Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy
59.9K subscribers
28.1K photos
2.66K videos
91 files
9.07K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Бойсунда ўқитувчи ва ўқувчи қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Ижтимоий тармоқда муҳокамага сабаб бўлган Бойсун туманидаги ўқитувчи ва ўқувчи қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Муҳокама йиғилишда вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, халқ таълими бошқармаси, Бойсун тумани ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, жумладан, мактаб директорлари, диний соҳа вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ушбу
ҳолатни умуман кечириб бўлмас, миллий ғурур ва менталитетимизга мутлақо зид дея баҳолади. “Ўқитувчи” дея айтилаётган фуқаронинг вояга етмаган қизга нисбатан қилган ушбу ҳатти-ҳаракати, ҳолатни тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоққа чиқариб юбориши энг бориб турган разилликдир, деб таъкидлади.

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган, фойдаланувчиларнинг нафратини уйғотган ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда жиноят иши қўзғатилганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди.

Муҳокама йиғилишида сўзга чиққан жамоатчилик фаоллари, масъуллар ҳамда диний соҳа вакиллари ушбу ҳолатни қаттиқ қоралаб, бу каби ҳолатларнинг келгусида такрорланишининг олдини олиш учун ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, уларга миллий ғурур ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини сингдириш лозимлигини қайд этишди.

Вилоят ҳокими масъулларга бу каби ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш, ёшларни маънавиятли ва маърифатли қилиб тарбиялаш мақсадида тарғибот тадбирларини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Кўксарой” қароргоҳида “Calik Holding” компанияси бошқаруви раиси Ахмет Чаликни қабул қилди.

В резиденции “Куксарой” Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял председателя правления компании “Calik Holding” Ахмета Чалика.

#Mirziyoyev #uchrashuv #investor #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔥 Rus tili kursiga qabul boshlandi!

— Termiz shahrida joylashgan Eng yirik ta'lim markazlaridan biri Registon o'quv markazida Grammatika va So'zlashuv uchun Rus tili fanidan yangi guruhlarga qabul boshlandi!

Ertalab soat 08:00 dan kechgi soat 20:00 gacha markazimizga kelib, yangi guruhlarimizga yozilib ketishingiz mumkin.

❗️O'quvchilar imtihon asosida saralanib olinadi va maxsus guruhlarga joylashtiriladi.

🙋‍♂️ Barchani kutamiz!

Kurslarga ro'yxatdan o'tish uchun
📞 +998944792700

📍 Manzil: Termiz shahri, Taraqqiyot ko'chasi, Grand chorraha
📍 Mo'ljal: Fonon zargarlik do'koni 2-qavati

✈️Telegram  📷Instagram
Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

— Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;

— Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори;

— Музработ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

— Бандихон туман давлат солиқ инспекцияси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи;

— Шўрчи туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

— Шеробод туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

— Шеробод туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;

— Термиз туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

— Термиз туман давлат солиқ инспекцияси Ресурс солиқлари ҳисобини юритиш ва назорат шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;

— Термиз туман давлат солиқ инспекцияси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи;

— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

— Узун туман давлат солиқ инспекцияси Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул);

— Қизириқ туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Жарқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Жарқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

— Музработ туман давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 24 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
1012 НАФАР ЎРТА-МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ АСОСИДА ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛДИ

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқлангани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ушбу қабул орқали халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун олий маълумотли бўлиш имконияти яратилмоқда.

Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилган бўлиб, қабул натижаларига кўра 1012 нафар педагоглар талабаликка тавсия этилди.

Талабаликка тавсия этилган ушбу ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2022/2023 ўқув йили қабулида сиртқи таълим шакли бўйича биринчи йўналишда танлаган “Педагогика” таълим соҳасида имтиҳонда иштирок этган абитуриентлар орасидан уларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигида олий таълим муассасалари кесимида шакллантирилди.

Баъзи ҳудудларда белгиланган сўнгги ўтиш ўрнидаги (бир хил балл тўплаган) номзодларнинг мавжудлиги натижасида жами тавсия этилган ўқитувчилар 1 012 нафарни ташкил этди.

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан тегишли олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда етказилди.

☝️Ушбу ҳаволадаги рўйхатда фамилия, исмлари қайд этилган ўқитувчиларнинг тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ОТА-ОНАНИНГ ЎРНИ БЕҚИЁСДИР

❇️ Замонамиз қаҳрамонларининг ҳаёт ва фаолиятини ибрат тимсолида ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишда қўшган ҳиссаси учун Қумқўрғон туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Райҳона Салимованинг ота-онаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуввватлаш вазирлигининг ташаккурномалари билан тақдирланишди. Албатта, Райҳонананинг ютуқлари замирида ота-онасининг масъулияти ва эътибори мужассам.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
Forwarded from Sherzod Shermatov
Халқаро талабалар куни билан табриклаб, талабаларимизга фойдали маслаҳат беришни ўринли деб билдим.

Германияда SAP раҳбарияти билан учрашувда, улар томонидан бепул тақдим этиладиган курсларни биздаги талабалардан атиги 32таси битиргани ва улар тўлиқ 100% юқори даромадли иш билан таъминланганини маълум қилишди.

Шунда мени бир савол қийнай бошлади, нега шунча талабаларимиз бўлсада ва Германияни ўзида юз мингдан ортиқ АКТ мутахассисига талаб бўлсада, бепул ва юқори маошли иш билан таъмнлайдиган касбни ўрганган талабалар сони шунчалик кам?

Маслаҳатим, ҳозир аввалгидек дипломни ўзи иш билан таъминланишга етарли эмаслигини, вақтларини бекор кетказмай халқаро тил ва бошқа касб сертификатларини олишга қунт билан ҳаракат қилишлари зарурлигини ҳамма талабаларимиз тезроқ тушунишлари керак. Бунга ҳозир жуда кўп имкониятлар бор, масалан ўша SAP сайтида: https://learning.sap.com/student-zone

Ёки битириб чиққунича жуда бўлмаса чет тили сертификатини олиб чиқса ҳам, келгусида чет элдан масофавий иш топишига жуда катта ёрдам бўларди, сертификатни олиш харажатини 100 фоизини давлат қоплаб беради: https://my.gov.uz/uz/service/413

АКТ йўналишидаги халқаро сертификатларни олиш учун ўқиш ва сертификацияни 50 фоиз харажатини давлат қоплаб беради: https://my.gov.uz/uz/service/622

Лекин бу иккала имкониятдан фойдаланган талабаларимизнинг сони умумий талабаларни сонини ичида жуда камдир! Шунинг учун яна бир бор талабалик даврингизда вақтни бекор кетказмай халқаро тан олинадиган сертификатларни ҳам олишга ҳаракат қилишингизни тилаб қоламан!
📚 Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бойсун туманидаги таълим муассасалар фаолиятини кўздан кечирди

📍 Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Хамидова Бойсун туманидаги “Бошработ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 35-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Мактабдаги таълим сифати, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, таълим муассасасининг фуқаролар мурожаати билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлари билан яқиндан танишди. Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи дарс жараёнларини кузатиб, ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш бўйича савол-жавоб қилиб, улар билан яқиндан суҳбатлашиб, таклиф ва истакларини тинглади.
🧮 Бошқарма бошлиғи 10-синфларнинг математика дарсига кириб “Рационал тенгламалар” мавзусида бир соатлик дарс ўтиб берди.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt