Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
39.9K subscribers
33.2K photos
3.31K videos
138 files
10.8K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
Сариосиё туманидаги бир гуруҳ мактаб директорлари томондан ёзилган “Халқ овози” телеграмм канали саҳифасидаги 2022 йил июль ойидаги мурожаатларга Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий муносабати

2022 йил июль ойидаги “Халқ овози” телеграмм каналида берилган мурожаатларда Сариосиё туманидаги бир гуруҳ мактаб директорлари томонидан Сариосиё тумани халқ таълими бўлими мудири А. Бобоевнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари баён этилганди. Ҳолат бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси масъул ҳодимлари Сариосиё туманига бориб мурожаатни ўрганишди. Ўрганиш натижасига кўра, ижтимоий тармоқда берилган мурожаатдаги ҳар бир банд бўйича текширув ишлари олиб борилган. Сариосиё туман халқ таълими бўлими мудири Аҳмад Бобоевга нисбатан айтилган гаплар ўз исботини топмаган. Бу бўйича туман прокуратураси ҳамда Ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув натижаси бўйича қўшимча равишда маълумот берамиз.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
👍5🤔2
Forwarded from Rustam Karimjonov
Hurmatli o'quvchilar!

Bugun hurmatli prezidentimiz IT sohasiga bag'ishlangan yoshlar bilan muloqotda O'zbekistonda IT bo'yicha musobaqa o'tkazilishi hamda musobaqa fondi $1 miln. AQSH dollari miqdorida bo'lishini e'lon qildilar!

Qani kettik, barcha IT bo'yicha musobaqaga tayyorgarlikni boshlaymiz!

https://t.iss.one/rkarimjonov 🇺🇿🇺🇿🇺🇿
🏫 ҚИЗИРИҚ ТУМАНИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

🏫Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Хамидова, Қизириқ туман ҳокими Рустам Пардаев ҳамда халқ таълими бўлими мудири Шаҳризода Ибодовалар тумандаги таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарликнинг боришини ўргандилар.

Батафсил:

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш

Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍3🤔1
Узун туманидаги 34-сонли умумтаълим мактаби ўкитувчилари томондан ёзилган “Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!” телеграмм канали саҳифасидаги 2022 йил 28-июльдаги мурожаатига Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий муносабати
Июль 29, 2022


2022 йил 28-июльдаги “Қўрқма|сени асрагувчи Роббинг бор!” телеграмм каналидаги ушбу мурожаатда Узун тумани “Боботоғ” маҳалласидаги 34-сонли умумтаълим мактаби ўкитувчилари меҳнат таътилидан муддатидан аввал ишга кайтишгани. Бу мактабда мажбурий меҳнат авж олгани. Шунингдек, олти ойдан бери мактабдаги бир нечта синфхоналар таъмир талаб бўлгани учун ёпиб қўйилгани. Ўқитувчи ва ўқувчилар сарсон бўлаётгани ҳақида мурожаат этишган. Ижтимоий тармоқдаги ушбу хабарни Узун туман халқ таълим бўлими масъул ҳодимлари ҳамда ижтимоий тармоқда фаолият олиб бораётган журналист блогерлар иштирокида ўрганилган. Ўрганиш натижасига кўра, жорий йилнинг 20 июнь куни туманнинг Боботоғ ҳудудида кузатилган кучли ёғингарчилик сабабли мактаб ҳудуди сув тошқинидан талофот кўрган. 2022 йил 28-июль куни мактаб директори Ш.Мустафоқуловнинг хабарисиз мактаб ўқитувчилари таълим муассасасига келиб сув тошқини оқибатларидан бартараф этиш ва мактабда ободонлаштириш, бегона ўтларни тозалаш ишларини ўз ихтиёрлари билан бажаришган. Мактаб директори бу вақтда мактабни таъмирлаш бўйича туманнинг бошқа бир ҳудудида бўлган. Мактаб раҳбарияти томонидан ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари юз бермаган. Мурожаатдаги яна бир масала мактабининг бир неча синфхонлари муҳрлаб, ёпиб қўйилгани бўйича ўрганишлар натижасида шу нарса аниқ бўлдики, 34-сонли умумтаълим мактабининг 1976 йилда қурилган
350 ўринли эски биноси таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги сабабли, ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси ҳамда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳодимлари тавсияси билан синфхоналар ёпиб қўйилган. Мактаб маъмурияти ушбу эски ўқув биносини қайта қуриш ёки таъмирлаш бўйича юқори ташкилотларга мурожаат қилишган. Вилоят ҳокими 2022 йилнинг 10 июль куни шахсан ушбу мактабга ташриф буюриб, ҳолат билан яқиндан танишиб, таълим муассасасини Инвестиция дастурига киритиш бўйича масъул ташкилотларга топшириқ берганини ва ушбу муаммолар тез кунларда ҳал бўлиши айтилган. Мурожаатдаги икки ҳолатда ҳам қонундан чиқиш ҳоллари кўзатилмаган.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
👍9
🏢 Prezident maktablari imtihonining asosiy bosqichiga tayyorgarlik uchun maxsus test!

🗓 Bugun 30-iyul kuni soat 9:00 dan 23:00 ga qadar www.khiso.uz saytida

🎯 Tanqidiy fikrlash (8 ta savol 43 balldan);
📈 Muammoni hal qilish (16 ta savol 41 balldan);
📊 Jami 1000 ball

☄️ Testlar Cambridge Assessment Admissions Testing tashkiloti standartlari asosida tuzilgan.

🎟 Soat 23:00 da oʻquvchi va uning ustozi mos ravishda QR kodli sertifikat va tashakkurnoma bilan taqdirlanadi.

🎞 Testlarning to‘liq yechimlarini soat 23:15 dan boshlab youtube kanalimizda toʻgʻridan-toʻgʻri efirda oʻrganishingiz mumkin.

🪙 Har bir ishtirokchiga KUNTESTI mobil ilovasi uchun 50 ta bepul tanga beriladi.

💡Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA

Telegram kanalga a'zo bo‘ling va olimpiadalardan eng birinchi xabardor bo‘ling: 👉 @khiso

ℹ️ Admin:
@khiso_admin
🏫 СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БАНДИХОН ТУМАНИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

🏫 Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Хамидова, Бандихон туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Умид Қулмаматов тумандаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги, қурилиш таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг боришини ўрганди.

БАТАФСИЛ

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш

Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍1
Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Сариосиёдаги мактабда ўқитувчи-ходимлар ва директор ўртасида жанжал келиб чиқди" сарлавхаси остида тарқалган видео юзасидан расмий муносабат

Мазкур ҳолат бундан анча аввал содир бўлган бўлиб, ҳозирги вақтда Сариосиё тумани 28- мактаб директори вазифасидан озод этилган бўлиб, ҳозирда бундай ҳолатлар содир бўлмаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига асоссиз тарқатилган хабарларга ишонмасликка чақириб қоламиз.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилик - энг шарафли ва машаққатли касблардан бири. Навбатдаги лавҳамизда умрининг қарийб қирқ йилини ўқитувчилик касбига бағишлаб, эл орасида ҳурмат-эътибор қозонган устоз мураббийлардан бири ҳақида сўз боради. https://t.iss.one/tvsurxon
👍2
📚 Республика миқёсида ўтказилган фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг устоз-мураббийлари рағбатлантирилди

🏆Тақдирланган устоз ва мураббийларни яна бир бор муборакбод этамиз.

Батафсил:👉

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш

Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍1
🏫ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ҲОЛАТИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

🏫Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Хамидова ҳамда Қумқўрғон тумани халқ таълими бўлими мудири Низомиддин Исматовлар тумандаги қурилиш таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилаётган мактабларда бўлишди.

Батафсил:👉

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш

Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍2