Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
53.1K subscribers
31.9K photos
3.14K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎧 ОАВ биз ҳақимизда

📺 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган. Унга кўра, 16 декабрь куни Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралаш жараёнлари Республиканинг барча худудларида бошланди. Термиз шаҳридаги 26-мактабда старт берилган ушбу тест жараёнлари ҳақидаги лавҳа Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр” информацион дастурида намойиш этилди.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Кахраман Раматуллаевич Сариев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди;

Умар Сапаевич Исмаилов Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Улуғбек Исломович Мухаммадиев давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
👍7
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Шарғун шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Шоймардонов Жўрабек Нурмаматович Сариосиё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – Шарғун шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Ж.Шоймардонов 1979 йилнинг 30 апрелида Сариосиё туманида туғилган. 2002 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган.

Фаолияти давомида Сариосиё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, Узун тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Кўп хонадонли уй-жойлардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вилоят ҳудудий инспекцияси бошлиғи, Сариосиё туман ҳокимининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍2
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда турли ютуқли рекламаларга дуч келмоқдамисиз? Эҳтиёт бўлинг, сизни алдашга уринишмоқда!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎧 ОАВ биз ҳақимизда

📺 Жорий йилнинг 7-10 декабрь кунлари Япониянинг пойтахтида пара дзюдо бўйича Токио очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда 10 та давлат парадзюдочилари орасида мамлакатимиз параспортчилари ҳам муносиб иштирок этиб, 11 та медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2 ўринни банд қилишди. Улар орасида икки нафар воҳадошимиз ҳам мазкур нуфузли беллашувда муносиб иштирок этиб совриндорлар қаторидан жой олишди. Кўтаринки кайфият билан Сурхондарёга қайтган икки нафар воҳадошимиз Термиз темир йўл вокзалида тантанали равишда кутиб олинди. ҳақидаги лавҳа Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр” информацион дастурида намойиш этилди.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Халқ таълими тизими ва мактаб директорлиги вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Мазкур ҳафтада марказий аппаратининг 1 та бошқарма бошлиғи лавозимига ҳужжат топширган номзодларнинг малака талаби ўрганилиб, тест синовидан ўтказилиб ҳамда 7 та бош ва 2 та етакчи мутахассиси ва 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимларга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

Ўтказилган танлов натижаларига кўра, вазирлик марказий аппаратига 1 та етакчи мутахассис, 1 та ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда 1 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бошқарма бошлиғи, 2 та бош ва 1 та етакчи мутахассис ҳамда 2 та бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари, 2 та бошқарма бошлиғи ўринбосари ва 11 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимга онлайн ариза топширишлари мумкин:

Услубий ишлар, молиявий назоратни ташкил этиш ва сифатини баҳолаш шўъбаси бош мутахассиси (аудитор)

Ички аудит бошқармаси Андижон вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси

Ички аудит бошқармаси Наманган вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси

Ички аудит бошқармаси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси

Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 1104 нафар мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 5 нафари ушбу ҳафтада тайинланди.
👍5
Forwarded from KHISO olimpiada
🎚️ OLIMPIADA DAVOM ETMOQDA

👩🏻‍🏫
Bugungi o‘qituvchilar olimpiadasini o‘tkazib yubormang!

💠 Bugun 17-dekabr kuni soat 11:00 dan soat 23:00 ga qadar khiso.uz platformasida quyidagi fanlardan o‘tkazilmoqda:

Matematika
🧲 Fizika
🧪 Kimyo
🦠 Biologiya
👩‍💻 Informatika
🌐 Geografiya
✍️ Ona tili va adabiyot
🇬🇧 Ingliz tili
🇷🇺 Rus tili
🇩🇪 Nemis tili
🇫🇷 Fransuz tili
🛖 Qoraqalpoq tili
🚩 Tarix
✏️ Boshlang‘ich ta’lim
⚖️ Huquq
✏️ Tasviriy san’at va chizmachilik
📖 Tarbiya
🛠 Texnologiya (Servis va Dizayn)
🎵 Musiqa
📈 Iqtisodiyot 🎈
⚽️ JIsmoniy tarbiya

⬇️ Barcha o‘qituvchilar soat 23:00 da QR kodli sertifikat yuklab olishadi.
🔠 Testlar soni 20 ta bo‘lib, oson-o‘rtacha-qiyin tartibda tuzilgan.
🖼 Ishtirokingizga mos reyting ballariga ham ega bo‘lasiz.

📌 Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan tanishishni unutmang.

➡️ Qo‘shimcha savollar uchun admin: @khiso_admin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
💠 Азиз устоз ва мураббийлар, қадрли ҳамкасб дўстлар!

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимини тарк этар эканман, ўтган икки йил ҳаётимнинг унутилмас лаҳзаларига бой бўлди. Сизлар билан таълим соҳасининг машаққати ва залворини ҳис қилиб, шарафидан куч олдим.
Албатта, ўтган давр мобайнида мактаб таълимини тубдан яхшилаш ва унинг сифатини ошириш, ўқитувчи ва педагогларимизга муносиб шароит яратиш борасида сизлар билан бир қатор ислоҳотларни амалга оширдик. Бу жараёнда мен билан елкама-елка фаолият юритган инсонлардан миннатдорман. Иш жараёнида билиб-билмай дилларингизни оғритган бўлсам чин дилдан узр сўрайман.
Ҳар бирингизга соғлик-саломатлик, оилавий хотиржамлик, сабр-тоқат тилайман. Машаққатли шу билан бирга шарафли фаолиятингизга омадлар тилайман.
Устоз сифатида энг юксак мукофот, шогирдларингиз камоли ва ютуқларини кўриш, юртимиз тараққиётига камарбаста авлодни тарбиялашдан асло толманг.

Ҳурмат билан,
Хамидова Сулув Янгибоевна
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72👎1
Forwarded from KHISO olimpiada
🔄 Iqtidorli oʻquvchilar yozgi maktabida qatnashishni xohlaysizmi?

🏆 “Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasining 3-mavsumining 3-saralash bosqichi

Olimpiada Innovatsion rivojlanishi vazirligi, Innovatsiyalar Milliy ofisi va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida 1-8 sinf o‘quvchilari uchun matematika fanidan o‘tkaziladi.

🗓 Bugun 18-dekabr kuni soat 11:00 dan soat 21:00 ga qadar khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida oʻtkaziladi.

🔄 Olimpiadada ishtirok etish mutlaqo bepul!

🇺🇿 Natijalar "Ulug‘bek izdoshlari" olimpiadasining finali - yozgi maktabda ishtirok etuvchilarni aniqlashda inobatga olinadi.

📲 Olimpiadaga @khiso_uz_bot orqali roʻyxatdan oʻtish shart!

Olimpiadaning qoidalari va tartibi.

🏆 Muvaffaqiyat yakshanbani ham oʻz ichiga oladi!

✝️ Telegram kanalga a'zo bo‘ling va olimpiadalardan eng birinchi xabardor bo‘ling: ➡️ @khiso
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Кобул Дусовнинг расмий каналида Денов туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби директорлигига тайинланган Қораев Арслонбек Зикирович номзоди юзасидан қилинган мурожаатга Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий муносабати
Денов туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабининг директори лавозимига тайинланган Қораева Хосият Ўроқовна 2022 йил 1 июлдаги аризасига кўра, ушбу мактаб директорилигига вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 1-июлдаги 386-сонли буйруғи билан 72-сонли умумтаълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ахмедова Ҳуррият муносиб номзод қўйилгунга қадар тайинланган.
Жорий йилнинг июль ва август ойларида 1-сонли умумтаълим мактаби директори лавозими https://vacancy.argos.uz сайтидан эълонга берилган. Очиқ танлов асосида биринчи марта 8 нафар фуқаро, иккинчи марта 3 нафар фуқаро ўз номзодини қўйган.
Фуқаро Қораев Арслонбек Зикирович Халқ депутатлари туман кенгаши маъқул кўрилиб, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2022 йил 2 декабрдаги 739-сонли қарорига асосан Денов туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби директори этиб тайинланди.
Қораев Арслонбек Зикирович 1994 йил Тошкент давлат Аграр университетини тамомлаган. 1998-2011 йилларда Қуролли Кучлар сафида хизматда бўлган ва захирадаги майор. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 25 январдаги 01/01-19-сонли, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2018 йил 28 январдаги 4-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 25 январдаги мх-01/09-19 қўшма хатлари билан умумтаълим мактаблари директори лавозимига захирадаги офицерларни тайинлаш бўйича кўрсатмалар берилган.

✍️ Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Президент расмий саҳифасида хабар берилди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИЛАР ТЕМЗА ДАРЁСИ, БИГ БЕН МИНОРАСИ, ОКСФОРД УНИВЕРСИТЕТИ ҲАМДА БУКИНГЕМ САРОЙИДА БЎЛДИЛАР

Жорий йилда Президент соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичи ғолиблари айни вақтда Буюк Британия давлатида бўлиб турибди.

70 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчидан иборат юртдошларимиз дастлаб Лондоннинг тарихий жойлари билан танишди. Сўнгра Темза дарёси, Биг Бен минораси, Букингем саройида бўлган юртдошларимизга дарё, минора ва сарой ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Оксфорд шаҳридаги саёҳат давомида ўғил-қизлар устозлари билан биргаликда Оксфорд университети, кутубхоналар ҳамда у ердаги таълим тизими билан яқиндан танишишга муваффақ бўлди.

Тарихий шаҳар Оксфордга ташриф буюрган кўплаб сайёҳларга ўзбекистонлик ўқувчилар мамлакатимиз маданиятини тарғиб қилувчи совғалар тақдим этди. Шу билан бирга уларга Ўзбекистон ҳақида қизиқарли маълумотларни инглиз тилида сўзлаб берди.

Инглиз сайёҳлари Ўзбекистоннинг ўқувчи-ёшларини хорижий тилларни мукаммал билиши ҳамда равон сўзлашганидан таажжубга тушганини яширмади.

Бугун юртимиз ўқувчилари учун таълим дастурлари бўйича ўқувлар ва дарс машғулотлари ташкил этилди.

Оксфорд шаҳрида кутубхоналарнинг кўп экани, китоблар ҳамда ўқув адабиётларнинг ранг баранглиги ўқувчилар ва ўқитувчиларимизда катта таассурот қолдирди.
👍3