Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
53K subscribers
31.9K photos
3.14K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from KHISO olimpiada
🔄 Iqtidorli oʻquvchilar yozgi maktabida qatnashishni xohlaysizmi?

🏆 “Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasining 3-mavsumining 3-saralash bosqichi

Olimpiada Innovatsion rivojlanishi vazirligi, Innovatsiyalar Milliy ofisi va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida 1-8 sinf o‘quvchilari uchun matematika fanidan o‘tkaziladi.

🗓 Bugun 18-dekabr kuni soat 11:00 dan soat 21:00 ga qadar khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida oʻtkaziladi.

🔄 Olimpiadada ishtirok etish mutlaqo bepul!

🇺🇿 Natijalar "Ulug‘bek izdoshlari" olimpiadasining finali - yozgi maktabda ishtirok etuvchilarni aniqlashda inobatga olinadi.

📲 Olimpiadaga @khiso_uz_bot orqali roʻyxatdan oʻtish shart!

Olimpiadaning qoidalari va tartibi.

🏆 Muvaffaqiyat yakshanbani ham oʻz ichiga oladi!

✝️ Telegram kanalga a'zo bo‘ling va olimpiadalardan eng birinchi xabardor bo‘ling: ➡️ @khiso
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Кобул Дусовнинг расмий каналида Денов туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби директорлигига тайинланган Қораев Арслонбек Зикирович номзоди юзасидан қилинган мурожаатга Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий муносабати
Денов туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабининг директори лавозимига тайинланган Қораева Хосият Ўроқовна 2022 йил 1 июлдаги аризасига кўра, ушбу мактаб директорилигига вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 1-июлдаги 386-сонли буйруғи билан 72-сонли умумтаълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ахмедова Ҳуррият муносиб номзод қўйилгунга қадар тайинланган.
Жорий йилнинг июль ва август ойларида 1-сонли умумтаълим мактаби директори лавозими https://vacancy.argos.uz сайтидан эълонга берилган. Очиқ танлов асосида биринчи марта 8 нафар фуқаро, иккинчи марта 3 нафар фуқаро ўз номзодини қўйган.
Фуқаро Қораев Арслонбек Зикирович Халқ депутатлари туман кенгаши маъқул кўрилиб, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 2 декабрдаги 739-сонли қарорига асосан Денов туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби директори этиб тайинланди.
Қораев Арслонбек Зикирович 1994 йил Тошкент давлат Аграр университетини тамомлаган. 1998-2011 йилларда Қуролли Кучлар сафида хизматда бўлган ва захирадаги майор. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 25 январдаги 01/01-19-сонли, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2018 йил 28 январдаги 4-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 25 январдаги мх-01/09-19 қўшма хатлари билан умумтаълим мактаблари директори лавозимига захирадаги офицерларни тайинлаш бўйича кўрсатмалар берилган.

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Президент расмий саҳифасида хабар берилди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИЛАР ТЕМЗА ДАРЁСИ, БИГ БЕН МИНОРАСИ, ОКСФОРД УНИВЕРСИТЕТИ ҲАМДА БУКИНГЕМ САРОЙИДА БЎЛДИЛАР

Жорий йилда Президент соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичи ғолиблари айни вақтда Буюк Британия давлатида бўлиб турибди.

70 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчидан иборат юртдошларимиз дастлаб Лондоннинг тарихий жойлари билан танишди. Сўнгра Темза дарёси, Биг Бен минораси, Букингем саройида бўлган юртдошларимизга дарё, минора ва сарой ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Оксфорд шаҳридаги саёҳат давомида ўғил-қизлар устозлари билан биргаликда Оксфорд университети, кутубхоналар ҳамда у ердаги таълим тизими билан яқиндан танишишга муваффақ бўлди.

Тарихий шаҳар Оксфордга ташриф буюрган кўплаб сайёҳларга ўзбекистонлик ўқувчилар мамлакатимиз маданиятини тарғиб қилувчи совғалар тақдим этди. Шу билан бирга уларга Ўзбекистон ҳақида қизиқарли маълумотларни инглиз тилида сўзлаб берди.

Инглиз сайёҳлари Ўзбекистоннинг ўқувчи-ёшларини хорижий тилларни мукаммал билиши ҳамда равон сўзлашганидан таажжубга тушганини яширмади.

Бугун юртимиз ўқувчилари учун таълим дастурлари бўйича ўқувлар ва дарс машғулотлари ташкил этилди.

Оксфорд шаҳрида кутубхоналарнинг кўп экани, китоблар ҳамда ўқув адабиётларнинг ранг баранглиги ўқувчилар ва ўқитувчиларимизда катта таассурот қолдирди.
👍3
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИДАГИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ЛОНДОН САЁҲАТИДА

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови бир неча босқичда ташкил қилиниши йўлга қўйилди.

Айни кунларда танловнинг Республика босқичида иштирок этган 70 нафар ўқувчи ва уларнинг 14 нафар устозлари Буюк Британия давлатида таълим саёҳатида бўлиб турибди.

Мазкур 7-9-синф ўқувчиларининг ҳудудлардаги чекка қишлоқларда таълим олиб, шу ёшида бундай юқори марраларни забт этганлари қувонарли ҳолат, албатта. Уларнинг келажакда етук мутахассис бўлиб етишишларида, яратиб берилаётган бундай имкониятлар шубҳасиз уларнинг хотирасида бир умр муҳрланиб қолади ва уларнинг билим олишларида яна бир катта рағбат бўлиб ҳизмат қилади.

Таълим саёҳатида ўқувчилар хорижий давлат фуқаролари ҳамда сайёҳлар билан мамлакатимиз тарихи, миллий қадриятларимиз ҳақида инглиз тилида суҳбатлар қилишмоқда.
Бундай тарихий воқеадан ёшларимиз жуда ҳурсанд ва Давлатимиз раҳбарига таълимга берилаётган эътибор учун ўз миннатдорлигини айтмоқдалар.

Мазкур танлов жорий ўқув йилида ҳам ўтказилади, унда барча мактабларнинг терма жамоалари иштирок этиши мумкин, биз ўқувчиларимизга омад тилаб қоламиз.
👍1
🚛 ЖАРҚЎРҒОН ВА САРИОСИЁ ТУМАНЛАРИДА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ТОМОНИДАН ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

🟢 Бугун вилоятимиз ҳудудларидаги таълим муассаса раҳбарлари икки ҳудудга бўлинган ҳолда “Мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда педагог кадрлар аттестациясини ташкил қилишда таълим ташкилотлари раҳбарларининг роли” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Мазкур ўқув-семинарда Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги “Мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида”ги 572-сон қарорига киритилган ўзгартиришлар ҳамда таълим ташкилотларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар берилди.

📌 Шунингдек ўқув-семинарда 2022-йил сентябрь-декабрь ойларида педагог кадрлар аттестациясида иштирок этган 21 619 нафар педагог кадрлар аттестация натижалари таҳлил этилди. Шу билан бирга келгусида бўлиб ўтиши режалаштирилган педагог кадрлар аттестациясида таълим ташкилотлари раҳбарлари томонидан педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини жараёнларини одилона баҳолашга тавсиялар берилди.
✔️ Мазкур семинарда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Узлуксиз таълим тизими педагог кадрларининг сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Сафарали Хамраев, инспекциянинг ҳудудий бўлими ходимлари, Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ўткир Қурбонов, вилоятдаги барча умумтаълим мактабларининг директорлари, профессионал таълим муассасалари, Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг директорлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг мавзуга дахлдор масъуллари иштирок этишди.

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Kanalga ulanish 👉
https://t.iss.one/surxonvxtb

Telegram 💬Facebook 📹You Tube 🌍 | Web sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5