлади.

Бунда, янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда (6 километрдан кўп) газ қазиб чиқариш ишлари бошланади.

Жумладан, Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторлар жалб қилинади.

Газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади, самарасиз ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Facebook|Instagram|Twitter
👍2
Иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни янада яхшилаш устувор йўналиш бўлади.

Келаси йили қарийб 30 миллиард доллар сармоя жалб қилинади, шундан 25 миллиард доллар хусусий инвестициялар бўлади.

Жумладан, умумий қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга туширамиз ва яна 40 та янги йирик лойиҳа бошланади. Мисол учун:

- “Ёшлик” мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказилиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикаси ишга тушади;

- Олмалиқда 4-мисни бойитиш фабрикаси ва Мис эритиш заводи лойиҳалари бошланади;

- Навоийдаги Пистали конида 4 миллион тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуасининг қурилиши якунланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари келаси йили “катта хусусийлаштириш” бошланиши, 1 мингга яқин корхона савдога чиқарилишини таъкидлади.

"Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.

Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади.

Бу чинакам халқ IPOси бўлишига ишонаман
", - деди Президент.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишлари жадаллаштирилади.

Умуман, 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган).

Facebook|Instagram|Twitter
👍1
Дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Бундан кейин ҳам асосий эътиборимиз Марказий Осиёдаги барча қўшни мамлакатлар ва дунёдаги стратегик шерикларимиз бўлган давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилади.

Миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.

"Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз", - деди Президент.

Қадимий ва бетакрор тарихимизни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз фаолиятини янада чуқур ўрганишимиз лозимлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
👍2
Президент Мурожаатномага якун ясар экан, унда айтилган вазифаларни дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда амалга ошириш осон бўлмаслигини қайд этди.

"Лекин биз ўтган даврда катта билим ва тажриба тўпладик. Энг муҳими, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз тобора ортиб бормоқда.

Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.

Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз
", - деди давлатимиз раҳбари.

Президент сўзининг якунида йиғилганларни, бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбдан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, файзу барака, оилавий бахт тилади.

Facebook|Instagram|Twitter
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Мактабларда таълим сифати тубдан оширилади, бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади

📹 Давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳасида кутилаётган янгиланишларни белгилаб берди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Мактабларда таълим сифати тубдан оширилади, бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади

📹 Давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳасида кутилаётган янгиланишларни белгилаб берди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍2
📣 Барча мактаб ўқувчилари диққатига:

🔊Мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақалари ўтказилади. Ушбу мусобақада барча мактаб ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

📝Мусобақанинг:
✔️ сектор ва туман (шаҳар) босқичи жорий йилнинг 23-26 декабрь кунлари;
✔️ вилоят босқичи 27 декабрь куни ўтказилади.

Мусобақада иштирок этиш учун @HokimKubogiBot ботидан рўйхатдан ўтинг ва кубок мусобақаларида иштирок этинг.

Батафсил маълумот учун Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
👍2
🏐 ҲУДУДЛАРДАГИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА КЎРИЛГАН ҲОЗИРЛИК МУТАСАДДИЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА

Бандихон туманидаги таълим муассасаларида мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида қилинган ишлар кўздан кечирилмоқда. Таълим муассасаларидаги носоз қозонхоналар ҳамда эски, яроқсиз қувурлар мутасаддилар томонидан жойида таъмирланмоқда. Ўрганиш натижасида аниқланаётган камчиликлар ва муаммолар бартараф этилмоқда.

📌 Мутасадди раҳбарларнинг жойлардаги таълим муассасаларида куз-қиш мавсумининг боришини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4