Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi🇺🇿
44.8K subscribers
33.2K photos
3.31K videos
138 files
10.8K links
Boshqarmaning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Web-site: https://surxonedu.uz/uz.html

Instagram: https://www.instagram.com/sv_mmtb/

Facebook :https://www.facebook.com/groups/surxondaryo.mmtb

Murojaat uchun: @SurxonMMTB_murojaat_bot
Download Telegram
#Onlayn_ochiq_muloqot
#Ixtisoslashtirilgan_maktablar

📣📣DIQQAT, E’LON!

Prezident ta’lim muassasalari agentligi tizimida yangi tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan maktablarga pedagog-kadrlarni saralab olish tanlovi yakunlari yuzasidan ONLAYN OCHIQ MULOQOT tashkil etiladi!

✔️Unda Prezident ta’lim muassasalari agentligi direktorining birinchi o’rinbosari Dilshod Kenjayev va Xalq ta’limi vazirining birinchi o’rinbosari Usmon Sharifxo’jayev ishtirok etishadi.

❗️Onlayn ochiq muloqotda qatnashib, o’zingizni qiziqtirgan barcha savollarga mas’ullardan to’g’ridan-to’g’ri javob olishingiz mumkin.

📍
Ochiq muloqot Prezident ta’lim muassasalari agentligining FACEBOOKdagi rasmiy sahifasida bo’lib o’tadi.

Vaqti: 26-IYUL 15:00

👉Ulanish uchun:
https://www.facebook.com/piima.uz

⬇️Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА

Сурхондарё вилоятида ҳам давлатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда янги 2022-2023 ўқув йили олдидан умумтаълим мактабларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. 2022 йил халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги жами 88 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириш учун жами 236 млрд.753,5 млни сўм маблағлар ажратилган.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
🚦 “Яшил чироқ 2022” мусобақасининг республика босқичи якунига етди

🚦 Ҳар йили анъанавий тарзда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиб келинаётган “Яшил чироқ 2022” мусобақасининг республика босқичи Тошкент вилояти Ғазалкент туманидаги Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигига қарашли “Оқтош” болалар оромгоҳида бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз номидан Шўрчи туманидаги 32-сонли умумтаълим мактабининг “Ёш куч” жамоаси иштирок этиб фахрли IV- ўринни қўлга киритишди.
🚦 “Яшил чироқ” мусобақаси ғолиблари ташкилотчиларининг дипломи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш

Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍1
ОЛТИНСОЙ ТУМАНИ МАКТАБЛАРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ ТАЪМИРЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ

🔶 Жорий йилнинг 26-июль куни вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Хамидова ҳамда Олтинсой туман ҳокимининг қурилиши масалалари бўйича ўринбосари Мурод Абдуллаевлар тумандаги таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши билан ҳам яқиндан танишди.
🔶 Дастлаб, ишчи гуруҳ 2022-йил Инвестиция дастури доирасида туманидаги “Боташ” МФЙДА 240 ўринли 46-мактабда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
🔶 2022 йилда очиқ бюджет порталидан овоз бериш орқали ютиб олинган маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ишлари туманнинг 5, 12,-18,-44,- 58,-63-сон мактабларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Сариосиё туманидаги бир гуруҳ мактаб директорлари томондан ёзилган “Халқ овози” телеграмм канали саҳифасидаги 2022 йил 26-июльдаги мурожаатига Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий муносабати

2022 йил 26-июльдаги “Халқ овози” телеграмм каналидаги ушбу хабарда Сариосиё туманидаги бир гуруҳ мактаб директорлари томонидан Сариосиё тумани халқ таълими бўлими мудири А. Бобоевнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари баён этилган. Ижтимоий тармоқдаги ушбу хабар Вилоят халқ таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
👍11
⚡️ Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи вилоятдаги янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган мактабларини ўрганишда давом этмоқда

⚡️ Сариосиё туманидаги қурилиш таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилаётган мактаблар вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Хамидова ҳамда Сариосиё тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Мамасодиқ Очилдиевлар томонидан кўздан кечирилди.

Батафсил:

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш:

Telegram | Facebook | You Tube | Web say
👍5
🏆 ХУШХАБАР

🥇Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятида 2022 йил 23-26 июль кунлари бўлиб ўтган қўл жанги бўйича ўтказилган халқаро мусобақада Сурхондараё вилояти Ангор туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Жаҳонгир Юсупов 36 кг вазн тоифасида фахрли I-ўринни қулга киритиб, жаҳон чемпиони бўлиб қайтди.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифаларига уланиш:

Telegram | Facebook | You Tube | Web sayt
👍4
“Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!” телеграмм канали саҳифасидаги чоп этилган "Мурожаат: Сурхондарёдан!" номли мақола юзасидан Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг расмий муносабати

2022 йил 28 июлдаги “Қўрқма|сени асрагувчи Роббинг бор!” телеграмм каналидаги ушбу мурожаатда Узун туманидаги 34-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари меҳнат таътилидан ишга қайтишгани, бу мактабда мажбурий меҳнат авж олгани келтириб ўтилган. Ислоҳотлар Узун туманига етиб бормайдими? Олти ойдан бери мактабдаги бир нечта синфхоналар таъмир талаб бўлгани учун ёпиб қўйилгани. Мутахассислар хулоса бериб имзо ва муҳрлаб кетишгани. Ўқитувчи ва ўқувчилар сарсон бўлаётгани ҳақида сўз юритишган. Ижтимоий тармоқдаги ушбу хабар масъул ходимлар томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича яна қўшимча ахборот тақдим этамиз.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати