Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
53.1K subscribers
31.9K photos
3.14K videos
97 files
10.4K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ биз ҳақимизда

Шеробод туманидаги 37-сонли умумтаълим мактабининг фидойи ўқитувчиси Тўрамурод Абраев фаолияти Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Кун мавзуси” кўрсатувида ёритилди.

✍🏻Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Самарқандда кутиб олинган меҳмонлар куннинг иккинчи ярмида «Боқий Самарқанд» мажмуасига саёҳат қилди

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан Самарқандда кутиб олинган меҳмонлар куннинг иккинчи ярмида «Боқий Самарқанд» мажмуасига борди.

Педагоглар «Боқий Самарқанд» мажмуасига саёҳати давомида XVII-XVIII асрларни ёдга солувчи муҳит, миллий ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги чойхоналар, Чорсу шарқ бозори, барча вилоятлардан келган уста-ҳунармандларнинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлишди.

Тарихий манзаралар билан танишган ўқитувчи ва мураббийлар “Боқий шаҳар” мажмуаси безакларидаги қадимий Афросиёб деворларида сақланиб қолган Сўғд давлати ҳукмдорининг Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар элчиларини қабул қилиш маросими тасвирлари, қадимий бозор, мамлакатимизнинг барча ҳудудларига хос 40 та ҳунармандчилик устахоналари, усталар ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, заргарлик, гилам тўқиш каби жараёнлар билан танишиш имконига эга бўлди.
Президентнинг ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги ўқиб эшиттирилмоқда

Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида жойлашган Конгрес залида “1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрамининг асосий тадбири бошланди.

Тадбир аввалида Давлатимиз раҳбарининг “1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан таълим соҳаси ходимларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилмоқда.
👍2
Давлат мукофотлари топширилмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2022 йил 28 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан, мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти учун таълим соҳасида фаолият юритиб келаётган 91 нафар, шу жумладан халқ таълими тизимидаги 54 нафар ўқитувчи ва мураббийлар давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева мазкур мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Байрам тадбирлари давом этмоқда.