Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
52.8K subscribers
32K photos
3.14K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Давлат мукофотлари топширилмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2022 йил 28 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан, мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти учун таълим соҳасида фаолият юритиб келаётган 91 нафар, шу жумладан халқ таълими тизимидаги 54 нафар ўқитувчи ва мураббийлар давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева мазкур мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Байрам тадбирлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик

Поздравление учителям и наставникам Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиланаётган_ДЕНОВ
#Медиа_тур

Денов тумани “Ободон” маҳалласида 330 ўринли янги мактаб биноси барпо этилмоқда.


Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

👉
@dthaxborotxizmati | TikTok

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
👍2
БИЛИМ ВА ТАЖРИБАСИНИ БОЙСУНЛИК ЎҚУВЧИЛАРГА УЛАШАЁТГАН БУХОРОЛИК МУРАББИЙ

Бухоролик Ҳусен Холмуродов олис Бойсун туманининг 16-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан сабоқ бериб келмоқда. Олий тоифали мураббий фаолияти давомида илғор педагогик технологиялардан самарали фойдаланиб, ўқувчиларнинг билим сифатини янада яхшилаш бўйича турли лойиҳалар ишлаб чиқиб, ушбу лойиҳалар асосида ўқувчиларнинг фанга ва китобхонликка бўлган қизиқишларини ошириб келмоқда. Ҳусен Холмуродовнинг илғор иш тажрибаси туман ва вилоят миқёсида оммалаштирилган.
Ҳусен Холмуродовнинг самарали меҳнатлари зое кетмади. Қаҳрамонимиз 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” ҳамда 2021-йилда “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍2
❇️ БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ШЎРЧИ ТУМАНИДА ҲАМ ДАВОМ ЭТМОҚДА

❇️ Шўрчи туманининг 1-сонли умумтаълим мактабида "Сентябрь - бошланғич таълим фан ойлиги" доирасида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Кимнинг хати чиройли” танлови ҳамда “Меҳржон” тадбирлари бўлиб ўтди.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

Бизни кузатишда давом этинг!

Расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
УСТОЗ - СИЗДАН БОШЛАНАДИ АСЛИ ТАФАККУР

   Ҳаётда қандай ютуққа эришган бўлсак ёки эришмоқчи бўлсак қадрдон ўқитувчи ва устозларимизнинг ёрдамига таяниб, маслаҳатига қулоқ соламиз. Машаққатли меҳнатимиз туфайли эришган ютуғимиз ортида устозимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини умрбод миннатдорлик билан эслаймиз.
    Энг катта бойлигимиз бўлган азиз фарзандларимиз келажагини ишонган устозларимизга туман ҳокимлиги томонидан эҳтиром кўрсатилди.
     Асли тафаккур, эътибор, эҳтиром ва юксак маънавият эгалари бўлган азиз устозлар касб байрамингиз муборак бўлсин.


✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
.


Расмий саҳифаларимиз
Instagram| Facebook| Youtube| Telegram