Бугун, Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 26-сонли умумтаълим мактабида Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Имтиҳон жараёнларини ўтказиш учун тайёргарлик кўрилган.
Kanalga ulanish 👉https://t.iss.one/surxonvxtb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1
#ЖАРАЁН
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларни саралашнинг биринчи яъни тест жараёни учун бугун Сурхондарё вилоятидаги энг кучли ва салоҳиятили ўқитувчи-педагогларни Термиз шаҳридаги 26-сонли умумтаълим мактабида жам қилди.
Тест жараёнига ҳар бир номзод қатъий талаблар асосида текширилган ҳолда киритилмоқда.
Тест синовларига кираётган номзодларнинг ҳавфсизлиги ва соғлиги учун барча шароитлар яратилган.
Kanalga ulanish 👉https://t.iss.one/surxonvxtb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
102-умумтаълим мактабда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўртасида имзоланган ҳамкорлик битимида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларидаги болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар иштирокидаги футбол мусобақаларини ташкил этишга келишиб олинди.
Мазкур ҳамкорлик битимини тузишдан кўзланган асосий мақсад умумтаълим мактабларида ўтказилган мусобақалар натижасига кўра иқтидорли болаларни саралаб олиш, спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, футбол маҳорат мактаблари, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига танлаб олишдан иборатдир.
Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида “Мактаб лигаси” мусобақаларини ўтказиш, жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг футбол бўйича билимларини ошириб бориш, таниқли спортчилар билан ўқув ва амалий семинарлар ташкил этиш, умумтаълим мактаблари орасидан футбол спорт турини оммалаштиришга кўпроқ ҳисса қўшаётган мактабларни ҳар чоракда рағбатлантириб бориш чоралари кўзда тутилган.
Ўзаро дўстона руҳда ўтган тадбир давомида мазкур режаларни ҳамкорликда бажариш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2